“Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш” лойиҳаси
Яратилаётган тизимни янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини замонавий ускуналар жиҳозлаш орқали такомиллаштириш, шунингдек, касбларга ўқитиш бўйича энг илғор жаҳон тажрибасини жалб қилиш мақсадида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий ва Ўрта махсус таълим, Осиё тараққиёт банкининг иштирокида "Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширмоқда. Осиё тараққиёт банкининг директорлар кенгаши томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2020 йил 11 декабрда қарз миқдорида 93 миллион AҚШ доллари тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ушбу лойиҳа Осиё Тараққиёт Банки вице-президентининг 2019 йил 13-14 ноябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни акс эттирган"Йўл харитаси" ва Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги 2018-2021 йиллар учун бизнес-режасини асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг мақсади меҳнат бозори ва касб-ҳунар таълими тизими ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ишсизлар ва ёшларни касбга тайёрлаш сифатини ошириш, касб-ҳунар таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва иш билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа Бандлик вазирлиги ҳузуридаги 14 та касб-ҳунар таълими марказини ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги 6 та коллеж ва техник мактабларни жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва янгилашни ҳамда Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш марказини жиҳозлашни молиялаштиришни, ҳамда Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ва Олий таълим вазирлиги ўошидаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш институтини жиҳозлашга қаратилган.
“Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш” лойиҳаси бозор талабларига жавоб берадиган малакага эга бўлган ишчилар сонини кўпайтиришга ёрдам беради. Лойиҳа тўғридан-тўғри камида 10 000 коллеж ўқувчилари ва 48 000 ишсизлар (шу жумладан, 500 ногиронлиги бўлган шахслар), 600 ўқитувчи ва ўқувчи, танланган Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва коллежларининг 100 раҳбарлари ва ходимлари ва 1200 та иш билан таъминланган давлат хизматчиларини бевосита қамраб олади. Лойиҳа тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш, AКТ, тўқимачилик ва кийим-кечак, шунингдек машиналарни (яъни қишлоқ хўжалиги машиналари, автомобиллар ва маиший техника) таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби соҳаларда устувор бўлган касбларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йилдан иборат (2021-2027). ОТБ маблағлари ҳисобидан 47,4 миллион AҚШ доллари миқдорида ўқув ускуналари, дастурий таъминот ва ўқув юртларини жиҳозлаш, 60 мингга яқин кишини ўқитишни ташкил қилиш учун сарфланадиган материаллар сотиб олиш - 6,6 миллион доллар, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқаро тажрибага асосланган ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш, шунингдек маҳаллий кадрларни тайёрлаш - 9,3 миллион доллар, консалтинг хизматлари ва чет еллик мутахассисларни жалб қилиш - 12,3 миллион доллар, маҳаллий ўқитувчиларни тайёрлаш ва хориждаги ходимлар - 4 миллион доллар, меҳнат ва маъмурий харажатлар - 2,9 миллион доллар ва бошқаларни молиялаштириш режалаштирилган.
Ўзлаштирилган маблағлар:
Эришилган натижалар: