Мономарказ
РАСМИЙ ЭЪЛОН
Японияда ишлашни истовчилар учун янги имконият
📌Мамлакатимизда Япония давлатида хавфсиз ва ташкиллаштирилган тарзда ишлашни йўлга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4829-сонли Қарори асосида ташкил топган “Ишга марҳамат” Мономаркази базасидаги “Япон тили ва касбий малака” тест маркази Японияда ишлашни хоҳловчилар учун "Япон тили" (JFT-Basic) ва "Махсус касбий малака" (Токутеи Гиноу) тестларига тайёрлов курслари бошланишини эълон қилади.
📌Хоҳловчилар Япония қонунчилиги талабига биноан 6 ой мобайнида япон тили билан бирга касбий малакага ўргатилади.
📌Ўқишни муваффақиятли битирганлар Япония томонидан Ўзбекистонда ташкил этиладиган Япон тили “JFT Basic” ва “Токутей Гиноу” (қариялар боқувчиси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси) тестларига йўлланмани қўлга киритадилар.
📌 Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар "Японияда ишлаш ҳуқуқига эга малакали мутахассислар базасига" киритиладилар ва иш берувчилар томонидан ўтказиладиган суҳбат танловида қатнаша оладилар.
📌 "ТОКУТЕИ ГИНОУ" тестларини топшириш Японияда Токутей Гиноу ишчи визаси бўйича ишлаш дастурининг ажралмас жараёни ҳисобланади ва мазкур тестдан ўтгандан кейингина касбий малакаси бўйича Японияда ишлаш имкониятига эга бўлиш мумкин.
📌Дарслар 16 ноябрь кунидан бошланади ва 5, 6, 9, 10, 11, 12 ноябрь кунларигача ҳужжатлар қабул қилинади.
📌 Ҳужжатларни Марказга мурожаат қилган ҳолда, шунингдек онлайн топшириш имконияти мавжуд.
📌 Онлайн шартномани қабул қилиш ва онлайн тўловни амалга ошириш қуйидаги ҳавола орқали : 👉 https://forms.gle/b7BFAb4Z3P6YrGuJ8
📌Талаб қилинадиган ҳужжатлар қуйидагича:
1) Паспорт нусхаси
2) Тўловни тасдиқловчи ҳужжат
📌Ўқиш муддати: 2-семестр (3х3 ой/умумий 6 ой)
📌Тўлов: 1-семестр учун (3 ой учун) 1.458.000 сўм
👉Банк орқали тўлов учун реквизитларни юклаб олинг: https://bit.ly/3eqmsy5
👉Онлайн тўловни амалга ошириш учун, қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5fa13f5a8b38a19f0b39957c
❗️Дарслар ҳафтасига 5 марта ва Ўзбек ва Япон мутахассислари томонидан ўтказилади.
Муҳим эслатма: Мазкур “Япон тили ва касбий малака” тест маркази сизни Японияга ишлай оладиган "Малакали мутахассис сертификати"га эга бўлишингиз учун кўмак берувчи ўқув муассасаси бўлиб, сизни Японияга ишга жўнатиш кафолатини ўз зиммасига олмайди.
Мурожат учун телефон: +(998) 71 207 69 00