БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИНИНГ “SANED” КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ НАМАНГАНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

30.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Ташки мехнат миграцияси агентлиги томонидан Наманганда Бирлашган Араб Амирликларининг “SANED” ташкилоти вакиллари талабномасига асосан “Қўриқлаш хизмати” (security) соҳасига турли объектларни қўриқлаш ишлари бўйича жорий йилнинг 16 ноябр куни Наманган вилояти Бандлик бошқармаси биносида танлов ташкил этилди.

Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда водий вилоятларидан жами
85 нафар, шундан Наманган вилоятидан 61 нафар, Андижон вилоятидан
21 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар фуқаролар иштирок этди ва уларга иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, иш жараёнлари, шарт-шароитлари, корхонанинг ички тартиблари, иш вақти ҳамда ойлик иш ҳақи, номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган танлов жараёнида иш берувчи вакиллари томонидан 34 нафар номзодлар танлаб олиниб, суҳбатда инглиз тилини қисман ўзлаштирган 19 нафар фуқаролар вазирлик тизимидаги коллежларда бепул чет тиллари ўқув курсига йўналтирилди.

БАА томони йил охирига қадар «Saned» компаниясига 1500 нафар фуқароларни ташкилий равишда ишга ёллашни режалаштираётгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларининг “SANED” компанияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи доирасида “IT Shcool” ўқув маркази фаолияти билан танишади. Мақсад инглиз ва араб тилини биладиган, зарур касб-ҳунарга эга Ўзбекистон фуқароларини БААдаги турли соҳаларга ишга жалб қилишдан иборат бўлади.

Шу куни Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Saned», «AS Unique Human Resourses», «Elite Employment Services» компаниялари вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2020 йилдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4829-сонли қарори асосида  вилоятдаги профессионал таълим муассасида ташкил этилган «IT School» ўқув марказида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув маркази ташкил қилиш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Наманган вилояти минтақавий филиали