Комплект тестовых вопросов для выдачи квалификационного сертификата специалистам по охране труда

Халқаро ва миллий стандартлар деганда нималар тушунилади

A) бошқарув ҳужжатлари (кўрсатмалари)

B) умуммажбурий ҳужжатлар

C) умуммажбурий меъёрий ҳужжатлар

D) тавсия этилган ҳужжатлар

Янги яширин ҳавфли кимёвий ва биологик моддаларни таҳлили натижаларига кўра қандай хужжатлар ишлаб чиқарилади

A) техник шароит

B) технологик регламент

C) тармоқ стандартлари (ОСТ)

D) санитар меъёр ва қоидалар

Ионлаштирувчи нурланиш манбасини эксплуатация қилишда асослаш тамойили нимани англатади:

A) нурланишнинг йўл қийилган дозасининг миқдорий ва сифат ифодасидир

B) нурланиш манбаларидан инсон ва жамият учун олинадиган нурланиш фойдаси қўшимча нурланиш томонидан етказилиши мумкин бўлган зарардан ошган нурланиш манбаларини ишлатиш бўйича барча фаолият турларини таъқиқлаш

C) бу радиацион хавфсизликни таъминлашда меъёрлаштириш тамойилининг худди ўзи

D) нурланиш манбаларидан инсон ва жамият учун олинадиган нурланиш фойдаси қўшимча нурланиш томонидан етказилиши мумкин бўлган зарардан ошмаган нурланиш манбаларини ишлатиш бўйича барча фаолият турларини таъқиқлаш

Ишлаб чиариш корхонасининг бош планида нима қайд этилган

A) бинони жойлашиши, чегараси, электр коммуникацияси, йўл

B) ҳамма жавоблар тўғри

C) барча турдаги транспорт ва пиёдаларни ҳаракатланиш чизмаси

D) кечки ва тунги вақтладаги ёритиш ускуналари

Ишлаб чиқариш шароити якка тартибдаги химоя воситасидан фойдланишни талаб этса ундан фойдаланиш шартми

A) раҳбарият ихтиёрига кўра

B) корхонанинг моддий шароитларга боғлиқ ҳолда

C) йўқ

D) ҳа

Кичик, якка тартибдаги корхоналарда электрқурилмаларни ишлатиш ҳавфсизлиги бўйича жавобгарлик кимга юклатилади

A) ходимлар бўлими бошлиғига

B) корхона раҳбарига

C) корхона ишчиларига

D) корхона қоровулларига

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари (ИНМ)нинг айланмаси соҳасида қайси фаолият турлари лицензияланиши лозим:

A) ИНМ билан ишлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажрибавий-конструкторлик ишлари

B) ИНМ ни қазиб олиш, ишлатиш, сақлаш, транспортировка қилиш, утилизация ва кўмиш

C) ИН манбаларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш

D) барча жавоблар тўғри

ШЭХМда ишлаш турлари бўйича неча турга бўлинади

A) 3 гуруҳ

B) 3 тоифа

C) 4 гуруҳ

D) 2 гуруҳ

Чет элда ишлаб чиқарилган кранни рўйхатга олишда сертификат тақдим этиладими

A) божхона хизмати

B) «Узстандарт» агентлиги

C) махсус автосервис

D) сертификациялаш бўйича Саноат хавфсизлиг давлат қўмитаси

Кислород баллонларини юклаш, тушириш ва ташишида қандай ҳаракатлар таъқиқланади:

A) чекиш ва очиқ оловни ишлатиш

B) бундай ишларга ишчи кийими ва ишчи қўлқоплари мой билан шимилган ишчиларга йўл қўйиш таъқиқланади

C) барча жавоблар тўғри

D) баллонларни елка ва белда ташиш, судраш, ташлаш ёки ломлар билан ташиш

Агар жабрланувчи вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз пайтида бахтсиз ҳодиса юз берса, ўлим билан тугаса, бахтсиз ҳодиса қайси ҳолатда ҳисобга олинади

A) вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик пайтида

B) ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса ўлим бўлган пайтда

C) ҳисобга олинмайди

D) бахтсиз ҳодиса қачон содир бўлган пайтда

Ишчининг иш жойида меҳнатини муҳофаза қилишни бошқаришда қатнашинини таъминлаш механизми қандай

A) меҳнатни муҳофаза қилиш қўмитасини тузиш билан

B) ишчилардан таклифларни йиғиш йўли билан

C) ташкилотнинг касаба уюшмаси орқали

D) алоҳида маслаҳатлар йўли билан

Махсус механизм ва машиналарда, электр ускуналарда, босим остида ишлаш, юк кўтаргич кранларига, буғли ва сув қайнатувчи қозонларга хизмат кўрсатиш ва ўта ҳавфли ишларни бажариш қандай шахсларга рухсат этилади

A) ўрта махсус таълим тўғрисидаги хужжатга эга

B) фақат киритилган йўриқномадан ўтган

C) махсус таълим тўғрисидаги хужжатга эга

D) ўрта маълумоти ҳақида аттестатга эга

Кучланиш ечилмаган ток ўтказувчи қисмлар ва шунга ўхшаш асбоблар билан ишларни бажарганда бригадалар гуруҳи қандай бўлиши керак

A) гурухдаги икки кишини электрохавфсизлик даражаси III бўлиши

B) икки кишидан кам бўлмаслиги, улардан ишни бошқарувчиси IV даражали электрохавфсизликка ва қолганлариники III даражадан кам бўлмаслиги керак

C) гурухдаги бир киши IV даражали электрохавфсизликка эга бўлиши

D) гурухдаги уч кишини электрохавфсизлик даражаси II бўлиши

Меҳнат шароитлари ўта оғир ва ўта ҳавфли бўлган ишларни бажарувчи, бутун иш куни давомида ер ости ишларида банд бўлган ишчиларда умумбелгилангандан 10 йилга камайтирилган ҳолда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи бор, аёллар учунчи

A) иш стажи 20 йилдан кам бўлмаган, шундан 10 йили кўрсатилган ишларда

B) иш стажи 15 йилдан кам бўлмаган, шундан 7 йили 6 ойи кўрсатилган ишларда

C) иш стажи 10 йилдан кам бўлмаган, шундан 6 йили кўрсатилган ишларда

D) иш стажи 13 йилдан кам бўлмаган, шундан 5 йили кўрсатилган ишларда

Текширув тугандан сўнг 15 кунлик муддатда давлат техника инспектори текширув материаллари кимга юборилади

A) гуруҳий, ўлим билан тугаган ёки оғир оқибатли бахтсиз ҳодисалар содир бўлган ҳудуд ички ишлар органига

B) махсус текширув барча материалларини нусҳалари гуруҳий бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхонага

C) махсус текшурув барча материалларини нусҳалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармасига

D) ҳамма жавоблар тўғри

Кучли заҳарловчи моддалар (СДЯВ) ни сақлаш бинолари қандай бўлиши шарт

A) химоя воситаларини сақлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари учун хоналар

B) ҳамма жавоблар тўғри

C) идишларни зарарсизлантриш учун хоналар

D) кучли заҳарловчи моддаларни сақлаш, қадоқлаш ва бериш учун хоналар

Тепаликдан йиқилишни химоя воситаларига нималар киради

A) ҳамма жавоблар тўғри

B) сақлайдиган белбоғ

C) тиззалагич, тирсаклагич, елкалагич асбоблари

D) эластик симлардан эшилган арқон, қўл захватлари