18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни муносабати билан “Пандемия шароитида миграциянинг янги тенденциялари, миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро форум ўтказилди

17.12.2020

Бугун пойтахтимиздаги “Tashkent City Congress Hall”да 18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни муносабати билан “Пандемия шароитида миграциянинг янги тенденциялари, миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилиш” мавзусида видеоконфренцалоқа шаклида халқаро форум ўтказилди.

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўрибосари  Э.Мухитдинов, Халқаро миграция ташкилоти ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ва масъул ходимлари, Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европадан соҳа мутахассислари иштирок этди.

Халқаро форумда меҳнат миграцияси соҳасини янада такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тенденциялар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида “Рақамли иқтисодиёт, таълим ва инсон ҳуқуқлари бўйича тадқиқотлар” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.  

Тадбир 18 декабрда якунланади.