Айни пайтда Нозим Хусанов Қарши шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида 17 нафар туркиялик мутаҳассислар билан музокара олиб бормоқда.

15.04.2022

Унда мамлакатимизда банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича вазирлик томонидан олиб борилаётган ишлар тақдимот қилиняпти.

Нозим Хусанов- "Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатингиз Меҳнат ва Ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин билан ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатишда тажриба алмашиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича англашув меморандуми имзоладик."