Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган онлайн семинар ўтказилди

28.04.2021

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 28 апрель Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Инқирозни олдиндан кўриш ва унга тайёр бўлиш – ҳозирнинг ўзида меҳнат муҳофазаси тизимига инвестиция қилиш” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

Унда вазирлик ва идоралар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш-пудрат ташкилотлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ва Ўзбекистон касабалар уюшмалари Федерацияси инспекцияси инспекторлари яъни 196 та ташкилот ва идораларнинг 300 дан ортиқ ходимлари иштирок этди.

Семинарда “Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасининг муаммолари ва истиқболи”, ИСО 45001:2018 “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими” халқаро стандартининг корхоналардаги ўрни ва моҳияти, унинг талаблари, долзарблиги, “Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни сертификатлаш тартиби” тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.