“Оила муқаддас даргоҳ” мавзуида  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

14.05.2020
Бугун  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шунингдек унинг ҳудудий бошқармалари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзуида  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
 

photo_2020-05-14_20-57-49 (4)

 
Унда  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бўлим бошлиқлари Феруза Акромова, Инобат  Каримова ҳамда Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухамедова ва вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бош бошқарма ходимлари иштирок этди.
 
photo_2020-05-14_20-57-48 (2)
 
Республикамизда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар манфаатларини ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила — соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
 
photo_2020-05-14_20-57-49 (2)
 
Ўтказилган тадбир ҳам ана шундай концептуал ғояларни айни вазирлик тизимида фаолият юритувчи ходимлар ўртасида ҳам кенг жорий этилиши учун замин яратди. 
 
photo_2020-05-14_20-57-49 (3)
 
Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бутун дунёда 15 май кунини “Халқаро Оила куни” сифатида нишонланиши эълон қилинган.