Низом

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон “Меҳнат органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазасини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон “Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ижро интизоми назорати бошқармасининг (кейинги ўринларда – “Бошқарма” деб юритилади) фаолиятининг ташкилий асослари, мақоми, вазифалари, функциялари, мажбуриятлари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини белгилаб беради.

2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли, 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли, 2005 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида”ги 62-сонли ҳамда 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда – “Вазирлик” деб юритилади) Ҳайъат қарорлари, вазир буйруқлари ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарма Вазирлик тузилмаси таркибига киради ва тўғридан-тўғри вазирга бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. Бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари, бўлимлари, шўъбалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари, туман ва шаҳар Бадликка кўмаклашиш марказлари ҳамда тасарруфий ташкилий тузилма ташкилот ва муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради ва уларга топшириқ, кўрсатма бера олади. Берилган қонуний топшириқлар бажарилиши мажбурий
ва муҳокамага ўрин қолмаслиги керак.

5. Бошқарма тизимига фуқароларни қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш ва девонхона киради.

6. Бошқарманинг моддий-техника таъминоти ва ходимлар иш ҳақи, уларни мукофотлаш, шунингдек, қоида ва тартиббузарликлар учун тегишли жазоларни тайинлаш бошқарма бошлиғи таклифи ва тавсиясига асосан вазир томонидан амалга оширилади.

II. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликнинг буйруқлари ва ҳайъат қарорларининг бошқармалар, таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши устидан назоратни олиб боради, таҳлил фаолиятини амалга оширади ва ишларни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари, Вазирликнинг ҳужжатларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини, Бошқарма, бўлим ва шўъба раҳбари, ходимларнинг бу борадаги шахсий жавобгарлигини оширишни таъминлаб боради;

вазир топшириғи ва кўрсатмаларини вазирнинг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари томонидан бажарилишини назорат қилиб боради ҳамда ижро аҳволи ҳақида муддатидан олдин ахборот киритиб боради;

ёзма, топ-контакт, ишонч телефони ва бошқа шу каби манбалардан ҳамда раҳбариятнинг шахсий ва сайёр қабуллари орқали Вазирликка келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олади, уларни раҳбариятга тақдим этади ва ижрочилар белгилангач тегишлилиги бўйича ижрочиларга етказади, улар ижросининг назоратини таъминлайди. Шунингдек, мазкур мурожаатлар натижаси ҳақида вазирга ахборот киритиб боради;

Вазирликка келиб тушаётган барча хат ва ҳужжатларни девонхона орқали кирим қилинишини таъминлайди, қонунчиликда белгиланган тартибда уларни вазир ва вазир ўринбосарларига тақдим этади, ижрочилар белгилангач тегишлилиги бўйича ижрочиларга етказади ва ижросини назорат қилади;

иш юритиш, ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишларни мувофиқлаштириб, янги дастурий электрон ҳужжат айланишини таъминлайди ва янгича ишлаш тизимини такомиллаштиришда таклифлар киритиб боради;

Вазирликда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ягона электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиб, улар орқали ижро интизомини, иш юритиш фаолиятини назорат қилади;

жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил этади ва мурожатлар билан ишлашни доимий назорат қилиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Вазирликка ижро учун келиб тушган мурожаатларни қабул қилади, ижрочиларни белгилайди ва ижро учун юборади, улар ижросини ташкиллаштиради ва назорат қилиб боради, натижаси ҳақида Виртуал қабулхонага ахборот ва маълумотларни етказиб, мурожаатларни ижро назоратидан чиқарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали Вазирликка ижро учун келиб тушган мурожаатларни қабул қилади, ижрочиларни белгилайди ва ижро учун юборади, улар ижросини ташкиллаштиради ва назорат қилиб боради. Шунингдек, мазкур мурожаатлар ижро натижаси ҳақидаги ахборот ва маълумотларни Бош прокуратурага етказиб, мурожаатларни ижро назоратидан чиқарилишини таъминлайди;

ижроси таъминланиб бўлинган ва назоратдан чиқарилган ҳужжатларни ягона намунадаги назорат карточкасини тўлдириб, ҳужжатлар йиғма жилдига тикилган ҳолда сақланишини таъминлайди;

вазир ўринбосарлари, бошқарма, бўлим ва шўъбалар ходимлари билан вазирликка юклатилган топшириқларни бирга бажарилишини таъминлаб, ижро интизомини мустаҳкамлашда улар билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилади;

дастурлар, чора-тадбирлар, режалар, назорат режалари, “йўл хариталари” ишлаб чиқишда иштирок этади ва улар ижросини назорат қилади;

ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни ягона тартиб қоидасини жорий қилиш мақсадида ҳудудларда ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида текширишлар ўтказади, хизмат текширувлари ва мониторинглар жорий қилган ҳолда жойларда тушунтириш
ва профилактика ишларини олиб боради;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашга ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар малакасини доимий ошириб бориш учун ўқув, семинар, конференция, видео ва аудио селектор, анжуманлар ташкил этиб боради;

вазирликнинг ички одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда барча ходимлар билан бирга фаол иштирок этади.

