Барча ОАВ, журналист ва блогерларни пресс-турга таклиф этамиз!

23.12.2020

🌐Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни ПРЕСС-ТУРга таклиф этади!

❇️ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» Мономаркази фаолияти ва яратилган имкониятлар билан таништириш мақсадида 2020 йил 28 декабрь куни соат 09:30 да пресс-тур ўтказилади.

✅Унинг доирасида “Япон тили ва касбий малака тестига тайёрлов” марказининг расмий очилиш маросими, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирокида йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🚌 Пресс-тур иштирокчиларининг Мономарказга келиш ва кетишлари учун 28 декабрь куни соат 09.00да вазирлик биноси олдида транспорт ташкил этилади.

📝Мазкур пресс-турда иштирок этиш истагини билдирганлар рўйхатдан ўтишлари учун (99) 800-51-70 ва (90) 996-16-98 рақамларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати