Бутунжаҳон банки билан ҳамкорликда 50 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади

10.10.2019

2019 йил 9 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бутунжаҳон банки вакиллари билан Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини янада мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Бутунжаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя бўйича глобал директори Михаил Рутковский, Европа ва Марказий Осиё минтақалари ижтимоий ҳимояси ва иш ўринлари менежери Джем Мете, Бутунжаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори, шунингдек, мутахассислар Маддалена Хонорати, Марина Новикова, Сабин Чирическу, Қаҳрамон Юсупов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Бутунжаҳон банки ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик давлат дастурига мувофиқ ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш бўйича 2019 йил 50 млн. АҚШ доллари қийматида “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона ижтимоий реестрни ишлаб чиқиш, банд бўлмаган фуқароларни меҳнат бозоридаги устувор иш ўринларига жалб қилиш кўзланмоқда.

Учрашув давомида томонлар мазкур лойиҳани ишга тушириш жараёнлари ҳақида фикр алмашиб, “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга оширишдаги ҳамкорлик йўналишлари ва чора-тадбирлар режасини белгилаб олишга келишди.

7777 (1)

7 (3)

777 (1)

77 (1)