Бошқарма юқорида кўрсатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш билан бирга амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғридаги қонун ҳамда йўриқномалар, иш юритиш ва ижро интизомига оид қоидаларда белгиланган вазифаларни оғишмай бажарилишини назорат қилади.

8. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида ижро этилиши, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши устидан назоратни ва ишларни ташкил этиш соҳасида:

вазирликка келиб тушган барча турдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва улардаги вазирликка юклатилган вазифалар, топшириқлар, кўрсатмаларни вазирлик бошқармалари, бўлимлари, шўъбалари, тизим ва тасарруфий ташкилотларига етказиш, улар ижросини назоратини олиб бориш;

Президент ҳужжатларида ва жойларга ташрифлар давомида берилган топшириқлар ижросини вазирлик ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш, натижасини текшириб бориш, топшириқ ижросини тўғридан-тўғри бажарадиган ижрочиларнинг тақдим этган маълумотлари ва ахборотларини умумлаштириш ва юқори ташкилотларга улар ижроси аҳволи юзасидан заруратга қараб ҳисоботлар киритиб бориш;

зарур ҳолларда берилган топшириқларни ижро механизмини, ижро муддатларини белгилаган ҳолда ижрочиларга тақсимлаб, чора-тадбирлар, назорат режалар, дастурлар, “йўл ҳариталари” ишлаб чиқиш ва ижросининг назоратини олиб бориш;

барча ҳужжатлар ижросини таъминланиши юзасидан масъул ходимлардан маълумотлар, ахборотлар ва зарур ҳужжатлар талаб қилиш, уларни электрон дастурларга киритилишини ва назоратдан чиқарилишини амалга ошириш;

вазирликнинг ҳужжатларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштириш ва бошқарма, бўлим, шўъба раҳбарлари ҳамда ходимларининг бу борадаги шахсий жавобгарлигини ошириш;

Вазир топшириғи ва кўрсатмаларини вазирнинг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари томонидан бажарилишини назорат қилиш ҳамда ижро аҳволи ҳақида муддатидан олдин ахборот киритиб бориш;

белгиланган тартибда электрон ҳужжат айланмасини жорий қилиб ижро интизоми назоратини олиб бориш ва назоратдан чиқарилмаган ҳужжатларни ижросини таъминлатиш чораларини кўриш.

б) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида:

ёзма, топ-контакт, ишонч телефони ва бошқа шу каби манбалардан ҳамда раҳбариятнинг шахсий ва сайёр қабуллари орқали Вазирликка келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни раҳбариятга тақдим этиш ва ижрочилар белгилангач, тегишлилиги бўйича ижрочиларга етказиш, улар ижросининг назоратини таъминлаш, ижроси таъминланган мурожаатларни назоратдан чиқариш ва натижаси ҳақида ҳар ҳафтада вазирга ахборот киритиб бориш;

вазирлик биносида ёки раҳбарият билан келишган ҳолда кенг оммани жалб қилган ҳолда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил этиш;

белгиланган тартибда электрон дастур орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Вазирликка ижро учун келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, тегишлилиги бўйича ижрочиларни белгилаш ва ижро учун уларга электрон юбориш, улар ижросини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш, натижаси ҳақида Виртуал қабулхонага ахборот ва маълумотларни электрон етказиб, мурожаатларни ижро назоратидан чиқарилишини таъминлаш;

амалдаги электрон дастур орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратрасидан Вазирликка ижро учун келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, ижрочиларга электрон етказиш, улар ижросини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш, натижаси ҳақида Бош прокуратурага ахборот ва маълумотларни электрон етказиш, мурожаатларни ижро назоратидан чиқарилишини таъминлаш;

в) Иш юритиш ва девонхона фаолиятини ташкиллаштириш соҳасида:

