15 нафар ишсиз фуқаролар тадбиркорлигига кўмаклашилди
25.05.2021
24-май куни Наманган шаҳрида бўлиб ўтган тадбрилар доирасида 15 нафар фуқароларга сертификатлар топширилди.
Маълумот ўрнида келтириш жоизки, “Ишга марҳамат” мономарказини тамомлаган «Темир дафтар», «Aёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 15 нафар ишсиз фуқаролар тадбиркорлигига кўмаклашиш мақсадида тақдим этилган сертификатлар ўрта-махсус таълими дипломига тенглаштирилган.
Шунингдек, уларга 7 миллион сўмгача субсидиялар ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари ҳам топширилди.