Меҳнат инспекцияси

Ижтимоий тармоқда “Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари дам олиш кунига қарамасдан мажбурий ишга чақиртирилиб, ҳашар қилдирилгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар https://t.me/adolat_kuychisi/2749 тарқалган.

Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари ушбу вазиятни ўрганиш жараёнида марказ ходимлари дам олиш куни ишга жалб этилгани, бироқ уларга икки ҳисса маош тўланиши ёки отгул берилиши тўғрисидаги ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаганлигини аниқлади.

Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талаблари бузилган, шу сабабли марказ директори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.