Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

17.10.2019

2019 йил 15 октябрь Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида янги ва замонавий шарт-шароитларга эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Чироқчи туман ҳокимлигининг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маъмурий биносининг қурилиш ишлари учун 1 092,0 млн.сўм маблағ ажратилган.

Марказда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини тизимли равишда мувофиқлаштириш, бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш, меҳнат бозори ва аҳолининг алоҳида ижтимоий-демографик гуруҳлари талабини ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш учун таклифлар тайёрланади.

Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, меҳнат органлари томонидан аҳолига ва иш берувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва улардан қулай фойдаланишни таъминлаш орқали ишсизларни, ёшларни, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ҳамда аҳолинининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишлар ҳам марказ томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, тез орада Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Косон, Яккабоғ, Қамаши туманларида ҳам ана шундай янги қиёфага эга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ишга туширилади.

АБКМ 1

АБКМ 2

Абкм 5