Банлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусановнинг Наманган вилоятига ташрифи

03.04.2020

Президентнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини жойларда ташкил этиш ва амалий ёрдам бериш юзасидан Банлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Наманган вилоятининг Поп, Тўрақўрғон, Уйчи ва Косонсой туманларида бўлди.

photo_2020-04-01_08-40-37

Бу ерда кам таъминланган (камбағал), ёш оилалар, четга кетиш истагида бўлган меҳнат мигрантларни ва банд бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш орқали уларнинг даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Поп туманида 400 та, Косонсойда 250 та Тўрақўрғонда 150 та, Уйчида 100 та оилаларга 0,01гадан ташкил этилиши белгиланган иссиқхоналарнинг қурилиш ишлари билан танишди.

photo_2020-04-01_08-40-27

Меҳнат вазири Поп туманининг “Бирлашган” ва “Водий” маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида банд бўлмаган 100 нафар ишсиз фуқаролар учун ташкил этилган 1,2 гектарлик иссиқхона билан танишди ва фуқаролар билан учрашиб уларга Давлатимиз томонидан яратилаётган шароит ва келгусидаги амалий ёрдамлар хусусида маълумот берди.

photo_2020-04-01_00-09-10

Бу каби лойиҳалар вилоятнинг барча туманларида кам таъминланган (камбағал), ёш оилаларга, четга кетиш истагида бўлган мехнат мигрантларига ва банд бўлмаган фуқароларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва тижорат банкларининг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасидаги кредит маблағлари ҳисобига ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Н.Хусанов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилаётган жамоат ишлари билан танишди.

Тўрақўрғон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш даврида жамоатчилик ишлари ташкил этилган.

Жумладан, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган халқ посбонлари блок постларига собиқ ички ишлар органлари, харбийдан бўшатилганлар, жойларда патронаж ишларини олиб бориш учун ишсиз ҳамширалар, тиббиёт коллежи битирувчилари, дезинфекциялаш ишларига иш ўринлари қисқартирилган СЭС ходимлари, ижтимоий объектлар қурилиши ишларига “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ва ободонлаштириш ишларига ишсизлар жалб этилган.