СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН МЕҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИНИНГ ИККИНЧИ КУНГИ ТАДБИРЛАРИ ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ "ШОДЛИК" МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛА БОШЛАНДИ

05.11.2020

“Сардоба” сув омбори тошқинидан талофат кўрган туманларнинг ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларини доимий иш билан таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг иккинчи кунги тадбирлари Оқолтин туманидаги "Шодлик" маҳалласида ўтказила бошланди.

"Ишга жойлайтириш ва тадбиркорликка жалб этиш ярмаркаси"да туман ва маҳаллий аҳоли, банд бўлмаган фуқаролар, битирувчи ёшлар, ишсиз хотин-қизлар қатнашмоқда.
Улар 80 га яқин корхона ва ташкилотлардаги мавжуд вакансияларга, заҳираланган иш ўринларига, инвестиция ва тижорат банклари лойиҳалари ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган ишларга жалб этилади.

Шунингдек, ярмарка доирасида аҳолини тадбиркорликка йўналтирган ҳолда ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этиб, ишсизларни аъзо сифатида бириктириш, мутахассислик талаб этиладиган иш жойларга қисқа муддатли ўқув курслари жорий этиб, касбга ўргатиш ва ишга жойлаштириш режалаштирилган.