вазирликка келиб тушаётган барча хат ва ҳужжатларни девонхона орқали кирим қилинишини таъминлаш, қонунчиликда белгиланган тартибда уларни вазир ва вазир ўринбосарларига тақдим этиш, ижрочилар белгилангач тегишлилиги бўйича ижрочиларга етказиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ва идоравий меъёрий ҳужжатлар асосида вазирлик девонхонасида иш юритиш, ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни амалга ошириш;

вазирлик девонхонасига ягона интерактив давлат хизматлари портали, Е-ХАТ, вазирлик веб-сайти ва электрон манзили, факс, почта орқали, бошқа турда келган барча ҳужжатларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тегишли журналларга (электрон журналга) расмийлаштириш ёки назорат карточкаларга қайд этилиши, уларни вазирликда ишлаб чиқилган локал компьютер тармоғининг электрон ҳужжат айланиш дастурининг маълумотлар базасига киритилиши ва ижрочиларга етказилишини ташкил қилиш;

ушбу ҳужжатлар юзасидан вазирлик раҳбариятининг кўрсатмалари ва топшириқлари имзоланиб чиққанидан сўнг улар бўйича назорат карточкалари очилиши, назоратга олинадиган топшириқ ва кўрсатмалар, уларнинг бажарилиш муддатлари қайд этилиши, ҳужжатларнинг асл нусхаларини ва нусхаларини ижро учун вазирлик марказий аппарати тегишли бўлинмалари ва тизим ташкилотларига компьютер тармоғидаги электрон дастур орқали ёки вазирлик электрон почтаси, расмий сайтлари орқали электрон шаклда ижрочиларга юборилишини таъминлаш;

вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари томонидан ўрнатилган тартибда тайёрланган, вазирлик раҳбарияти томонидан имзоланган ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлигини кўриб чиқиб, қабул қилиш, уларни қайд этиш ва ҳужжатларнинг тоифаси (оддий, ХДФУ, махфий)га қараб ўрнатилган тартибда белгиланган манзилларга жўнатиш учун тайёрлаш
ва жўнатилишини ташкил қилиш;

давлат герби туширилган вазирлик бланкаларини сақлаш, уларнинг қатъий тартиб асосида рақамлаб рўйхатга олиниши, уларни вазирлик марказий аппарати раҳбар ва масъул ходимларига тегишли журналларда қайд этган ҳолда берилиши, вазирлик бланкаларининг Йўриқнома асосида тўғри ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш, уларнинг қатъий ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, шунингдек, вазирлик девонхонасида мавжуд думалоқ ва тўртбурчак шаклдаги муҳр ва штапмлардан тўғри фойдаланилиши ҳамда сақланишини таъминлаш;

“Ўзбекистон почтаси” бўлинмаси, махсус алоқа, фельдегерлик ва курьерлик хизмати орқали хат-ҳужжатларни жўнатиш, ҳар бир юбориладиган хат жилд қийматини аниқлаш, жўнатилган хат-ҳужжат қийматининг кундалик ҳисоби ҳамда келган бандерол, пакет ва  посилкаларнинг қабул қилиб олиниши, уларни махсус дафтарга қайд этилиши ва олувчиларга топширилиши, аванс ҳисоботлари юритилишини ташкил қилиш;

иш юритиш, ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишларни мувофиқлаштириш, янги дастурий электрон ҳужжат айланишини таъминлаш ва янгича ишлаш тизимини такомиллаштиришда таклифлар киритиб бориш.

г) Ижро интизомини назоратини ташкиллаштириш соҳасида:

вазирликда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ягона электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиб, улар орқали ижро интизомини, иш юритиш фаолиятини назорат қилиш;

ижроси таъминланиб бўлинган ва назоратдан чиқарилган ҳужжатларни ягона намунадаги назорат карточкасини тўлдириб, ҳужжатлар йиғма жилдига тикилган ҳолда девонхонада сақланишини таъминлаш;

вазир ўринбосарлари, бошқарма, бўлим ва шўъбалар ходимлари билан вазирликка юклатилган топшириқларни бирга бажарилишини таъминлаб, ижро интизомини мустаҳкамлашда улар билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш;

дастурлар, чора-тадбирлар, режалар, назорат режалари, “йўл хариталари” ишлаб чиқишда иштирок этиш ва улар ижросини назорат қилиш;

ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни ягона тартиб қоидасини жорий қилиш мақсадида ҳудудларда ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида текширишлар ўтказиш, хизмат текширувлари ва мониторинглар жорий қилган ҳолда жойларда тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашга ҳамда ижро интизомига масъул ходимлар малакасини доимий ошириб бориш учун ўқувлар, семинарлар, конференциялар, видео ва аудио селекторлар, анжуманлар ташкил этиб бориш;

