💻 Компьютер инжиниринги техниги

20.02.2020

Бугун биз деярли ҳеч бир соҳани компьютер технологияларисиз тасаввур қила олмайдиган даражага етиб келдик. Ва аниқки, бу бизнинг мушкулимизни анча енгиллаштирмоқда.

📌 Шаҳрисабздаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида мазкур йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

💻 Компьютер инжиниринги техниги

(Ахборот технологиялари)

 

❗️ Бу йўналишда ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш касби мутахассислари тайёрланади.

✔️ Ўрганувчилар назарий билимларини амалиёт билан биргаликда олиб борилади. Амалиёт устахоналари энг замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, ускуна ва дастгоҳлар, ўқув қуроллари билан таъминланган.


🔴 Унда қуйидагилар ўқитилади:

🔸 WEB дастурлаш (HTML ва CSS);

🔸 Видео студио (Adobe Primare);

🔸 Компютер тармоқлари ва дастурий таъминоти;

🔸 Дастурий таъминот;

🔸 Операцион тизимларини ўрнатиш ва компютерларни созлаш;

🔸 Компютер графикаси (Corel DRAW,Adobe Photoshop);

🔸 Ms Office 2016;

🔸 Шахсий компютер ва оффис қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш;

🔸 Ахборот хавфсизлиги.

 

🔊 Курс давомийлиги 6 ойни ташкил этади. Бундан ташқари 2 ой давомида корхона ва ташкилотларда амалиёт ҳам ташкил этилади.

 

Вазирликнинг расмий саҳифалари 👇

 

Facebook (https://www.facebook.com/www.mehnat.uz/) I

Instagram (https://www.instagram.com/mehnat_vazirligi/) I

Telegram (https://t.me/mehnatvazirligi)