"Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи" мавзусидаги семинар бўлиб ўтмоқда.

28.07.2022

Айни пайтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Иш берувчилар Конфедерацияси ҳамкорлигида тўқимачилик ва чарм саноатида ишловчи ходимлар, шу жумладан хотин-қизларга "Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи" мавзусидаги семинар бўлиб ўтмоқда. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.