Келгуси тадбирлар

БААда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

9-17 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг “SANED” компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюриб, ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбат ташкил этиши режалаштирилган.

Суҳбат ташкил этиш жойи ва вақти:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй) дастлабки суҳбат

9 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 гача;
      10 ноябрь куни соат 9:00 дан 13:00 гача.

“Ишга марҳамат” мономарказида (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331-уй) якуний суҳбат

12 ноябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача

Самарқанд шаҳаридаги “KOICA” марказида (Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси 264а-уй) якуний суҳбат

13 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 гача

Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси биносида (Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй) якуний суҳбат

16 ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача
      17 ноябрь куни соат 9:00 дан 13:00 гача

Суҳбат давомида, Сизни қизиқтирган барча саволларга иш берувчилар томонидан жавоб берилади.

фикр алмашиш: