Меҳнат ва бандлик соҳасига оид атамаларнинг изоҳли луғати

  • “Аёллар дафтари”

    Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб–қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин–қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

  • “Аёллар маслаҳат кенгаши” 

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин–қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ташкил этиладиган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи тузилма.

  • Агентлик (лот. agere – бошқармоқ, етакламоқ)

    Ўзбекистон Республикаси бошқарув тизимининг муайян соҳа йўналиши ва унинг маҳаллий бўлими ҳисобланади, шунингдек айрим ахборот, воситачилик ва шу каби муассасаларнинг номи.

  • Адаптация (лот. adapto – мослаштиромоқ)

    1. Ходимларни ишнинг мазмуни ва шартларига, шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий муҳитига мослаштириш жараёни. Мослашув кадрлар бошқарувининг таркибий қисмларидан биридир. Бу атама четдан ёлланган янги ходимларга ҳам, ички ротация орқали янги лавозимга ўтаётган ходимларга ҳам тегишли. 2. Организмнинг, шахснинг, жамоанинг ўзгарувчан атроф–муҳит шароитларига ёки унинг ички ўзгаришларига мослашиши, бу уларнинг мавжудлиги ва фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб келади.

  • Администратор (лот. adminstrator – бошқарувчи)

    Муассаса, жамоа, компанияни бошқарувчи мансабдор шахс.

  • Аккредитация (лот. accredo –ишонч)

    Объектнинг белгиланган мезон ва кўрсаткичларга (стандартга) мувофиқлигини расмий тасдиқлаш тартиби.

  • Ақлий меҳнат

    Мураккаб меҳнат жараёнининг тури, асосан инсоннинг интеллектуал қобилиятидан фойдаланиш билан боғлиқлиги билан тавсифланади.

  • Амалий тадқиқотлар

    Амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимларни ва фундаментал илмий тадқиқотлар натижаларини амалда қўллашга қаратилган илмий фаолият.

  • Аннуитент (фран. annuite – йиллик бадал)

    Ўзига нисбатан аннуитетлар шартномаси тузилган ва жорий тўловлар тарзида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс.

  • Аннуитентлар шартномаси бўйича суғурта маблағи

    Жабрланувчига (наф олувчига) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта товонини тўлашни назарда тутадиган ва етказилган зарарни қоплаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдори.

  • Аннуитетлар шартномаси

    Суғурталовчи аннуитетлар шартномасига асосан келишилган тўловни (суғурта мукофотини) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта миқдори доирасида суғурта товонини тўлашга қаратилган мажбуриятини белгиловчи шартнома ҳисобланади.

  • Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси

    Суғурталанган шахснинг шартнома амал қиладиган даврдаги жорий тўлов тарзида суғурта товонини тўлаш санасигача яшаши ҳисобга олинади.

  • Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи

    Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.

  • Антициклик сиёсат

    Макроиқтисодий сиёсат, бунда ҳукумат таназзул пайтида харажатларни рағбатлантиради ва иқтисодий ўсиш ва нормал ўсиш даврида “фискал макон” ни яратади.

  • Апробация (лот. approbatio – маъқуллаш, тан олиш)

    Ҳақиқий шароитда, ишнинг режалаштирилган таркиби (турлари), таълим ва махсус тайёргарлик даражасининг амалда бажарилган иш ҳажмига ва малака даражасига мувофиқлигини текшириш.

  • Ариза берувчи

    Давлат органига сўров билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахс.

  • Асосий иш ҳақи

    Бу иш ҳақининг нисбатан доимий қисми, шу жумладан тариф ставкалари бўйича тўловлар, расмий маошлар, ставкалар ва Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида, тармоқ келишувлари, жамоавий ва (ёки) меҳнат шартномаларида назарда тутилган доимий тўловлар.

  • Асосий иш шароитларини ўзгартириш

    Иш ҳақи тизимидаги ўзгаришлар, иш вақти, шу жумладан тўлиқ бўлмаган иш вақтини белгилаш ёки бекор қилиш, кафолатларнинг ўзгариши, иш ҳақининг камайиши, номаълум муддатга тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходим билан шартнома тузиш таклифи, шунингдек, Меҳнат кодексига мувофиқ белгиланган бошқа шартлар.

  • Ассоциация (лот. assosio – бирлашиш, қўшиш)

    Умумий мақсадга ва вазифаларга эришиш учун тузилган нодавлат, нотижорат уюшма, иттифоқ, гуруҳ.

  • Аттестация (фран. attestation – гувоҳнома, тасдиқ)

    Ходимнинг мавжуд бир даврда билим даражасининг эгаллаб турган лавозим вазифалари талабларига, у даъво қилган иш жойига (лавозим) мувофиқлигини аниқлаш; ходимнинг малака даражасига мувофиқ иш ҳақи тоифасини белгилаш.

  • Аттестация комиссияси

    Ходимларни аттесстация қилиш жараёнинининг барча босқичларида меҳнат шароитлари, мавжуд техник–технологик жароҳатланиш ҳавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган комиссия.

  • Аттестация комиссияси хулосаси

    Ходимнинг эгаллаб турган лавозимга лойиқлиги ҳамда унинг билим ва малака даражаси ҳақидаги белгиланган фикр–мулоҳазалар.

  • Аттестациядан ўтказувчилар

    Корхона (муассасада) мавжуд меҳнат шароитлари техник–технологик жароҳатланиш ҳавфлилиги, янги иш ўринларини аттесстациядан ўтказиш талабларига жавоб берадиган ва фуқаролик–ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчайдиган ва меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолайдиган шахслар.

  • Аудит (инг. audit – эшитмоқ)

    Корхона, фирма, компанияларнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириш, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказиш жараёни; муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан ҳўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг амалдаги давлат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили; тафтиш жараёни.

  • Аутстаффинг (инг. out – ташқари ва staff– штат)

    Бу ходимнинг ўз корхонасининг штати таркибидан ташқарида бошқа корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат шартномаси асосида шартнома вазифаларини бажаришдан иборат. Компаниялар фуқароларни иш билан бандликнинг ушбу шаклидан ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириб, ходимлар билан эгилувчан меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади.

  • Аутсорсинг  (инг. out – ташқи, source – манба)

    Маълум бир ташкилотнинг (муассаса) баъзи функцияларини (бухгалтерия, юридик, транспорт ва бошқалар) юқори технологик, малакали ходимлар ва мутахассисларга эга бўлган бошқа ташкилотга топшириш услуби.

  • Ахборот

    Бирон жараён ёки воқеа ҳақидаги батафсил (ёки тезкор) хабар, маълумот.

  • Аҳоли

    Маълум бир маъмурий ҳудудда ва муддатда (йил, чорак, ой) яшовчи одамлар сони.

  • Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури

    Давлат миқёсидаги барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини бандлик даражасини ошириб бориш прогноз кўрсаткичлари, ўша прогноз кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ муддатларни ва масъул ижрочиларни ўз ичига олган, белгиланган, республика ва ҳудудий идоралар томонидан тасдиқланадиган ҳужжат ҳисобланади.

  • Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

    Аҳолининг иш билан бандлигини рағбатлантириш бўйича фаол чора–тадбирларни амалга ошириш мақсадида республика туманларида фаолият кўрсатувчи давлат ижроя муассасаси.

