БИЗНИКИЛАР ЭЪТИРОФДА

06.11.2021

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши томонидан 11 ноябр – Касаба уюшмалари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ҳамда унинг ижросини таъминлашдаги ҳамкорлиги учун Бухоро шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сиддиқовага “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” кўкрак нишони топширилди.