Низом

Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий
дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати тузилмасида белгиланган лавозимдир.

Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган иш режа асосида амалга оширади.

Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси (бундан буён матнда - шўъба деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (бундан буён матнда - вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Шўъба ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (кейинги ўринларда - вазир деб юритилади) буйруқлари ва топшириқларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Шўъба ўз фаолиятини вазирликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

II. Шўъбанинг тузилмаси

Шўъба тузилмасига штатлар жадвалига асосан - шўъба мудири, кичик мутахассис киради.

Шўъба ходимларининг иш вазифалари ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ малака ва билим даражасига бўлган талаблар Шўъба ходимларининг лавозим мажбуриятларида белгиланади.

Шўъбанинг барча ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавобгардирлар.

Шўъба ходимлари норматив-хуқуқий ҳужжатларда ва вазирликнинг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Шўъба фаолияти қонун ҳужжатлари, ушбу Низом, вазирлик иш юритиш йўриқномаси, вазир топшириқлари ҳамда шўъбанинг иш режаси асосида ташкил этилади.

III. Шўъбанинг асосий вазифа ва функциялари

Қуйидагилар шўъбанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирликнинг бошқарма, бўлим ва секторлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини амалга оширишда ва уларни меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлашда олиб борилаётган ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан меҳнатга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

вазирликнинг Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бошқармаси, Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси, Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш ишларига кўмаклашиш;

меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларни тегишлилиги бўйича ҳисобини олиб бориш ҳамда улар бандлиги таъминлашга қаратилган чора- тадбирларни мувофиқлаштириш;

вазирлик фаолиятига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва кафолатларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомий ташкилотлар, шу жумладан, чет эл инсонпарварлик ташкилотлари ҳисобидан моддий ва манавий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш тадбирларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурларида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларини тегишлилиги бўйича ижросини таъминлашни мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги давлат ва худудий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини тегишлилиги бўйича мувофиқлаштириш;

меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга вазирлик фаолиятига оид хизматларни кўрсатиш ишларини сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга оид чора- тадбирларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш;

шўъба фаолиятига оид бўлган фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф, ариза ва шикоятларини белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб- қувватлашга оид давлат сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва ғояларини тарғибот қилиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, улар муаммоларининг ечими борасида ташкил этиладиган Халқаро ва Республика конференциялари, симпозиумлари, семинарлари ва бошқа тадбирларида қатнашиш, тизим мутахассислари малакасини ошириш ишларида иштирок этиш.

Шўъба зиммасига қонун ҳужжатлари ва вазир топшириғига асосан бошка вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

VI. Шўъбанинг ҳуқуқлари

Шўъба қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бошқармаси Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси, Давлат меҳнат инспекцияси билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

шўъба ваколатига юклатилган вазифаларни бажариш, таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш, раҳбариятга таклифлар тайёрлаш мақсадида вазирликка тегишли тизим муассасаларидан зарур ахборот ва маълумотларни олиш;

вазирликлар, идоралардан шўъба ваколатига кирадиган масалалар бўйича керакли материалларни, маълумот ва ахборотларни олиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга оид мақсадли дастурларнинг тизимда бажарилишини таҳлил қилиш ва тегишли ахборотларни вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига такдим қилиш.

V. Шўъбанинг мажбуриятлари

Шўъба қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш;

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга оид дастури бўйича чора-тадбирларни амалдаги қонунчилик асосида ижроси қандай натижа бераётганлигини назорат этилишини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга оид дастури бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ташкиллаштиришга доир Узбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, вазирлик раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминланиш.

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга оид дастури бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш соҳасида тизим идораларининг фаолияти таҳлилларидан келиб чиқиб, вазирлик Ҳайъат қарорлари, тегишли буйруқ лойиҳалари, Йўриқнома, тартиб ва бошқа услубий- меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

VI. Шўъба ходимларининг жавобгарлиги

Мазкур Низом тапаблари бузилишида айбдор бўлган шўъба ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ушбу Низом белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг кучга киради ва шўъба мавжуд бўлган барча вақт мобайнида амалда бўлади.

Низомга шўъба қайта тузилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилганда) ёки унга юклатилган вазифалар ўзгарганда ва вазирлик раҳбариятининг кўрсатмаларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.