34-сон мактаб ўқувчилари “Ишга марҳамат” Мономарказига саёҳат қилди

11.03.2020

Мактаб битирувчиларини касбга ўқитиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги мактабларда касбга ўқитиш соатлари ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-сон мактаб ўқувчилари учун ҳам мана шундай тадбир ташкил этилди.

Мактаб ўқувчилари одатий дарс соатларидан фарқли равишда “Ишга марҳамат” Мономарказига саёҳат қилишди. Уларга марказда ўқитилаётган ишчи-касблар, шунингдек Мономарказ аҳамияти хусусида батафсил маълумот берилди.

34 мактаб 1 

34 мактаб 4 

34 мактаб 5 

34 мактаб 6