Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи гуруҳи Жанубий Кореяда

01.08.2022

Айни дамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи гуруҳи Жанубий Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиш учун ушбу давлатда бўлиб туришибди. Ишчи гуруҳ Кореянинг аҳолиси энг зич жойлашган Кёнгидо вилояти Намянгжу ҳудудидаги Хе Кванг ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг иш шароитлари билан танишишмоқда.