Байрам Тадбири

28.06.2022

Тошкент шаҳридаги "Ишга-марҳамат" Мономарказида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вазир Нозим Хусанов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ёритиб келаётган бир қатор соҳа ходимларига эсдалик совғаларини топширди.