Вазифалар

Ахборот хизмати

Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирлик раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган Вазирликнинг ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

кенг жамоатчиликни Вазирликнинг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

оммавий ахборот воситалари (бундан буён матнда ОАВ деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Бўлим билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;

Вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш;

ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

Вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Вазирлик фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхонларини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий
ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш;

Вазирликнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

  1. Бўлим юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:

ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон килади (чоп этади), шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар
ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;

оммавий тадбирларни, шу жумладан, Вазирликнинг раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этади ва ўтказади;

ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда
(шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этади.

Бўлим олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни Вазирликнинг бошқа тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар
ва радиоэшиттиришларни ташкил этади;

Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материалларнинг шарҳларини тайёрлайди;

Вазирлик фаолиятини тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Вазирликнинг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

Вазирлик томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда саклаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

Вазирлик фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирликнинг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг Вазирлик фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Бўлим ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.