WorldSkills Uzbekistan

 “WORLDSKILLS UZBEKISTAN-2020” чемпионати ўз якунига етди

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати ва халқаро экспертлар хулосасига кўра чемпионат натижалари қуйидагича бўлди:

 

Меҳмонхона хўжалиги йўналиши:

1-ўрин. Юсупова Севара
2-ўрин. Нарзуллаева Мулкижахона
3-ўрин. Мирфаязов Миржасур

 

Ошпазлик йўналиши

1-ўрин. Абролова Ёқутой
2-ўрин. Максумова Фарангиз
3-ўрин. Узоқов Аҳрор

 

Сартарошлик санъати

1-ўрин. Махкамов Отабек 
2-ўрин. Абдужабборов Абдулазиз
3-ўрин. Раимов Достонбек

 

Қуруқ қурилиш ва сувоқчилик йўналиши

1-ўрин. Абдурахмонов Акбар
2-ўрин. Абдуллаев Хикматилла
3-ўрин. Мусирмонкулов Исроилжон

 

Электромонтаж

1-ўрин. Сопаев Шерзод
2-ўрин. Холиқулов Сардор
3-ўрин. Жабборов Нодир

 

Пайвандлаш

1-ўрин. Абдурахмонов Бахтиер
2-ўрин. Шомуродов Сардор
3-ўрин. Мавзуров Аббос

 

  

 

Ушбу кун тарихга муҳрланди десак муболаға бўлмайди!

 

“WORLDSKILLS UZBEKISTAN-2020” ИШЧИ КАСБЛАР БЎЙИЧА ЧЕМПИОНАТИ

“Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш мономаркази биносида ишчи касблар бўйича “WorldSkills Uzbekistan-2020” чемпионати бошланди. Икки кунлик мусобақада 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилар WorldSkillsнинг 6 та йўналиши: меҳмонхона маъмурияти, сартарошлик санъати, ошпазлик, қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари, электр монтажи, пайвандлаш технологиялари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишлари мумкин бўлади.

 

   

   

Чемпионатда Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабздан 36 нафар ёш мутахассис қатнашмоқда. Тақдимот-имтиҳондан кейин уларнинг ишларини 45 нафар эксперт баҳолайди. Чемпионатнинг барча иштирокчилари касбий билим ва кўникмалар тўғрисидаги сертификатлар – Skills-паспортлар оладилар ва энг яхшилари олтин медаль билан тақдирланади.

Чемпионат Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan)  томонидан Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Бундай форматдаги касб мусобақалари мамлакатимизда биринчи бор ўтказилиши эмас. Ўтган йил декабрь ойида “Ёш профессионаллар” иттифоқи (WorldSkills Russia) билан ҳамкорликда Ишчи касблар бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчи очиқ миллий чемпионати ўтказилганди. У нафақат Ўзбекистон, балки Россия, Қозоғистон, Қирғизистондан иштирокчилар, экспертлар ва кузатувчиларни бир жойга жамлаганди.

Чемпионат мамлакатимизнинг WorldSkills International халқаро ассоциациясига қўшилишида ҳал қилувчи қадам бўлди ва 2020 йил 17 январда WorldSkills Директорлар кенгаши бизнинг аъзоликка қабул қилиш бўйича сўровимизни тасдиқлади. Натижада, Ўзбекистон ушбу халқаро ассоциациянинг 83- аъзоси бўлди.

Муносиб иш ўринларини яратиш – бугунги кунда ҳал қилинишини кутаётган асосий масала ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати учун асосий устуворликдир. Ушбу соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш меҳнат бозори, жумладан жойларда яратилаётган йирик корхоналар ва кластерлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали ишчи касблар мутахассисларини таёрлашнинг самарали тизимини яратиш заруратини тақозо қилади. Меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, касбий таълимни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграциялаш, касбий касбий билим ва кўникмаларни баҳолашнинг халқаро тизимини жорий этиш мақсадларида, жорий йил май ойида Ҳукумат томонидан касбий малакалар ва касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимини жорий этиш тўғрисида қарор (“Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 394- сон ВМҚ) қабул қилинди, унда, жумладан, Ўзбекистонда касбий таълим ва малакаларни баҳолаш тизимига WorldSkills стандартларини жорий қилиш, шунингдек WorldSkills стандартлари бўйича ишчи касблар миллий ва минтақавий чемпионатларини ўтказишни кўзда тутувчи “WorldSkills Uzbekistan” ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциациясини яратиш назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг келгуси умумжаҳон чемпионатларида қатнашиши, шунингдек минтақавий ва миллий миқёсларда мусобақаларни ташкил этиш касбий таълим тизимига халқаро стандартларни янада кенгроқ татбиқ этишга хизмат қилади, бу эса, ўз навбатида, тайёрланаётган кадрлар малакасининг ошишига ёрдам беради.

WorldSkills International – халқаро нотижорат ташкилоти бўлиб, икки йилда бир марта ўтадиган халқаро чемпионатларни ташкил этиш орқали ишчи касблар нуфузи ва мақомини, шунингдек касбий тайёргарлик стандартларини оширишга қаратилган. Ишчи касблар бўйича жаҳон чемпионати 2021 йил сентябрда Шанхайда ўтказилади.

WorldSkillsни Ўзбекистонда ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкор БМТ Тарақиёт Дастури саналади. Ҳозирда БМТ ТД, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда, “БМТ ТД – Россия федерацияси, тараққиёт мақсадларида” траст фонди томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳасини амалга оширмоқда. Ундан кўзланган мақсад меҳнат бозоридаги қатор фаол ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатиш орқали Ўзбекистонда, айниқса ёшлар (коллеж ва университетлар битирувчилари, ёш аёллар ва ҳ.к.) орасида бандликка кўмаклашиш саналади.

БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили ўринбосари Дойна Мунтяну хоним қайд этганидек: “Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда “WorldSkills Expert Community” профессионал эксперт ҳамжамиятини яратиш, шунингдек WorldSkills стандартлари бўйича касбий билим ва кўникмаларни мустақил баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган. Ушбу тадбирлар якунида энг талабгир касбий билим ва кўникмалар бўйича камида 70 нафар WorldSkills Uzbekistan экспертлари саралаб олинади ва экспертлар гуруҳи шакллантирилади. Бу экспертлар келгусида Ўзбекистонда халқаро эътироф этилган WorldSkills стандартларини татбиқ этадилар.

   

 

НОВОСИБИРСКДА ВАТАНДОШЛАРИМИЗ САНТЕХНИКА ЙЎНАЛИШИДА ЎҚУВ-КУРСИНИ ТУГАТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ХДРУ ҳамда “World Skills Russia” ўртасида имзоланган уч томонлама меморандум доирасида Новосибирск шаҳар қурилиш-монтаж коллежида ўзбекистонлик фуқаролар учун сантехника йўналишида ўқув-курси ташкил этилгани хабар қилинган эди.

Ушбу курсни муваффақиятли тугатган илк қалдирғочларга мутахассислик сертификатлари топширилди.

Эндиликда мутахассислик сертификатига эга бўлган юртдошларимиз ушбу йўналишда расмий меҳнат қилиш имкониятига эга бўлади.

Таъкидлаш жоиз, уч томонлама меморандум Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитишни кўзда тутади. Унда фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва логистика, техника ва технологиялар, ишлаб чиқариш, автомобилсозлик соҳаларида 25 та касб бўйича ўқитилади.

 

фикр алмашиш: