Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов мактаб қурилишида жамоатчилик асосида ишлаётган қурувчилар билан учрашди

18.04.2020

Карантин ва чеклов тадбирлари давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан иш берувчилар ҳам рағбатлантириляпти. Карантин чоралари амал қилиш даврида жамоат ишларига жалб қилинаётган фуқароларнинг иш ҳақи, иш берувчининг идоравий бўйсунуви, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ (100 фоиз) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериляпти.

Иш берувчиларни мазкур қулайликлар билан таништириш, улар ҳақида маълумот бериш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Қамаши, Китоб ҳамда Қарши туманлари ҳудудида олиб борилаётган қурилиш объектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

photo_2020-04-19_15-43-44

Н.Ҳусанов Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қорабоғ МФЙ ҳудудидаги Давлат инвестиция дастурига киритилган 120 ўринли 28-умумтаълим мактаби қурилишида жамоатчилик асосида ишлаётган қурувчилар билан учрашди.

Мактаб қурилишига 20 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган, коронавирус пандемияси даврида четга ишлаш учун кета олмаган меҳнат мигрантлари ишлаяпти. Улар қурилиш ишларига 2020 йилнинг 5 апрель кунидан жалб этилган. Қурувчиларга иш ҳақи Жамоат ишлари жамғармасидан томонидан тўлаб бериляпти.

photo_2020-04-19_15-43-41

Навбатдаги манзил Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани бўлди. Туманнинг “Халқлар дўстлиги” МФЙ жойлашган Давлат инвестиция дастурига киритилган юқумли касалликлар шифохонаси қурилишида меҳнат қилаётган қурувчилар билан учрашди. Қурилиш ишларига ишсиз, банд бўлмаган фуқароларни мавсумий жамоатчилик асосида қўшимча жалб этилса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ҳар бир ишчига 751 минг сўмдан тўлаб берилиши юзасидан маълумот берди.

photo_2020-04-19_15-43-39

Шунингдек, вазир Қарши шаҳрида пилла толаси етиштириш билан шуғулланувчи “RADIANT SILK” МЧЖда бўлди. Айни дамда корхонада 210 нафар ишчи ишлайди. Корхона иш фаолиятини кенгайтираётгани сабаб қўшимча ишчи кучини жамоатчилик асосида ишга қабул қилмоқчи. Меҳнат вазири бу борада ҳозирда қулай имкониятлар яратилгани, улар асосида ишчи ва иш берувчига бирдек қулайлик яратилишини таъкидлади.

photo_2020-04-19_15-43-46

Вазир қурилиш ишлари, ипакчилик ишларини ташкил этишда ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар мавсумий жамоатчилик асосида қўшимча жалб этилса, уларнинг иш ҳақи Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилиши хусусида маълумот берди.