8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция келажагимиз пойдевори” номли тадбир бўлиб ўтди.
07.12.2023
Пойтахтимиздаги “Ишга марҳамат” мономарказида вазирликнинг 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция келажагимиз пойдевори” номли тадбир бўлиб ўтди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг тузилмалари вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда таниқли ижодкорлар иштирок этди.
Байрам муносабати билан иш фаолиятида кўрсатган фидойи хизматлари, жамоадаги намунали хулқи ва интизоми учун бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.