  • Аҳоли даромадлари

    Бу аҳоли ёки унинг аъзолари томонидан маълум давр ичида бир ой, бир йилда олинган маблағ шакли ёки натурал қийматга эга неъматлар миқдори.

  • Аҳоли жон бошига даромад

    Бу оиланинг ҳар бир аъзосига ойига тўғри келадиган умумий даромадининг улушидир.

  • Аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)

    Бу мамлакатнинг ҳар бир кишига иқтисодий ишлаб чиқариш ҳажмини тақсимлайдиган кўрсаткич бўлиб, мамлакат ЯИМини аҳоли сонига бўлиш орқали ҳисобланади.

  • Аҳоли миграцияси

    Аҳолини бир ҳудуддан бошқа (ёки бир давлатдан бошқа давлатга) доимий (ёки вақтинчалик) яшаш (ёки ишлаш, ўқиш) мақсадида жойини ўзгартириш жараёни. Ташқи (мамлакат ташқарисида) ва ички (мамлакат ичида) миграция ҳаракатлари мавжуд.

  • Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар

    Яшаш жойидаги аҳолини рўйхатга олиш ва олиб ташлаш учун ички ишлар хизматининг ҳудудий органлари томонидан тузилган келиш ва кетиш бўйича статистик ҳисоботи.

  • Аҳоли турмуш даражаси

    Аҳолининг асосий моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш даражасини белгиловчи кўрсаткич. (озиқ – овқат, уй –жой, хизматлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар). Бу кўрсаткич аҳолининг истеъмолини илмий асосланган меъёрларга ёки маълум вақт ичида ёки маълум бир мамлакатда (минтақада) эришилган кўрсаткичлар билан таққосланади.

  • Аҳолини иш билан банд қилиш кафолати 

    Ходимнинг иш жойи айрим сабабларга кўра тугатилганда (технологик ўзгаришлар, корхона ишлаб чиқариш тури ўзгариши) ходимга маъмурият  бошқа иш жойини таклиф этиши ва бошқа лавозимга жойлаштириш кафолатлатини сақлаб қолади.

  • Аҳолини иш билан банд қилиш сиёсати

    Давлат ва жамиятни ривожлантириш мақсадлари учун ишсиз шахсларнинг ижтимоий–меҳнат жараёнига тўлақонли жалб этилиш ва фуқароларни меҳнатга рағбатлантириш борасидаги чора–тадбирлар мажмуасидир.

  • Аҳолини иш билан банд қилиш тизимининг функцияси

    Жамиятда вақтинчалик мавжуд ишсизлар оқими (бир йил, чорак, ой учун) ва иқтисодий сектордаги янги барпо этилган ва бўш бўлган иш ўринлари ўртасидаги мувозанатга боғлиқдир. Тизимнинг асосий иқтисодий – ижтимоий функцияси – ўша ўзгарувчан мувозанатда жамиятдаги вақтинчалик ишсизларни ишга жалб қилиш жараёнининг самарадорлигини ифода этади.

  • Аҳолини иш билан бандлигига кўмаклашиш

    Иш ахтараётган фуқароларга ташкилий, маъмурий ва иқтисодий имкониятлар яратиш бўйича давлат идораларининг аҳолини ишга жалб қилиш чора–тадбирлар тизими.

  • Аҳолини иш билан бандлигини ўлчаш барометри

    Давлатимиздаги фирма ва корхоналарда ўтказилган сўровномаларга асосан иш берувчиларнинг ходимларга бўлган эҳтиёжлари ҳақида маълумот берувчи индекс ҳисобланади. Ушбу барометр ўтказилган ҳар бир сўровномага нисбатан кейинги 3 ой ичида қайси соҳаларда ва қайси касб–ҳунар эгаларига эҳтиёж кутилаётганлигини баҳолаш имконини бериб, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар учун ҳамда таълим тизими томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларини мувофиқлаштирувчи ўлчов услуби ҳисобланади.

  • Аҳолининг демографик ривожланиши

    Тарихий тараққиётнинг эришилган натижаси сифатида аҳоли сонини сақлаш жараёни. Аҳоли сифатининг пасайиши туфайли бу чора кескин равишда бузилса, демографик инқироз юзага келади ва натижада демографик ривожланиш тўхтаб, “демографик турғунлик” пайдо бўлади.

  • Аҳолининг демографик ҳолати

    Демографик вазият маълум бир ҳудудда, маълум бир вақт ичида демографик ҳодисаларни тўплайдиган бир қатор кўрсаткичлар билан тавсифланади. Уларнинг асосийлари – туғилиш, ўлим, миграция, никоҳ, ажралиш ҳисобланади. Глобаллашув шароитида ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий барқарорлиги ва миллий хавфсизлиги учун оила, жамият ва давлат манфаатларининг мувозанатлашган қулай демографик ҳолатини таъминлаш жуда муҳимдир.)

  • Аҳолининг ёш таркиби

    Ёш ҳақидаги маълумотлар аҳолини ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини рўйхатдан ўтказиш, жумладан, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишларни ўз ичига қамраб олувчи кўрсаткичлар мажмуаси. Бу демографик кўрсаткич ҳисобланиб, маълум бир ҳудудда яшовчи аҳолининг ёши бўйича тақсимланиши, ёки мавжуд таркибда аҳолининг ёш гуруҳлари нисбатларини тавсифлайди. Аҳолининг кексайиш жараёнини, шунингдек, демографик юкни таҳлил қилиш имконини беради.

  • Аҳолининг жинсий таркиби

    Аҳолининг эркак ва аёлларга тақсимланиши.

  • Аҳолининг ижтимоий муҳтож тоифалари

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар.

  • Аҳолининг ижтимоий таркиби

    Аҳолининг турмуш сифати ва даромад даражасига тааллуқли кўрсаткичларга асосан тақсимланиши.

  • Аҳолининг иш билан бандлик даражаси

    1. Давлат ва унинг ҳудудларида иқтисодий–ижтимоий ҳолатни назорат қилиш борасида маълум ёшдаги иш билан банд аҳолининг тегишли ёш гуруҳининг умумий аҳолисига нисбати, фоиз ҳисобида аниқланади. 2. Иқтисодий категория сифатида жамиятда фуқароларнинг ижтимоий–меҳнат фаолияти қайта такрорланувчи жараёнини ҳисобга олувчи, меҳнат бозорида ходимларнинг меҳнат фаолияти натижасида ошиб бораётган ижтимоий–иқтисодий эҳтиёжларини қондира олиш даражасини ва ҳақ тўланадиган ишларга бўлган иқтисодий манфаатини, даромад миқдори ва моддий–маънавий эҳтиёжини ифодаловчи кўрсаткич ҳисобланади.

  • Аҳолининг иш билан бандлик даражасини тадқиқот қилишда интервьюер ўрни

    Ушбу ҳолатни ўрганиш жараёнида ҳудудда танлаш рўйхатига тушган уй хўжаликлари аъзоларидан сўровнома асосида интервью (суҳбат) ўтказадиган ҳудудий меҳнат органлари вакили интервьюер ҳисобланади.

  • Аҳолининг механик ҳаракати

    Аҳолининг яшаш жойини ўзгартириш мақсадида мамлакат чегаралари ёки ҳар қандай ҳудуддан кўчиши (миграцияси) ҳисобланади.

