Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди

22.09.2021

"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати платформасида Адлия вазирлиги ташаббуси билан бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасига бағишланган жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари, фуқаролик жамиятлари институтлари вакиллари, шунингдек журналист ва блогерлар иштирок этишди.