Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

11.03.2022

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавжудахон Мирзаева кучли 10 таликдан жой олди.

➡️ 2022-йилнинг январ-феврал ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021-йил ИИ ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган (Низомга кўра https://lex.uz/docs/4535464) 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.