  • Аҳолининг миграцион ўсиши

    Маълум бир вақт ичида ҳудудга келганлар ва ушбу ҳудуддан ташқарига чиққанлар ўртасидаги фарқнинг мутлақ сони.

  • Аҳолининг пул даромадлари

    Иш ҳақи, ижтимоий трансферлар, мулкдан тушган даромад, тадбиркорлик фаолияти, шунингдек шахсий ёрдамчи хўжаликлари маҳсулотларини сотиш ва бошқа турдаги (алимент, йиғим, хайрия ёрдами ва бошқалар) кўринишидаги маълум бир давр давомидаги пул тушумлар миқдори.

  • Аҳоли сонининг табиий ўсиш коэффициенти

    Туғилиш ва ўлимнинг умумий коэффициентлари орасидаги умумий фарқидир. Промилледа ҳисоблаб чиқилади.

  • Аҳолининг табиий ўсиши

    Маълум бир вақт ичида туғилганлар ва ўлганларнинг сони ўртасидаги фарқнинг мутлақ рақами ҳисобланади. Унинг ҳаракат натижаси ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин.

  • Аҳолининг табиий ҳаракати

    Маълум бир ҳудудда аҳоли сонининг ўзгаришига олиб келадиган туғилиш ва ўлимлар тўпламининг умумий ифодаси.

  • Аҳолининг туғилиш коэффициенти

    Доимий аҳоли сонига нисбатан туғилишнинг интенсивлигини белгиловчи кўрсаткичдир. Бу йил давомида тирик туғилганларнинг умумий сонининг ўртача йиллик аҳоли сонига нисбати. Одатда, у аҳоли 1000 киши учун ҳисобланади.

  • “Бандлик хизмати” ахборот тизими

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат органларига мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган электрон ахборот тизими.

  • Баённома

    Муҳокама натижаси бўйича шаклланган ва фаолият миқдори ҳамда муддатлари жиҳатидан аниқланган, қабул қилинган қарор ва қоидаларни ижро этувчи масъуллар жавобгарлиги ўз ўрнини топган, раҳбарият томонидан тасдиқланган ҳужжат.

  • Бакалавриат 

    Олий таълимнинг дастлабки босқичи ва одатда бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган одатда 4 йиллик таянч олий таълимдир.

  • Банд бўлмаган аҳоли (банд бўлмаган шахслар)

    Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган шахслар.

  • Бандлик

    Фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ, қонунчиликка зид бўлмаган ва қоида тариқасида уларга даромад олиб келадиган фаолияти.

  • Бандлик ва даромад кўпайтирувчилари (Employment and income multipliers)

    Маълум бир соҳадаги ўзгариш натижасида яратиладиган иш ўринлари ва даромадлар сонининг кўрсаткичлари.

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

    Юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда республика ва маҳаллий даражаларда тузиладиган давлатнинг мақсадли жамғармаси.

  • Бандлик категорияси

    Аҳолининг меҳнат фаолиятига қўшилиш даражасини, ходимларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш даражасини ва шахсий йэҳтиёжларини, ҳақ тўланадиган ишларга бўлган қизиқишларини, даромад олишини ифодаловчи муносабатлар мажмуи.

  • Бандлик кафолати

    Ходимнинг иш жойини сақлаб қолишини ёки (у тугатилган тақдирда) шунга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган бошқа иш жойи билан таъминлаш кафолатидир.

  • Бандликнинг эгилувчанлиги

    Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши билан бандликнинг ўсиши қандай ўзгаришини кўрсатувчи рақамли ўлчов. Бандликнинг эгилувчанлиги, маълум бир давр мобайнида ишлаб чиқариш бир фоизга ўзгарганда, маълум бир аҳоли гуруҳи учун бандликнинг ўртача фоиз ўзгариши сифатида белгиланади. Тармоқ учун бандликнинг эгилувчанлигини билиш таҳлилчиларга ушбу соҳани ривожлантириш орқали қанча бандлик яратиш мумкинлигини ҳисоблаш имконини беради.

  • Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича статистикани такомиллаштириш

    2015 йил сентябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташклоти Бош Ассамблеяси Барқарор ривожланиш саммитида Ўзбекистон иштирок этган ва қабул қилган резолюция.

  • Бахтсиз ҳодисалар квалификацияси

    Бахтсиз ҳодисани ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса деб тан олиш тартиби.

  • Баҳолаш усуллари

    Касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан қўлланиладиган ва ходим ёки ишга (касбга) талабгор томонидан белгиланган мезон ва касб стандартларига мослигини аниқлашга қаратилган усуллар мажмуаси.

  • Бепарволик

    Хавфсизлик талабларини қасддан бузиш ёки ушбу ишни бажаришда меҳнат хавфсизлиги талабларини билмаслик сабабли уларни қўпол равишда бузиш.

  • Бизнес юритиш қулайлиги индекси (Ease of Doing Business Index)

    Мамлакатлардаги тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг осонлиги, улар томонидан амалга ошириладиган тартиб–таомилларнинг соддалаштирилганлигини баҳолайдиган халқаро индекс.

  • Билимлар

    Инсоннинг фактлар ва оқилона далилларга асосланган ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи этиқоди; ўқитиш ва шахсий тажриба орқали меҳнат фаолияти учун аҳамиятли маълумотни ўзлаштириш натижаси.

  • Бипартизм (лот. bi partis – иккита партия; икки партиявийлик)

    Иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг (ёки ходимлар манфаатларини ҳимоя қиладиган бошқа вакиллари) ўзаро манфаатларни кўзда тутган ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш механизми.

  • Бир марталик мукофотлар

    Бир мароталик иқтисодий рағбатлантирувчи тўловлар тури (ходимнинг юбилейи ёки оилавий тадбирлар муносабати билан ёки алоҳида муҳим ишлаб чиқариш вазифаларини бажаришда) ўзи ёки у ишлайдиган корхона, касбий байрам муносабати билан, айниқса, шошилинч махсус мақсадли ишларни белгилаган муддатларда ва юқори сифатли бажаргани учун берилади).

  • Биринчи марта иш изловчи

    Меҳнатга лаёқатли фуқаро, асосан, илгари ҳеч қачон ишламаган ёшлар орасида, биринчи марта меҳнат муносабатларига киришган шахс.

  • Бозор иқтисодиёти

    Бу эркин тадбиркорлик тамойилларига асосланган иқтисодий тизим, ишлаб чиқариш воситаларига турли хил мулкчилик шакллари, бозор баҳоси, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартнома муносабатлари, субъектларнинг иқтисодий фаолиятига давлатнинг чекланган аралашуви.

  • Болалар меҳнати

    Ўзбекистон Республикаси 2020–йилда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг “Болалар меҳнатини ман этиш Конвенциясига” қўшилган ҳолда рэспублика ҳудудларида меҳнатга лаёқациз ёшдаги болаларни меҳнатга жалб қилишни қатъий ман қилган.

  • Бошқарма

    Давлат бошқаруви тизимида йирик тармоқ ёки хўжалик соҳасида марказий ёки ўрта бўғиндаги бошқарув идораси (мас. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вилоят бош бошқармаси). Бошқарма вертикал (вазирлик, қўмита, корпорация даражасида сектор – бўлим – бошқарма – бош бошқарма) ва горизонтал (айрим вазифаларни бажарувчи бўлимлар) тизимда раҳбарликни амалга ошириши мумкин.

