Ўзбекистонда иш топиш

Меҳнат қилаётган ҳар биримиз тўғридан-тўғри корхона, идора, ташкилотларга, хусусий деҳқон (фермерлик) хўжаликларига, бошқа иш берувчиларга мурожаат этиш ёки давлат бандлик хизмати (Бандликка кўмаклашиш марказлари)нинг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.

Иш изловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш марказлари юртимизнинг барча ҳудуд, шаҳар ва туманлари бўйича бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни жамлаб, ҳар ойда ish.mehnat.uz веб сайтида эълон қилиб бормоқда. Сайтда 5000 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида маълумот мавжуд.

Сайтнинг Интерактив хизматлар бўлимида ўзингизга мос ишга таклиф ва ишга жойлашишда ёрдам олишингиз, шу жумладан, ўриндошлик асосида ҳам иш бошлашингиз мумкин. Резюменгизни сайтга жойлаштириб, бевосита иш берувчига юборишингиз мумкин. Иш қидириш ва топиш жараёнида қулайлик яратиш мақсадида бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳудуд, шаҳар ва туманлар кесимида ҳавола этилган. Ишга жойлашиш бўйича шахсий ёрдамчи ўзингизга мос бўлган ишни топишда ёрдам беради.

Ахборот хизматлари бўлимида мурожаат йўллашингиз ва керакли маълумот олишингиз мумкин. Бандлик хизматлари харитасида Меҳнат вазирлигининг барча ҳудудий бўлинмалари билан боғланиш учун маълумотлар жойлаштирилган.

Очиқ маълумотлар бўлимида меҳнат бозоридаги вазият, бўш иш ўринлари ва меҳнат соҳасига оид бошқа масалалар ҳақида маълумотлар мавжуд.