Айни дамда пойтахтимизда Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида чоп этилган “Қашшоқликдан халос бўлиш” китоби тақдимоти бошланди.

17.11.2023

 Унда Хитой Халқ Республикасининг Давлат кенгаши матбуот хизмати, Хитой хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати вакиллари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва кенг  жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.