  • Бошқарув ходимлари

    Бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади.

  • Бошқарув тизими раҳбар ходимлари

    Давлат бошқарув идораларига юкланган вазифаларни самарали тақсимлаб, белгиланган муддатларда ва миқдорларда ижро этувчи ходимларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, соҳа ва ҳудудларга тааллуқли муҳим қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, тизим фаолиятини режалаштириш, унумли назорат қилиш ва ҳар бир бошқарув бўғинида жараёнларни тартибга солиш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва тезкор чора тадбирларни амалга ошириш вазифалари юкланган. Бошқарув ходимларининг бевосита раҳбари ҳар бир қўл остидаги ходимнинг лавозим вазифаларидан келиб чиқиб, улар олдига қўйилган аниқ мақсадлар ва вазифаларни ижро этиши учун ташкилий, маъмурий ва молиявий ҳамда алоқа воситаларини муҳайё этиши, юкланган функцияларни ўз вақтида ва тўлақонли ижро этиш имконини яратиши керак.

  • Бригада (фран. brigade; итал. brigata – жамият, отряд)

    Мэҳнат натижаларига эришиш мақсадида бир ёки бир нечта касб ва малакали ишчиларни ишлаб чиқариш топшириғини биргаликда бажариш учун жамоавий масъулият остида бирлаштирадиган меҳнат жамоаси.

  • Буйруқ (фармойиш)

    Ҳар бир меҳнат жамоасини маъмурий ҳуқуқ асосида бошқариб бориш жараёнининг тури, раҳбар, ёки унинг расмий ваколатлари доирасида берилган ва ходимлар учун мажбурий бўлган ваколати доирасида расмий ҳужжат.

  • Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий–аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотларнинг ахборот базаси.

  • Бўш иш ўринлари ярмаркаси

    Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан таклиф қилинган иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида тўғридан–тўғри алоқаларни воситачилик ёрдамида мунтазам равишда махсус ташкил этадиган тадбир.

  • Бюджет (фран. bougette – ҳамён, сумка)

    Маълум бир ташкилотнинг (оила, корхона, ташкилот, давлат ва бошқалар) молиявий режаси, маълум муддатга, одатда бир йилга тузилади. Бюджетларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш ёндашувлари иқтисодиёт соҳасига қараб фарқ қилади: корпоратив сектор, давлат сектори ёки уй хўжалиги сектори – уларнинг ҳар бирида бюджет бошқалардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга эга.

  • Ваучер (инг. voucher – «тилхат, кафиллик»)

    Ёзма сертификат, квитанция, товарлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат, товарлар ёки хизматлар учун чегирмалар.

  • Вахта усули

    Бу ишчиларнинг доимий яшаш жойига ҳар кун қайтиб келишини таъминлаш имкони бўлмаган холлардаги мехнат жараёнининг шакли

  • Верификация (лот. verum –«ҳақиқат, чин» + facere «қилмоқ»)

    Инсон фаолиятининг турли соҳаларида қуйидагиларни англатиши мумкин: текшириш, тасдиқлаш, ҳар қандай назарий қоидалар, алгоритмлар, дастурлар ва процедураларни экспериментал маълумотлар, алгоритмлар ва дастурлар билан таққослаш орқали ҳақиқатга мувофиқлигини исботлаш усули.

  • Волонтёр ( лот. voluntarius – ихтиёрий)

    Бепул асосда ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланувчи шахс.

  • Гендер (инг. gender, лот. жинс)

    Жамиятда аёллар ва эркакларнинг ижтимоий ҳаётда ва меҳнат жараёнида тенг ҳуқуқликнинг ролини назарда тутади.

  • Гендер аудит

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (OSCE – Organization for Security and Cooperation in Europe) демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси томонидан ишлаб чиқилган, сиёсий партияларнинг ички жараёнлари, процедуралари, тузилмалари, маданияти ва фаолиятини гендер тенглиги нуқтаи назаридан баҳолаш методикаси.

  • Гендер дискриминацияси (камситиш)

    Жинси бўйича шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини чеклайдиган ҳар қандай фарқ, истисно ёки афзаллик. Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ёки жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида эркаклар ёки аёлларнинг тенг ҳуқуқларини эътироф этиш, улардан фойдаланиш ёки амалга оширишни заифлаштириш ёки маҳрум қилишга қаратилган.

  • Гендер индикаторлари

    Бу маълум вақт давомида жамиятда содир бўлган гендер жиҳатидан муҳим ўзгаришларни умумлаштириш учун миқдорий ва сифат кўрсаткичларидан фойдаланадиган кўрсаткичлар ёки ўлчагичлар.

  • Гендер муносабатлари

    Хотин–қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм–фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати.

  • Гендер сиёсати

    Турли жинсдаги одамлар ўртасидаги муносабатларда тенгликни ўрнатишга қаратилган ижтимоий тадбирлар.

  • Гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар 

    Жинсларнинг нотенглигини бартараф этиш, хотин–қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий ёки асос бўладиган тенглигини таъминлаш бўйича аниқ мақсадларга эришиш учун давлат органлари томонидан кўриладиган ҳуқуқий, ташкилий ҳамда институциявий хусусиятга эга чора–тадбирлар.

  • Гендер статистикаси

    Гендер фарқларини аниқлаш ва уларни тизимли ўрганиш учун барча стратегик йўналишларда аёллар ва эркаклар ҳақиқий ҳолатини акс эттирадиган статистика.

  • Гендер тенглик

    Эркаклар ва аёлларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм–фан соҳаларида тенглиги.

  • Гендер ҳуқуқий экспертизаси

    Меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш тамойилларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.

  • Глобал инновацион индекс

    Бу улкан тадқиқот бўлиб, унда инновацион ривожланиш даражасига кўра дунё мамлакатлари рейтинги тузилади.

  • Глобал рақобардошлик индекси

    Асосий индекслардан ҳисобланиб, Жаҳон иқтисодий форуми томонидан ҳар йили ушбу индекс бўйича эълон қилинадиган ҳисоботда меҳнат бозорининг самарадорлиги йўналиши 2 та индикатор, яъни мослашувчанлик ва истеъдоддан самарали фойдаланиш бўйича баҳоланади.

  • Глобаллашув

    Бутун дунё бўйлаб иқтисодий, сиёсий, маданий ва диний интеграция ва бирлашиш жараёнидир. Бу жаҳон иқтисодиётининг тузилишини ўзгартириш жараёнларининг ўзига хос хусусияти бўлиб, у халқаро меҳнат тақсимоти, иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тизими билан бир –бирига боғланган миллий иқтисодиётлар мажмуи сифатида тушунилади, бу эса жаҳон бозорига қўшилиш орқали амалга оширилади. трансмиллийлаштириш ва минтақалаштиришга асосланган иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқлиги.

  • Давлат ижтимоий суғуртаси

    Меҳнат ва ижтимоий ҳаётда кутилмаган ижтимоий ҳодисалар турлари: касаллик, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ногиронлик, кексалик, ҳомиладорлик, ўлим ҳолларининг олдини олувчи, ижтимоий ва молиявий тузилма бўлиб, юқоридаги ҳодисалар рўй берганида тезкорлик билан фуқароларнинг харажатларини тўлақонли қоплаш мақсадида тузилган жамғармалар маблағи ҳисобига фаолият кўрсатади. Ижтимоий суғурта давлат ва хусусий шаклда амал қилиб, кўнгилли ва мажбурий турларга бўлинади.

  • Давлат кадрлар сиёсати

    Юксак даражали мутахассисларни тайёрлаш, уларни миллий иқтисодиётимиз ва жамиятимиз соҳаларидаги фаолияти натижадорлигига қараб саралаш, ҳисобга олиш ҳамда кадрлар захирасида ҳар томонлама синовлардан ўтказиб, малакасига мувофиқ олий, юқори, ўрта бўғин ва ижро лавозимларига тайинлаш давлатнинг стратегик ҳаракат мажмуаси.

  • Давлат хизмати

    Айрим ўта марказлашган давлат ваколатларини аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатига бериш, давлат хизматлари соҳасида расмиятчилик ва бюрократик услубларидан воз кечиш.

  • Давлат хизматчиси

    Давлат хизмати соҳасидаги идораларда штат лавозимида меҳнат фаолиятини ижро этиб келаётган давлат ходими давлат хизматчиси ҳисобланади.

  • Давлат шериги

    Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари.

  • Давлатнинг аҳолини иш билан бандлик сиёсати

    Аҳолини иш билан бандлик даражасини ошириш, унинг миқдор ва сифат хусусиятларини яхшилаш ва ишсизликнинг олдини олишга қаратилган сиёсатдир. Бу сиёсат чоралари борасида янги иш ўринларини барпо этиш ва такомиллаштириш, ишсиз фуқароларни қайта тайёрлаш, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, жамоат ишларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси.

  • Давлатнинг ижтимоий ҳимоя тизими

    Ўзгарувчан ва беқарор меҳнат бозорида шароитида фуқаролар учун тенг меҳнат шароитларини вужудга келтириш, айниқса, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини кафолатланган ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонуний, ташкилий ва молиявий мажмуаси ҳисобланади.

  • Давлат–хусусий шериклик лойиҳаси

    Иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи.

  • Давлат–хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси

    Давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланган, давлат–хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун танловни асослаб берадиган, лойиҳанинг қийматини, лойиҳани молиялаштириш манбаини ҳамда рентабеллигини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини ўз ичига олган ҳужжат.

  • Давлат–хусусий шериклик муносабатлари

    Давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат–хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги.

  • Давлат–хусусий шериклик объекти

    Лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, эксплуатация қилиниши ва хизмат кўрсатилиши давлат–хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол–мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек давлат–хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар.

  • Даволаш профилактика озиқ–овқат маҳсулоти

    Инсон аъзолари ва тизимларини зарарли ва ноқулай меҳнат омиллари таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган махсус озиқ–овқат.

  • Даврий ишсизлик

    Иқтисодий даврда паст суръатларда ўсиш ёки инқироз вақтида меҳнат ресурсларига талаб пасаяди ва даврий ишсизлик вужудга келади.

  • Дам олиш ва байрам кунлари

    Ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган кун. Амалиётда Ўзбекистон Республикасида ҳар йили Президент фармони билан олдиндан байрам кунлари белгилаб қўйилади.

  • Дам олиш вақти

    Раҳбарнинг жамоа ташкилотлари билан келишилган ҳолда ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир. Ўз ихтиёрига биноан меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган иш вақти учун ходимнинг лавозим маоши ва иш ҳақи тўланмайди.

  • Даромад

    Шахс ўз меҳнати туфайли лавозим маоши ёки иш ҳақини нақд пул шаклида ёки бошқа шаклдаги (банкдаги маблағлари учун фоиз, томорқа маҳсулотини харид этиш, мулкини ижарага бериш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, ўз–ўзини ишга жалб қилиш ва ҳоказолар) туфайли оладиган моддий ва пул маблағлари.

  • Деквалификация (лот. de –ажратиш, камайтириш, qualificatio: quails – қандай сифат; facere – қилмоқ)

    Узоқ давом этган ишсизлик, сурункали касаллик, маълум бир касбда ишлашда узоқ муддатли танаффус натижасида касбий билим, кўникма, ва профессионал кўникмаларни йўқотиш.

  • Демограф

    Демография мутахассислиги бўйича ходим.

  • Демографик коэффициэнтлар

    Аҳоли таркибида давр ичида маълум бўлган ўзгаришлар сонининг ўртача аҳоли сонига қараб ўлчанган нисбий ўлчаш кўрсаткич.

  • Демография (юнон. demos – аҳоли ва grapho – ёзиш)

    Аҳолининг ўзгарувчанлик тенденциялари, туғилиш ва ўлим, миграция, жинси, ёш тузилиши, миллий таркиби, малакавий тузилиши, географик тақсимоти ва уларнинг ижтимоий–иқтисодий, тарихий, маданий, маънавий ва бошқа омиллар таъсирини ўрганадиган илмий–амалий фан.

  • Дивиденд (лот. dividendum – бўлиниши лозим бўлган нарса)

    Акциядорлар, иштирокчилар ўртасида акциялар сони ва турига (оддий, имтиёзли, таъсисчи ва бошқалар), уларга тегишли акцияларга мувофиқ тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг фойдасининг бир қисми.

  • Дискриминация (лот. discrīminātio – ажратиш, фарқлаш)

    Ижтимоий ва меҳнат муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини билмаслик ёки атайин ғараз мақсадларда чеклаш, уларнинг меҳнат бозорида тенг имкониятлардан фойдаланишни инкор этиш. Ходим ва ишчиларнинг турли сабабларга (диний, ирсий, миллатига ва мулкига) қараб камситиш йўллари.

  • Доимий аҳоли

    Ҳудудда маълум бир даврда доимий истиқомат қилувчилар, шу жумладан доимий аҳолига вақтинча фуқаро бўлмаган шахслар киради.

  • Доимий бўлмаган иш ўринлари

    Маълум бир вақтда (мавсумда) корхонада ва ҳудудда иш зоналарида ўзгариб турадиган иш ўринлари.

  • Доимий иш жойи

    Ходимнинг (ишчининг) меҳнат фаолиятини бажаришга муносиб ташкилий, ҳуқуқий ҳамда молиявий имконлари мавжуд ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) технологиясининг бир бўғини ҳисобланади. Ходим (ишчи) ўзининг меҳнат фаолиятини бажариш учун 2 соатдан кам бўлмаган ва Меҳнат кодексида белгиланган иш вақтининг давомийлигида фаолият кўрсатадиган жой.

  • Докторант

    Миллий таълим тизимида энг юқори таълим даражаси берувчи илмий–услубий жараён. Ўзбекистон Республикаси олийгоҳлари, илмий марказлар ва айрим илмий–тадқиқот муассасаларида базавий докторантураси ёки мустақил докторантура асосида илмий тадқиқотларни ўтаб, белгиланган тартибда фалсафа доктори, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун қабул қилинган шахс.

  • Дотация (лот. dotatio – туҳфа, хайрия)

    Ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан тушган пул тушумлари ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан кам бўлган тарзда, зарар кўраётган корхоналарни молиявий қўллаб–қувватлаш учун давлат ва маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағлар ҳисобланади.

