Вазифалар

Имконияти чекланган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиш шўъбаси

Қуйидагилар шўъбанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирликнинг бошқарма, бўлим ва секторлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини амалга оширишда ва уларни меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлашда олиб борилаётган ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан меҳнатга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари, вазирлик тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;

вазирликнинг Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришни ташкил қилиш бошқармаси, Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси, Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш ишларига кўмаклашиш;

меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларни тегишлилиги бўйича ҳисобини олиб бориш ҳамда улар бандлиги таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;

вазирлик фаолиятига асосан ногиронлиги бўлган шахсларнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва кафолатларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомий ташкилотлар, шу жумладан, чет эл инсонпарварлик ташкилотлари ҳисобидан моддий ва манавий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш тадбирларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурларида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларининг тегишлилиги бўйича ижросини таъминлашни мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги давлат ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини тегишлилиги бўйича мувофиқлаштириш;

меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга вазирлик фаолиятига оид хизматларни кўрсатиш ишларини сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш;

шўъба фаолиятига оид бўлган фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф, ариза ва шикоятларини белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш;

оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва ғояларини тарғибот қилиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ечим сифатида ташкил этиладиган Халқаро ва Республика конференциялари, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа тадбирларда қатнашиш, тизим мутахассислари малакасини ошириш ишларида қатнашиш.

Шўъба зиммасига қонун ҳужжатлари ва вазир топшириғига асосан бошка вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.