Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда

15.05.2020

Жорий йилнинг 15 май куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш миллий стратегиясини тайёрлаш ҳамда келгусидаги режаларни белгилаб олиш бўйича умумий ҳисоботларни уч томонлама муҳокама қилишга бағишланган видеоконфренция ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқаро меҳнат ташкилоти, ҳамда Ишчилар ва иш берувчилар ташкилоти вакиллари иштирок этди.

 

photo_2020-05-15_17-27-49

– Ўтган бир неча ҳафта давомида COVID-19 бутун дунёда меҳнат бозорини тубдан ўзгартирди. Мазкур шароит бутун дунё мамлакатлари ҳукуматларига бандликни қўллаб-қувватлашда тегишли қарорларни қабул қилиш учун муҳим сигнал бўлиб хизмат қилди. Айни ҳолатда ҳам республика ҳам дунё миқёсида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда бандлик бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Шундай экан, биз келажакдаги 5-10 йиллик шароитни назарда тутувчи пухта ўйланган узоқ муддатли ва назарий жиҳатдан асосланган стратегияни ишлаб чиқишимиз керак, – деди вазирнинг биринчи ўринбосари конференцияда сўзлаган нутқида. 

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бандликка кўмаклашиш бўйича бош мутахассиси М. Пушкиннинг сўзларига кўра, Бандликка кўмаклашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш Ўзбекистон билан Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзига хос белгисидир. Бу мамлакатда қилинган барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва уларни узоқ муддатли характерга эга жиддий сиёсий ҳужжатга айлантириш демакдир.

Тадбир давомида Халқаро Меҳнат Ташкилоти маслаҳатчилари Д. Кемпбелл ва П. Роннас ўтган йиллар тажрибасини инобатга олган ҳолда иқтисодий ривожланиш ва бандликка кўмаклашиш мавзуси юзасидан асосий тавсияларини тақдим этдилар. Уларнинг таъкидлашича, самарали иш ўринларини ташкил этишни янада жадал суръатда олиб бориш, меҳнатга лаёқатлиликни ошириш зарурати муҳим масаладир.

Касбий маҳорат ва миллий малака тизимини янада ривожлантириш зарур. Иқтисодиётни расмийлаштириш, иқтисодиёт ва меҳнат бозори интеграциясига хизмат қилади; самарали меҳнат ҳаракатчанлиги, бир томондан, самарали иш ўринларини яратиш ва иккинчи томондан, ишлаб чиқариш иш ўринларига бўлган эҳтиёж ўртасидаги номутаносибликни камайтиришга ёрдам беради; пухта ўйланган меҳнат бозори институтлари ишчиларни ижтимоий ҳимоя ва хавфсизликни, шунингдек, ишбилармонлик муҳитини таъминлаши мумкин.

photo_2020-05-15_17-27-47

Томонлар тадбир давомида ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича келгуси вазифаларни амалга оширишда келишувга эришди. Шунингдек, илгари қабул қилинган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилган тавсияларни тизимли таҳлил қилиш, барча манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда ички идоралараро маслаҳатлашувларнинг ўтказилиши ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти миллий ва халқаро экспертлари жамоасини жалб қилган ҳолда ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур стратегия аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги ривожланишнинг муҳим йўналишларини белгилайди.