15 май – Халқаро оила куни

15.05.2021

15 май – Халқаро оила куни

Бутун дунёда 1994 йилдан бери 15 май “Халқаро оила куни” сифатида нишонланиб келмоқда. Ушбу куннинг белгиланишидан мақсад оиланинг кўплаб муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Ҳар йили 15 майда оилалардаги муаммоларни одамлар, жамиятлар ва ҳукуматлар ҳал қилиши учун қандай чоралар кўрилиши кераклигига оид хабарлар эълон қилинади. Шунингдек, бу кун мустаҳкам оилавий бирлик жамият ва миллатларни мустаҳкамлашга қандай ёрдам беришини намойиш қилиш куни ҳам ҳисобланади.

Зеро, юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Оилада ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилиб, оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштиришга, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.