вазирликнинг ички одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда барча ходимлар билан бирга фаол иштирок этиш;

соҳа бўйича ижро интизомини назоратини ташкиллаштиришга масъулликни юқори даражада олиб бориш ва тартиббузарликларни ўз вақтида олдини олиш чораларини кўриш;

ижро интизоми юзасидан ҳар ҳафтада вазирга ахборотлар киритиб бориш ва кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш, ижро интизоми бузилиши юзасидан айбдор шахслардан тушунтиришлар олиш ва уларни жавобгарликка торитиш юзасидан таклифлар киритиб бориш.

Бошқарма юқорида кўрсатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш билан бирга амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғридаги қонун ҳамда йўриқномалар, иш юритиш ва ижро интизомига оид қоидаларда белгиланган бошқа функцияларни амалга оширади.

9. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ўзи томонидан амалга оширади ёки унинг тизимига кирувчи қуйи тизим ва тасаруфий ташкилотлар орқали бажарилишини таъминлайди.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

10. Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомига риоя этилишини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун меҳнат органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ижро интизоми ва жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига оид масалалар юзасидан зарур статистик маълумотларни сўраш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, натижаси ҳақида вазирга ахборот бериш;

тизим ташкилотларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомига риоя этиш аҳволини белгиланган тартиб-қоидалар ва талабларга риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганиш ва текширишлар ўтказиш;

бошқа юқори турувчи ташкилот ва назорат органлари томонидан Вазирлик ва унинг тизимида ўтказиладиган текширишларда иштирок этиш ва уларга ижро интизоми бўйича яқиндан ёрдам кўрсатиш;

иш юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлаш, ижро интизоми аҳволига риоя этилмаган тақдирда айбдор шахслардан тушунтириш хатлар талб қилиб олиш, уларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тўғрисида ваколатли раҳбарларга таклифлар, билдиргилар, талабномалар киритиш ва жазога тортириш чораларини кўриш;

ходимлар томонидан тайёрланган ва вазир кўрсатмасида белгиланган ҳамда топшириқларда ижро қилинишига мос келмайдиган ҳужжатлар чиқаришни ва улар ижросини Вазирга ахборот берилгунига қадар тўхтатиб туриш;

ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида вазифалар тақсимотига қараб ишларни бажариш;

Вазирлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.

IV. Бошқарманинг фаолиятини ташкил этиш

12. Бошқармани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошқарма бошлиғи бошқаради.

Олий юридик ёки иқтисодий маълумотга эга бўлган шахслар, шунингдек олий маълумотли иқтисодий-ижтимоий соҳада камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахс Бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаши мумкин.

13. Бошқарма бошлиғи:

якка бошчилик асосида бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

бошқарма бошлиғи ўринбосарининг ва бошқа ходимларининг ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг мансабдор шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида бошқарма тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган топшириқлар ва кўрсатмалар беради;

бошқарма ходимларини, қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинлашга ва лавозимдан озод қилишга таклифлар беради;

иш фаолиятининг самарадорлиги ва сифати, ижро интизомига риоя этилиши даражасига қараб барча ходимларга интизомий жазо тайинлаш ёки уларни рағбатлантириш ҳақида таклифлар киритади;

вазирликнинг расмий рақамланган ва Ўзбекистон герби туширилган бланкага имзолаб, ҳужжат юборишга ҳақли эмас, ундан бошқа ҳужжатларни шахсан имзолаб топшириқ ва кўрсатмаларни юборишга йўл қўйилади.

Бошқарма бошлиғи иш жойида бўлмаган вақтларда (хизмат сафарида, касаллик ёки таътилда бўлган пайтларида ва бошқа ҳолатларда) унинг ўрнини бошқарма бошлиғи ўринбосари эгаллайди ва барча масъулият унинг зиммасига юклатилади.

14. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

15. Бошқармада ҳужжатлар йиғма жилди иловада белгиланган номенклатура асосида юритилади. Барча ижроси таъминланган ёки назорати олиб борилиши керак бўлган ҳужжатлар йиғма жилдларда кетама-кетлик асосида сақланади ва улардан фақат бошқарма бошлиғининг рухсати билан фойдаланилади.

V. Бошқармани тугатиш ёки қайта ташкил этиш тартиби

16. Бошқарманинг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вазирнинг буйруғи билан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.