Бир йилда 15 ҳоким...

14.03.2024

Чунки, яхши мутахассис, яхши маҳсулот ярата олади. Шу боис бойишни истаган жамият биринчи галда яхши кадрларни тарбиялайди, кўтаради, йўлини очади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, унинг қуйи тузулмалари миллий кадрлар захирасини шакллантиришда етакчилардан. Жумладан, ўтган бир йил ичида вазирлик ва унинг тасарруфий ташкилотларида ишлаб келаётган раҳбар-ходимлар орасидан 15 нафари туман ва шаҳар ҳокимлари сифатида янги ва масъулиятли лавозимда фаолият бошлаган. Қолаверса, тизимда ишлаган яна 37 нафар ходим ҳоким ўринбосари сифатида иш бошлаган.