  • Дуал ўқитиш

    1. Икки томонлама ўқитиш – бу кадрлар тайёрлашнинг бир шакли бўлиб, у таълим муассасасида ўқитишни корхонада ўқитиш амалиёти даври билан бирлаштиради. 2. Бу машғулотнинг назарий қисми таълим ташкилоти базасида, амалий қисми эса иш жойида ўтказиладиган машғулот тури.

  • Енгил тан жароҳати

    Енгил шикастланиш, деярли тиббий аралашувни талаб қилмайди ёки бундай аралашувни минимал даражада талаб қилади ва шунинг учун жабрланувчининг меҳнат қобилиятига таъсир қилмайди.

  • Ёлланмасдан иш билан банд бўлганлар

    Ўз корхонасида, ўз бизнесида ишлаш деб таърифланган ишни бажарадиган шахслар. Бу иш ҳақи тўғридан тўғри маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлардан олинган даромадга боғлиқ. Шахс корхона фаолияти (хусусий бизнес) билан боғлиқ ишлаб чиқариш қарорларини қабул қилади ёки корхонанинг келажаги учун масъулиятни сақлаб қолган ҳолда (ўз хусусий бизнеси) бу ваколатларни бошқа одамга бериши мумкин. Бу гуруҳ иш берувчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий бизнесда ёрдам берадиган ишлаб чиқариш кооперативлари аъзоларини бирлаштиради.

  • Ёш мутахассис

    Олий ёки ўрта махсус, касб–ҳунар таълими муассасасини битирган сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган шаҳс.

  • Ёш оила

    Эр–хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

  • Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи

    Эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

  • Ёшлар (ёш фуқаролар)

    Ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар.

  • Ёшлар тадбиркорлиги

    Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган, давлат томонидан имтиёзга эга 30 ёшгача бўлган тадбиркорлик фаолияти.

  • Жабрланувчи

    Ўз лавозим вазифаларини бажариш жараёнида шикаст олиб, майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг (тананинг) бошқа аъзоларига жиддий зарар етказилганда, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим.

  • Жавобгарлик

    Меҳнат жараёнида Меҳнат кодекси талабларини инкор этиб, мулк шаклидан қатъий назар ноқонуний хатти–ҳаракатлари учун корхона ва муассаса раҳбарлари ва ходимлар (ишчилар) моддий, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилиш жараёни.

  • Жамият ва меҳнат муносабатларига реинтеграция қилиш

    Меҳнат мигранти бўлган фуқароларимизни хорижда меҳнат қилиб, қайтиб келганидан кейин уларни ва оила аъзоларини жамиятда ва меҳнат муносабатларига мослашишга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий, моддий ва малакавий қўллаб–қувватлаш давлат чора–тадбирлар комплекси.

  • Жамият меҳнат потенциали

    Мамлакатнинг умумий меҳнат имкониятларидир. У сифат ва миқдор хусусиятларига (меҳнатга лаёқатли аҳоли сони, меҳнат ресурслари, меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш вақти миқдори, саломатлик даражаси, жисмоний имкониятлар, таълим ва малака даражаси) эга бўлган жамиятнинг кадр потенциали сифатида намоён бўлади.

  • Жамоа келишуви (шартномаси)

    Муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, меҳнат жараёнининг муносиб шароитларини белгиловчи ижтимоий кафолатлар мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат.

  • Жамоа шартномаси

    Мулк шаклидан қатъий назар фаолият кўрсатаётган идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий–меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳамда ходимлар ва иш берувчиларнинг вазифаларини, бурч, ижтимоий кафолатлар бўйича мажбуриятлар ва масъулиятларини белгиловчи ташкилий ҳуқуқий ҳужжат .

  • Жамоани бошқаришда ходим (ишчи) иштирок этиш даражаси

    Ходимнинг (ишчининг) меҳнат жараёнидаги жамоавий натижадорлигига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда жамоавий даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнидаги ўрни ва мавқейи.

  • Жамоанинг ижтимоий тузилиши

    Жамоанинг меҳнат жараёнида иштирок этаётган ходимлар (ишчилар) ижтимоий, тиббий, маиший ва санитария–гигиена эҳтиёжларини таъминлаб турувчи бўлинмалар мажмуаси ҳисобланади.

  • Жамоанинг ижтимоий–психологик муҳити

    Корхона, муассаса ва ташкилотларнинг меҳнат жараёнидаги натижадорликка эришиш борасида ходим (ишчилар) ўртасидаги маънавий, маданий ва психологик муносабатлари ва уларнинг барқарорлигини ҳамда умумий эмоционал кайфиятини ўрганиб борувчи ҳолат.

  • Жамоанинг меҳнатини ҳимоя қилиш воситалари

    Технология ёки иш вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш, ёки уни камайтириш, шунингдек экологик ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник ва бошқа воситалар мажмуаси.

  • Жамоат ишлари жамғармаси

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга, ўзининг Низоми ва вазифаларига эга мустақил Жамғарма ҳисобланади.

  • Жини коэффициенти

    Маълум бир мамлакатда жисмоний шахслар ёки уй хўжаликлари даромадларининг ҳақиқий тақсимланишининг мутлақ тенгликдан четланишини тавсифловчи кўрсаткич. 0 индекс қиймати мутлақ тенгликка, 1 – мутлақ тенгсизликка тўғри келади.

  • Жисмоний меҳнат

    Оддий меҳнат жараёнининг бир тури, асосан, одамнинг мушак кучини сарфлаш билан боғлиқ ва мушак–суяк тизимига ва тана фаолиятини таъминлайдиган функционал тизимларга (юрак–қон томир, асаб–мушак, нафас олиш ва бошқалар) юкнинг ортиши билан тавсифланади.

  • Жисмоний шахс (фуқаролик ҳуқуқида)

    Ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси бўлган алоҳида фуқаро (чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар)ни ифодаловчи тушунча. У жамоавий тузилма бўлган юридик шахсдан фарқ қилади ва бевосита ўз номидан иш юритади ҳамда фаолият юргизиши учун жамоавий тузилма – тегишли фирма ёки корхонани қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт эмас. Унинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг вужудга келиши ҳамда барҳам топиши тартиби ҳам юридик шахслардан фарқланади ва у мулк ҳуқуқи асосида мол–мулкка эга бўлиши, уни мерос қилиб олиши ва васият этиб қолдириши; банкда ўз жамғармаларини сақлаши; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан, қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланиши; ёлланма меҳнатдан фойдаланиши; юридик шахc ташкил этиши; шартнома, битимлар тузиши ва мажбуриятларини бажариши; ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилиши; машғулот турини ва яшаш жойини танлаши; фан, адабиёт ва санъат асарлари, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият самараларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Ўзбекистoн Республикасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларига оид қонун–қоидалар Фуқаролик кодексида белгилаб берилган (16—38–моддалар).

  • Зарарли ишлаб чиқариш омилининг рухсат этилган максимал қиймати

    Зарарли ишлаб чиқариш омили қийматининг максимал даражаси, унинг таъсири бутун хизмат муддати давомида кунлик тартибга солинадиган меҳнат қобилияти ва касалликнинг меҳнат фаолияти давомида ҳам, кейинги даврда ҳам пасайишига олиб келмайди, шунингдек, авлодларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди.

