Низом

Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тўғрисидаги

Н И З О М

 

I. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими (бундан буён матнда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.
  2. Бўлим ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
    ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг (бундан буён матнда вазир деб юритилади) буйруқлари, фармойишлари
    ва йўриқномалари, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
  3. Бўлим ўз фаолиятини Вазирликнинг марказий ва ҳудудий таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тегишли хизматлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда амалга оширади.

 

II. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

  1. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур бўлган ахборотни Вазирликнинг бошқа тузилмалари, меҳнат органлари
ва муассасаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;

Вазирликнинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

қўйилган вазифаларни бажариш учун Вазирликнинг раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқа бўлинмалар ходимларини жалб этиш, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва малакали экспертларини, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Вазир топшириғига кўра давлат органларида, республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Бўлим ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик номидан вакиллик қилиш;

ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;

Вазирликнинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Бўлим фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.

  1. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Вазирлик фаолиятининг миллий ва хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишининг таъминланиши учун жавоб беради.

III. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

  1. Бўлимга вазир томонидан лавозимга тайинланадиган Бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи ўз фаолиятида бевосита вазирга бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир.

Бўлимнинг бошқа ходимлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.

  1. Бўлим бошлиғи:

Бўлим фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, Бўлим ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги
ПҚ–2881-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Вазирлик Ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бўлимнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлайди, уларни тасдиқлаш учун киритади, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

Бўлим фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритади;

Бўлимда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирга таклифлар тақдим этади, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик
ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлайди, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўради, Бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантиради;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги “Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга оширади, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли
ва оқилона фойдаланишини таъминлайди;

Бўлим ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этади;

Бўлимда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўяди, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказади;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

Вазирлик раҳбариятига ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Бўлим ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни
ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади;

Вазирлик Ҳайъат мажлисида муҳокама қилиш учун Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;

Бўлим фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Бўлимнинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади;

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Бўлим бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

  1. Бошқарма ходимлари ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарияти билан келишилган
    ва тасдиқланган мансаб йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
  2. Бошқарма ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанликлари, шунингдек ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганликлари ёхуд лозим даражада бажармаганликлари ва хизмат этикаси қоидаларини бузганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортиладилар.