Ахборот олиш учун сўровлар
Ахборот олиш учун сўровларни кўриб чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 май, ЎРҚ-369-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан:
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Оммавий ахборот воситасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи биланетти кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Электрон ахборот-сўров юбориш учун info@mehnat.uz манзилга сўров юбориш лозим.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида
сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови ёзма, оғзаки ва электрон кўринишда қабул қилинади. Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш
кунлик муддатда кўриб чиқилади. Оммавий ахборот воситасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор
шахсларнинг интервюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп этилган) ёхуд расмий веб-сайтда жойлаштирилган ахборот сўралганда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сўровга
бериладиган жавобда сўралаётган ахборот эълон қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг, оммавий ахборот воситасининг номи, чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот
жойлаштирилган расмий веб-сайт электрон манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин. Агар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қабул қилинган олинган сўров бўйича
давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни
ичида тегишли жавоб юборилади. Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.
Фуқароларнинг давлат маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш юзасидан ҳуқуқлари бўйича маълумот Фуқароларнинг маълумотлар ва ахборотлар олиш ҳуқуқлари белгиланган қонун ҳужжатлари:
1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси https://lex.uz/docs/20596;
2. “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни https://lex.uz/docs/1319;
3. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (https://lex.uz/docs/52268);
4. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (https://lex.uz/docs/2381133)ва бошқа қонун ҳужжатлари. Дастлаб “ахборот” тушунчасига таъриф бериб ўтсак. Қонунчиликда белгиланишича “ахборот бу — манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар” (https://lex.uz/docs/52268). Демак, ахборот деганда бутун дунёда мавжуд бўлган барча нарсалар, хусусан шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни тушунишимиз мумкин. Фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу моддага мувофиқ, ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади (https://lex.uz/docs/52268). Ахборот олиш учун қандай мурожаат қилиш керак? Ҳар ким ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали оғзаки, ёзма шаклдаги, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклдаги сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга (https://lex.uz/docs/52268). Давлат органлари фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаши керакми? Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади https://lex.uz/docs/1319. Ахборот олиш қачон чекланиши мумкинми? Амалдагини қонунчиликка кўра, ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин (https://lex.uz/docs/52268). Ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги қандай белгиланади? Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан мустасно. Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди: 1) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари; 2) экологик, метеорологик, демографик, санитарияэпидемиологик, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникatsiяларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар; 3) ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумотлар (https://lex.uz/docs/52268). Ахборот беришни ноқонуний рад этганлик учун қандай чоралар кўрилади? Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенсatsiя қилиниши ҳуқуқига эга (https://lex.uz/docs/52268).