2 200 га яқин ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

26.12.2019

2019 йил 15 октябрдан 1 декабрига қадар 2 200 га яқин ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда ишсиз фуқароларни ҳудудлардаги бўш иш ўрнига эга тикув-трикотаж корхоналарига жалб қилди. Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 148 та мана шундай тадбирлар ташкил этилди. Унга “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзпахтасаноат” уюшмалари тизимида мавжуд бўлган 7 552 бўш иш ўринларига жами 4 379 нафар аёл жалб қилинди. Натижада 2 200 га яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Умумий кўрсаткичлар таҳлили натижасига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида тикув-трикотаж корхоналаридаги 150 бўш иш ўринларига 84 нафар, Андижон вилоятида 346 бўш иш ўринларига 77 нафар, Бухоро вилоятида 243 бўш иш ўринларига 166 нафар, Жиззах вилоятида 377 бўш иш ўринларига 107 нафар, Қашқадарё вилоятида 401 бўш иш ўринларига 283 нафар, Навоий вилоятида 80 бўш иш ўринларига 50 нафар, Наманган вилоятида 756 бўш иш ўринларига 84 нафар, Самарқанд вилоятида 361 бўш иш ўринларига 35 нафар, Сирдарё вилоятида 334 бўш иш ўринларига 98 нафар, Сурхондарё вилоятида 1178 бўш иш ўринларига 337 нафар, Тошкент вилоятида 1874 бўш иш ўринларига 411 нафар, Фарғона вилоятида 686 бўш иш ўринларига 362 нафар, Хоразм вилоятида 30 бўш иш ўринларига 8 нафар, Тошкент шаҳрида 736 бўш иш ўринларига 50 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.

 

2200 аёл 1

2200 аёл 2