АР-РИЁДДА МЕҲНАТ БОЗОРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН 

15.12.2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган “I Меҳнат бозори халқаро конференцияси”да иштирок этди. 
 
Анжуманда Қатар, Қувайт, Арманистон, Греция, Миср ва Малайзия каби 40 га яқин давлатларнинг меҳнат вазирлари, шунингдек, 6 мингга яқин иштирокчилар қатнашди.