Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси шу кунларда хизмат сафари билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.

20.04.2022

 Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Тула Давлат университети ва Тула Давлат педагогика университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фуқароларимиз билан учрашув ўтказди. Ушбу икки университетда 160 нафар ватандошларимиз “Умумий тиббиёт”, “Электр энергетикаси ва электротехника”, “Машинасозлик” , "Кимё", "Ахборот тизимлари ва технологиялари", "Иқтисодиёт" ва бошқа йўналишлар бўйича таҳсил олишади. Учрашув якунида, талабаларга Ўзбекистонга қайтгач ишга жойлашишларида кўмаклашиш мақсадида ТДУ Карера ривожлантириш марказига “Ish.mehnat.uz” Ўзбекистон миллий меҳнат маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти берилди.