  • Ижодий таътиллар

    Шахснинг ишлаб чиқариш соҳасида,  санъат, адабиёт ёки педагогик фаолиятини илмий–тадқиқот изланиш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи ходимлар учун илм фан йўналишлари бўйича  номзодлик ва докторлик илмий даражаларини олиш диссертацияларини ёзиш, шунингдек, дарсликлар ва ўқув–услубий қўлланмалар ва қўлёзмаларини тугаллашлари учун муаллифларга шарт–шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда бериладиган таътиллар.

  • Ижтимоий (араб. жама’a –йиғилмоқ, тўпланмоқ)

    Жамият, аҳолининг кенг қатламига оид атамаларнинг умумий номи.

  • Ижтимоий Европа модели

    Бу модел барқарор иқтисодий ўсишга, юқори турмуш даражаси ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган. Асосий мақсад тенг ҳуқуқли жамият яратиш бўлиши билан бирга қашшоқликни тугатиш, асосий инсон ҳуқуқлари, муҳим хизматлар ва ҳар бир инсонга муносиб яшашга имкон берадиган даромадларни кафолатлаш. Модел тўлиқ бандлик, барча фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ижтимоий инклюзия ва демократияни ўз ичига олади.

  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти

    Ҳозирги давр бозор иқтисодиёти ривожланишининг энг муҳим мезонларидан бири аҳолининг муҳтож қатламларини кафолатланган ижтимоий ҳимоянинг устуворлиги, иқтисодий самарадорликдан кўра ижтимоий адолат, жамиятда ижтимоий барқарорликни ривожланиш мақсадида  самарадорлик ва шаффофлик ҳамда қонун устуворлигига ва юксак малакавий  даражага асосланган  иқтисодий муносабатларни шакллантириш.

  • Ижтимоий кафолатлар

    Меҳнат жараёнида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун меҳнат шартномаларида ўз ўрнини топган коммунал тўловларига, дам олишга, шу жумладан, таътил ҳаражатларига, даволанишга корхона томонидан белгиланган моддий ва номоддий манфаатлар  мажмуаси.

  • Ижтимоий кўрсаткичлар

    Жамиятнинг ижтимоий соҳасининг ҳолатини ва олиб борилаётган ижтимоий сиёсат натижаларини таҳлил қилиш воситасидир.

  • Ижтимоий нормативлар

    Аҳолининг таълим, тиббий хизмат, уй–жой, пенсия, ижтимоий суғурта ва ҳоказолардаги муайян ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш кўрсаткичлари ва мезонлари.

  • Ижтимоий реабилитация

    Ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ–атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий–ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш.

  • Ижтимоий соҳа

    Аҳоли турмуш тарзи, унинг фаровонлиги, истеъмол даражасига бевосита боғлиқ бўлган ва уларни белгилаб берувчи тармоқлар, корхоналар ва ташкилотлар мажмуйи. Ижтимоий соҳага энг аввало хизмат кўрсатиш соҳаси (маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия, умумий овқатланиш, коммунал хизмат кўрсатиш, йўловчи транспорти, алоқа ва бошқалар) киради.

  • Ижтимоий соҳа объектлари

    Аҳолининг муносиб турмуш шароити ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқлар мажмуйи. Булар қаторига уй–жой фондлари, соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, маданият муассасалари ва бошқаларни киритиш мумкин.

  • Ижтимоий стандартлар

    Аҳоли  турмуш даражасини ва сифатини тавсифловчи кўрсаткичлар. Ижтимоий стандартлар халқимизнинг тарихий, маданий ва урф–одатлардан келиб чиқиб, яшаш ва меҳнат фаолиятини муносиб шароитларини  ўлчовчи моддий ва ижтимоий манфаатларини белгиловчи йиғиндилари мажмуаси.

  • Ижтимоий таътил

    Бу оналик, бола парваришлаш, иш жойида ўқиш ва бошқа ижтимоий мақсадлар учун қулай шарт–шароитларни яратиш мақсадида ходимни маълум муддатга ишдан бўшатиш каби имтиёзлар мажмуасидир.

  • Ижтимоий трансферлар (маблағ ўтказмалари)

    Ижтимоий муҳтож фуқароларнинг умумий даромад  кўрсаткичлари миқдорини марказлашган тарзда (нафақа, стипендия, пенсия, субсидия ва бошқа ижтимоий суғурта тўловлари, шунингдек бепул хизматлар) барқарор сақлаб бориш мақсадида давлат бюджети ёки компаниянинг даромад маблағлари ҳисобидан қоплаб бориш тизими.

  • Ижтимоий ҳамкорлик (шериклик)

    1. Ходимлар (ходимлар вакиллари), иш берувчилар (иш берувчилар вакиллари), давлат органлари ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган манфаатларини мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган муносабатлар тизими. 2. Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив–ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги.

  • Ижтимоий ҳуқуқлар

    Давлат томонидан ижтимоий соҳада кафолатланган, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган ҳуқуқлар.

  • Ижтимоий–психологик гуруҳлар

    Фуқароларнинг тарқоқ мулк шакли эгаларининг умумлаштирилган шакллари асосида ишлаб чиқаришга (хизмат кўрсатишга) интилиш хусусиятлари умумий иқтисодий манфаатлар, қадрият йўналишлари, психологик жозибадор машғулотларига мувофиқ шаклланган гуруҳлар тоифасига киришади.

  • Иккиламчи бандлик

    Асосий лавозимда ишлаб туриб, меҳнат бозоридаги ўз касбига талаб ошиши муносабати билан шаклланадиган меҳнат бозоридаги ҳолатнинг тавсифи.

  • Иккиламчи иш

    Асосий иш жойи раҳбарияти томони розилиги билан қўшимча равишда  бошқа муассаса (ташкилот)да иш фаолиятини олиб бориш.

  • Иккиламчи меҳнат бозори

    Беқарор бандлик даражаси, кадрлар алмашинуви, паст иш ҳақи, касбий юксалишнинг йўқлиги, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувнинг паст даражаси ва бошқалар билан тавсифланадиган бозор.

  • Иқтисодий индикаторлар

    Давлат ва нодавлат мустақил ташкилотларнинг  миллий иқтисодиёт ёки унинг айрим соҳаларнинг маълум бир даврни ўзида қамраб олган статистик ҳисоботларининг умумлашган шаклда нашр этиладиган ва миллий иқтисодиётнинг ҳолатини акс эттирувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар.

  • Иқтисодий фаол аҳоли

    Меҳнат фаолияти билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар йиғиндиси.

  • Иқтисодий эркинлик индекси

    “Heritage Foundation” тадқиқот маркази ва “Wall Street Journal” билан ҳамкорликда амалга ошириладиган халқаро рейтинг.

  • Илмий ва илмий–техник лойиҳа

    Илмий ва амалий тадқиқот мақсадида белгиланган  вазифаларни ижро этиш, мавжуд инсон, моддий–техник ва молиявий  ресурслар доирасида, (уларнинг манбаасидан қатъий назар), маълум муддатларда ўзаро боғлиқ бўлган, илмий ва илмий–техник натижаларни олишга қаратилган илмий–тадқиқот (экспертиза, текшириш, ташкилий–техник ва бошқа зарур чора–тадбирлар) ишларнинг мажмуаси.

