Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

21.05.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Кан Чже Квон билан учрашди.

Унда меҳнат миграцияси, хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш жараёнларини тиклаш, имтиҳонлардан ўтган ва меҳнат шартномалари келган фуқароларни ушбу давлатга жўнатиш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан, пандемия шароитида Корея Республикасига жўнатилаётганларга кетишдан олдин карантинда бўлиши учун карантин талабларига риоя этган ҳолда барча шароитларни яратишга, хоҳловчилар учун коронавирусга қарши эмлаш жараёнини ташкил этишга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тайёр эканлиги маълум қилинди.

Ўз ўрнида элчи жаноблари Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилиш жараёнларини тиклашдан Корея иқтисодиёти ҳам манфаатдорлигини билдириб, ушбу таклифларни Корея Республикасининг тегишли ваколатли ташкилотларига етказишини ҳамда мазкур масала юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.