➡️ МАЪНОЛАР ХАЗИНАСИ ⬅️

Давлат тилида иш юритиш тарихи

 

    Бобилнинг милоддан аввалги 1792-1750 йиллардаги шоҳи Хаммурапининг адолатпеша қонунлар мажмуи,ундан ҳам қадимроқ шоҳ Ур-Намму (милоддан аввалги 2112-2094 йиллар)нинг қонунлари ва бошқа манбаларнинг мавжудлиги “ҳужжатлар” деб аталадиган тартибот воситаларининг нечоғли олис ва мураккаб тарихга эга эканлигини кўрсатади. Албатта, кишилик жамиятининг тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий тузумларнинг алмашиниши, аниқроғи, кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг такомиллашиши баробарида ҳужжатлар ҳам такомил топиб борган. Бугунги кунда фанга тарихимизнинг турли  даврларида ўрхун-энасой, cуғд, эски уйғур, араб ва бошқа ёзувларда битилган жуда кўплаб ҳужжатлар, умуман, ёзма манбалар маълум.

 

    Шарқда X-XIX асрларда ёрлиқ, фармон, нома, битимлар, арзнома, қарзномалар, васиқа, тилхат ёки мазмунан шунга яқин ҳужжатлар нисбатан кенг тарқалган. Ёрлиқлар мазмунан хилма-хил бўлган: хабар, тавсиф, фармойиш, билдириш, тасдиқлаш ва ҳ.к. Бу ўринда Тўхтамишхоннинг 1393 йилда поляк қироли Яғайлага йўллаган ёрлиғи, Темур Қутлуғнинг 1397 йилдаги ёрлиғи, Заҳириддин Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзонинг марғилонлик  Мир Сайид Аҳмад исмли шахсга 1469 йилда берган ёрлиғи, Тошкент ҳокими Юнусхўжанинг 1797 йил 2 июнда Петербургга – Россия подшосига ўз элчилари орқали юборган ёрлиғи ва бошқаларни эслатиб ўтиш мумкин.

 

     Мазкур давр ёрлиқларида ўзига хос лисоний қолип шаклланган, ёрлиқлар матн жиҳатидан анъанавий таркибий қисмларга эга бўлган. Масалан, эслаб ўтилган ёрлиқларнинг биринчиси – “Тўхтамиш сўзим Йағайлаға” деб, иккинчиси эса – “Султон Умаршайх Баходур сўзим”деб бошланган. Баёнда ҳам муайян қoлип бор, шунингдек, албатта, ёрлиқ ёзилган сана ва жой кўрсатилган.

 

    XIX асрда Қуқон хонлигида кенг тарқалган ҳужжатлардан бири “патта”лардир. Паттада маълум кишига муайян миқдордаги пул, маҳсулот, уруғ (дон) ёки бошқа нарсаларни бериш лозимлиги ҳақида маълумот акс эттирилган. Патта матнларида ҳам ўзига хос доимий муайян таркиб ва нутқий қолип борки, бу ҳам ўзбек (туркий) хужжатчилиги узоқ тарихий тажриба ва тадрижий такомил маҳсули эканлигининг далилидир.

 

    Ўзбек тилидаги ҳужжатчиликни такомиллаштиришда мавжуд тажрибалардан кўз юмиб бўлмайди. Ҳозирги кунда амалиётда “қонун”, “фармон”, “қарор”  сўзларини уларнинг номларидан кейин баъзан бош ҳарф билан, баъзан кичик ҳарф ёзиш ҳолатлари учрамоқда. Аслида, Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан эълон қилинган қонун, фармон ва қарорлар олий ташкилот ва олий мансаб эгаси номидан эълон қилингани сабабли уларнинг номларидан кейин келадиган “қонун”, “фармон”,” қарор” сўзлари бош ҳарфда ёзилиши керак. Масалан: “Давлат тили ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси  Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон тарихи телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги Қарори.

 

- Давлат тили масаласи миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири бўлиши зарур. Ёш авлод қалбига она тилимизни болаликдан сингдириш мақсадида таълимнинг барча босқичларида ўзбек тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Токи, болаларимиз ўзбек тилида равон ўқийдиган, равон ёзадиган ва теран фикрлайдиган инсонлар бўлиб етишсин.

 

Ш.М.Мирзиёев

 

 

Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда

Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. 

                                                                                             Ш.М.Мирзиёев

 

- “Миллий давлатчилигимиз ва ўзлигимиз тимсоли бўлган она тилимизни ривожлантириш бу борада энг муҳим йўналиш бўлиб қолади. Худо хоҳласа, бу йил 21 октябрь-Ўзбек тили байрами кунини бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаймиз”.

  

                                                                                                 Ш.М.Мирзиёев

 

 

- “Пойтахтимиздаги куни кеча фойдаланишга топширилган янги ер ости ва ер усти метро линиялари, Ғалаба боғи,  Адиблар хиёбони сингари муҳташам мажмуалар, барча ҳудудларимизда қад кўтараётган замонавий бино ва иншоотлар халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳиятидан ёрқин далолатдир”.

                                                                                              Ш.М.Мирзиёев

 

     - “Фарзандларимизнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш бундан буён ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолади”.

                                                                                      Ш.М.Мирзиёев

 

- “Маълумки, ҳар қандай мустақил давлат мустаҳкам маънавий пойдеворга эга бўлгандагина юксак тараққиётга эриша олади”.

                                                                                                               Ш.М.Мирзиёев

  

   - “Халқимизда “Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир”, деган чуқур маъноли ибора бор. Бугунги шароитда бизнинг кўзимиз ҳам, қўлимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлиши керак. Белимизни маҳкам боғлаб, пок ният билан меҳнат қилсак, шубҳасиз, кўзлаган марраларимизга эришамиз”.

                                                                                                                  Ш.М.Мирзиёев

 

   - “Муқаддас китобларда айтилганидек, ҳар қандай қийинчилик ортидан албатта бир енгиллик келади.  Барчамиз бунга ишонамиз ва қодир Оллоҳдан шуни сўраймиз”.

                                                                                                                  Ш.М.Мирзиёев

 

 “Ҳазрат Алишер Навоийнинг:

      Даврон элининг жисмида жон бўлғил,

      Ҳам жонларига мояи дармон бўлғил, - деган сўзлари бугун янада теран маъно  билан янграмоқда.

      Чиндан ҳам, ҳозирги давр ҳар биримизни саховат ва ҳиммат кўрсатиб, хайрли ишларимиз билан эл-юрт дардига дармон бўлишга ундамоқда”.

                                                                                             Ш.М.Мирзиёев

 

Сут эмганда кирган она тил эрур,

  Отаю она ҳаққи, сақла ани!

Алиҳон Тўра СОҒУНИЙ

“Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар,

лекин, аввал, ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар.

Зеро, ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”.

Исъҳоқхон Ибрат

 

Инсон қалби билан ҳазиллашманг сиз,
Унда миллат яшар, унда ТИЛ яшар.
Унда аждод фаҳри яшайди сўзсиз,
Унда истиқомат қилади башар.

Инсон қалби билан ҳазиллашманг сиз,
Унда она яшар, яшайди Ватан.
Уни жўн нарса деб ўйламаг ҳаргиз,
Ҳайҳот! Қўзғалмасин бу қалб даъфатан!

Абдулла Орипов

Сўзига боқ агар билмоқ тиларсан кимса аҳволин,
Ки асрори ниҳони суратиға келди мазҳар so‘z...

МУҲАММАДРИЗО ОГАҲИЙ

 

ОНА ТИЛИМ

                          Ёбонларнинг чексизлиги,                         

Ҳам самуми, ҳам ҳовури,

Онажонлар алласидан

Кўз ёшидан, оқ сутидан,

Тўқайларнинг тенгсизлиги,

Жилғаларнинг шўх ҳовури,

Йигитларнинг ялласидан,

Сулувларнинг сукутидан

Йўғрилган тил – она тилим...