Ногиронлиги бўлган шахслар учун бандлик соҳасида интерактив хизматлар

  1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари:

 

  • Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (10.2020).

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш;

ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик;

инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги;

ногиронлиги бўлган болаларнинг ривожланаётган қобилиятини ва ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш;

объектлар ва хизматларнинг қулайлиги;

ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлатнинг ҳаётига жалб этиш. (4-модда)

 

Меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш.

Ногиронлиги бўлган шахс одатдаги меҳнат шароитларига эга ташкилотларда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланади.

Ногиронлиги бўлган шахснинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги ва таътилларда бўлиши даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги вақтда ишга, шунингдек ишдан ташқари вақтдаги ишларга ва дам олиш кунлари ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишловчи шахсларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайтирилмаган ҳолда қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади. (42-модда).

 

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида:

ногиронлиги бўлган шахсларни касбий реабилитация қилишни амалга оширади, уларни меҳнатда кузатиб боради, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг мос келадиган ишга киришини, сақлаб қолинишини ва хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишини таъминлайди;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мос келадиган касблар бўйича иш ўринларини захира қилинишини таъминлайди;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларни ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришга рағбатлантиради, шунингдек ихтисослаштирилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

ихтисослаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўқитиш ўқув дастурлари ташкил этилиши ва такомиллаштирилишини таъминлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат секторига ишга жойлаштирилишини ва бандлиги рағбатлантирилиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан, шу жумладан уларнинг касаначилигидан фойдаланувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш маҳаллий меҳнат органлари томонидан таъминланади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ходимларининг сони йигирма нафардан ортиқ бўлган ташкилотларда ходимлар умумий сонининг камида уч фоизи миқдорида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳамда маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар ва иш ўринлари ташкил этилади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар шарт-шароитлари ўз имкониятларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлади. (43-модда).

 

  • Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (10.2020).

 

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосасига кўра меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятига эга ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага кўрсатиладиган хизматлар:

  • Иш қидираётган шахслар сифатида маҳаллий меҳнат органларида рўйхатга олиш (28-модда);
  • Ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш ва иш ўринларини захирага қўйиш (38-39-моддалар);
  • Ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига (фуқароларни) ишчиларни жалб қилиш (59-модда).

 

  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
    3163-сонли буйруғи (05.2019).

 

  • Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;
  • ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.
фикр алмашиш: