110 ТА ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПЕРТЛАРИ WORLDSKILLS СТАНДАРТЛАРИГА АСОСАН ЎҚИТИЛДИ ВА СЕРТИФИКАТЛАНДИ

19.02.2021
2021 йил 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистонда WorldSkills экспертлар ҳамжамиятини тайёрлаш ва унинг салоҳиятини ошириш махсус дастурининг ишга туширилишга багишланган тадбир ўтказилди ва унинг доирасида мамлакатимизнинг 6 вилоятидан 110 дан ортиқ экспертлар ўқидилар.
1 (48)
Мамлакатимизда инсон капиталини тўлақонли ривожлантириш, олий ва касбий таълимнинг сифатини ошириш, меҳнат бозорининг ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда, аҳолининг кенг қатламларини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ҳамда малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий етиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу ислоҳотларни амалга тадбиқ қилиш доирасида, 2021 йил 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистонда WorldSkills экспертлар ҳамжамиятини тайёрлаш ва унинг салоҳиятини ошириш махсус дастурининг ишга туширилишга багишланган тадбир ўтказилди.
2 (43)
Ушбу тадбирда Бандлик ва меҳнат алоқалар вазирлиги, Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш Ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan), Касбий махоратни ривожлантириш агентлиги (WorldSkills Россия), Россия Федерациясининг Елчихонаси, БМТТД ва бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этишди.
 
Ушбу ташаббусда мамлакатимиз учун касбий тайёргарликнинг инновацион тизимини яратишда ва WorldSkills стандартларига мувофиқ талабаларнинг ваколатларини мустақил баҳолашда бевосита иштирок етадиган WorldSkills Uzbekistan экспертлар ҳамжамиятини ташкил етиш, сўнгра (Skills паспортлар) маҳоратлар паспортларини топшириш кўзда тутилган. Ушбу таълим аҳамияти Касбий махоратни ривожлантириш агентлигининг (WorldSkills Россия) Бош директори Р.Уразов томонидан алоҳида эътироф этилди: Замонавий технологиялар иш ўринлари яратибгина қолмасдан, афсуски уларни қисқартиришади, мураккаброқ маҳоратга эга бўлган малакали ишчилар талаб қилинмоқда".
5 (20)
Вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов таъкидлаганидек: "Ўтган тренинглар - бу касбий тайёргарликнинг дастурларини яратиш ва амалга тадбиқ қилишни назарда тутган экспертлар ҳамжамиятини ташкил етиш, ҳамда "Ишга Марҳамат" Мономаркази негизида WorldSkills стандартларига асосан Малакаларни Баҳолаш Маркази (МБМ) ва Касб-ҳунарга Ўқитиш Марказини (КЎМ) яратиш орқали маҳоратларни мустақил баҳолаш тизимини яратишда биричи қадамдир".
 
Тренинглар доирасида иштирокчилар қуйидаги 14 йўналишда ўқув-машғулотларида қатнашдилар: 
  • меҳмонхона хўжалиги йўналиши
  • қандолатчилик; 
  • мобил робототехника; 
  • ошпазлик йўналиши; 
  • поварское дело; 
  • ресторан хизмати; 
  • сантехника ва иситиш; 
  • пайвандлаш; 
  • қуруқ қурилиш ва сувоқчилик йўналиши; 
  • мода технологиялари; 
  • электромонтаж; 
  • бўёқчилик иши; 
  • бизнес учун дастурий ечимлар;
  • эстетик косметология. 
 
Тадбирда тренингларда қатнашиб, баҳолашдан энг юқори кўрсаткичлар билан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга WorldSkills Uzbekistan эксперти мақомини берадиган сертификатларни топшириш маросими ўтказилди.
4 (28)
3 (39)
Ташаббус Россия Федерацияси томонидан молиялаштирилаётган БМТТД ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.