Бандлик келажагига ёндашувни қайта кўриб чиқиш йўлида

10.11.2021

Ўзбекистондаги БМТТД  ваколатхонаси Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Бандлик келажаги” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинардан ўтказишдан кўзланган мақсад бандлик соҳасида  Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар портфелини ишлаб чиқиш бўйича тавсияларни тақдим этиш ва муҳокама қилишдан иборат.  

Портфелда таклиф этилаётган тадбирлар йўналишлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги нутқида белгилаб ўтилган 2030 йилга бориб аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш, 2026 йилгача камбағалликни икки баробар қисқартириш шунингдек ривожланишнинг бошқа устувор мақсадларига эришишга кўмаклашишга қаратилган.

Ҳозирги вақтда ўзгаришлар юқори тезликда содир бўлмоқда ва бир томонлама ечимлар ўзгаришларнинг мураккаблиги ва вужудга келаяпган ноаниқликларни қамраб олишга имконият бермайди. Шунинг учун ҳам БМТТД ёрдам чора-тадбирлари портфелини ишлаб чиқишда рақамлаштириш, яшил иқтисодиётга ўтиш, меҳнат бозорини трансформация, иш ўринлари сонини кўпайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик учун имкониятларни кенгайтириш, айниқса, ёшлар, аёллар, қайтган мигрантлар, ногиронлиги бор инсонлар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар масалаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлашга тизимли ёндашувни илгари сурмоқда.

Келгуси беш ва ундан кейинги йилларда бандликка дастурий ёндашув ресурсларни сафарбар қилиш, сиёсатни белгилаш ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишда учта йўналишда олиб борилиши мулжалланмоқда; булар “Мослашувчан тадбиркорлик ва меҳнат бозори”, “Ижтимоий барқарорлик” ва “Яшил иқтисодиётга ўтиш”. Ушбу учта йўналишларда ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсда рақобатбардошлигини ошириш кўзда тутилган, бандлик муҳитини яхшилаш ва ижтимоий барқарорликни ошириш бўйича чора-тадбирлар эса келажакда юзага келиши мумкин бўлган кризис ва хавф-хатарларга чидамкорлик даражасини кўтаришга ёрдам беради. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар, экологик ресурслардан барқарор фойдаланиш ва яшил иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш ва яшил иқтисодиётга ўтишни таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни қўллашга ҳам эътибор қаратиш лозим.­

Портфелни ишлаб чиқиш жараёнида БМТТД 2021-йил июн ойида ҳукумат вакиллари, ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва бенефициарлар билан бир қатор маслаҳатлашувлар ўтказди. Ушбу маслаҳатлашувлар натижасида БМТТДнинг бандлик келажаги бўйича стратегик йўналишлари бўйича қатор тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрланди.

Семинар ишига ҳисса сифатида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалдаги бандлик бўйича сиёсати ва халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида умумий маълумот беради. Бундан ташқари, учта параллел интерактив сессияларда вазирликлар, халқаро ҳамжамият, халқаро молия ташкилотлари, ривожланиш агентликлари, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ташкилотларидан таклиф этилган семинар иштирокчиларда ҳисобот тавсияларини батафсил муҳокама қилиш, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларини киритиш имкониятлари бўлади.

Семинардаги муҳокамалар БМТТДга миллий ҳамкорлар билан ўзаро боғлиқ аниқ ёрдам чораларини ишлаб чиқиш, хамда, ресурсларни сафарбар қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича иш йўналишларини аниқлаш имконини беради.