  • Илмий даража

    Муайян илмий мутахассислик бўйича илмий даража олишга талабгор шахс учун олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасаининг Илмий кенгаши томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган диссертацияси оммавий ҳимояси ва экспертизасидан сўнг тақдим этиладиган гувоҳнома (диплом) асосида бериладиган илмий малакасини  тасдиқловчи (фан номзоди, фалсафа доктори, фан доктори)  даража унвони.

  • Илмий жамоа

    Илмий ёки олий таълим муассасасида илмий ёки амалиёт лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида вақтинча ёки белгиланган муддатга ташкил этиладиган ва илмий жамоанинг барча аъзолари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритадиган, юридик шахс ҳисобланмайдиган олимлар, муҳандис–техник ва бошқа мутахассислар (илмий жамоа аъзолари) бирлашмаси.

  • Илмий меҳнат ташкилоти

    Фан ва техника, физиология, психология ва меҳнат гигиенасининг энг янги ютуқлари асосида меҳнатни ташкил этиш. Хизматчиларнинг ишидан фойдаланишни яхшилашга қаратилган ва меҳнат самарадорлигининг ошиши билан ифодаланади.

  • Илмий унвон

    Иқтисодиётнинг барча соҳаларида илмий–амалий фаолият кўрсатаётган шаҳс учун муайян Илмий Кенгашнинг муайян талабларига мувофиқ  гувоҳнома шаклида бериладиган, тегишли илмий–педагогик (илмий) малака даражасини тасдиқловчи  илмий унвон (профессор, доцент, катта илмий ходим)

  • Илмий ходим

    Илмий ёки олий таълим муассассида, шунингдек бошқа ташкилотнинг илмий тузилмасида ишлайдиган, магистр билим даражасидаги олий маълумотли малакага эга, илмий фаолият билан профессионал тарзда шуғулланадиган ва олинадиган натижаларни амалга оширадиган жисмоний шахс.

  • Илмий–тадқиқот фаолияти

    Фан субъектлари томонидан амалга ошириладиган ва ўрганилаётган объектлар, ҳодиса, жараёнларга хос бўлган хоссалар, хусусиятлар ва қонуниятларни аниқлаш ҳамда олинган билимлардан амалиётда фойдаланиш мақсадида атрофдаги воқеликни ўрганишга қаратилган, интеллектуал, ижодий инсонлар фаолияти.

  • Иммиграция

    Маълум бир давлат ҳудудига вақтинчалик ёки доимий равишда яшаш учун аҳолининг кириб келиш жараёни.

  • Имтиёз

    Давлат томонидан муайян қонун ва талабларга кўра юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган енгиллик (афзаллик). Имтиёзлар давлат қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига биноан  фуқароларга, шунингдек, жамоат бирлашмалари томонидан маъмурият қарорига мувофиқ унинг аъзоларига тайинланиши мумкин. Имтиёзлар берилган шахс белгиланган қоидалардан истисно тариқасида муайян мажбуриятларни бажаришдан тўла ёки қисман озод қилинади ёхуд уларни бажариш соҳасида муайян қулайликлардан фойдаланади.

  • Инвестиция (инг. investment – фойда олиш учун сармоя киритиш)

    Фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга тадбиқ этиладиган янги технологияларни  жойлаштириш ҳамда янги мутахасасис ва касб–ҳунарга ўқитиш учун махсус маблағлар харажат қилиш.

  • Индекс (лот. index – рўйхат, кўрсаткич)

    Маълум бир миқдорий рақамга нисбатан маълум бир муддат даврида, ўрганилаётган худудий маконда мураккаб ижтимоий–иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгаришини тавсифловчи ва маълум бир шароитларда ўрганилаётган ҳодисалар тенденциялари прогнози асосида ижтимоий–иқтисодий ривожланиш босқичларининг қиёсий нисбий мувозанатини  баҳоловчи кўрсаткич.

  • Индикатив режалаштириш

    Бу давлат органларининг давлат иқтисодий сиёсатининг мақсадлари ва воситалари ва иқтисодий ривожланишнинг мумкин бўлган траекториялари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилишга қаратилган иқтисодий режалар тузишдаги фаолияти. Индикатив режалар бозор ва аралаш иқтисодиётдаги ноаниқликни камайтиришга қаратилган ва маслаҳат характерига эга. Шу билан бирга, улар фақат давлат, саноат ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг умумий натижаларини қайд қилади. Индикатив режалаштириш иқтисодий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишни ўз ичига олади.

  • Инновация (лот. novatio – янгиланиш)

    Бозор муносабатларида рақобат талабларидан келиб чиққан ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг юқори сифатли ишлаб чиқариш (аҳолига юксак даражадаги хизмат кўрсатиш) ва меҳнат самарадорлигини мунтазам равишда ошириб борувчи янги технологиялар, янги бошқарув тизимлари ва янги билим ва янги тафаккурга эга мутахассисларни тайёрлаб, юқори савияли ва муносиб иш жойларга жалб қилиш, меҳнатни янги баҳолаш тизимини жорий этиш жараёни.

  • Инсон камолоти индекси (Human Development Index)

    Ҳар йили ўрганиладиган ҳудуднинг инсон салоҳиятининг асосий хусусиятлари сифатида мамлакатлараро саводхонлик, таълим ва узоқ умр кўриш даражасини ўлчаш ва ҳисоблаш учун ажралмас кўрсаткич ҳисобланади.

  • Инсон капитали

    Инсоннинг иқтисодий–ижтимоий ривожланиш жараёнига салоҳиятли  қобилиятга ҳамда ҳозирги замон инновацион тафаккурга, доимий билим, кўникма, тажриба даражасини ошириб борувчи шахснинг фазилатлари.

  • Инсон капиталига инвестициялар

    Таълим, соғлигини сақлаш, ходимни меҳнат қилиш ва яшаш шароитларига, меҳнат жараёнидаги фаолияти сифати ва самарадорлигига қаратилган  мақсадли маблағ харажатлари.

  • Инсон ресурслари

    Жамиятда самарали меҳнат қилиш қобилиятига эга, ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятини юритиш учун зарур бўлган ақлан ва жисмонан  ривожланган, доим ўзининг салохият даражасини такомиллаштириб борувчи, юксак билимга ва бой тажрибага эга бўлган аҳолининг меҳнатга лаёқатли  тоифалари ҳисобланади.

  • Инсон ресурсларини бошқариш

    Миллий иқтисодиёт бошқарув тизимида инсон ресурсларининг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш борасида уларни аввалам бор – тўғри танлаш, муносиб иш жойларига жойлаштириш, ҳозирги замон юксак билимларга ўқитиш ва уларнинг меҳнат фаолиятни объектив баҳолашга, корхона (ташкилот, фирма), ходимларни иқтисодий ва манъавий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқариб бориш тизими ҳисобланади.

  • Инспектор (лот. inspector – кузатувчи, текширувчи; назорат қилувчи)

    Иқтисодиётнинг барча давлат бошқарув бўғинларида фаолият кўрсатаётган давлат идораси ходими. Инспектор фаолияти – давлат ва нодавлат муассасаларида меҳнат муносабатлари холати, меҳнат жамоаларида ишни ташкил қилиш ва баҳолаш,  ходимларни лавозимларга қабул ва лавозимлардан озод қилиш, ходимларнинг шахсий таркибини ҳисобга олиш ва расмийлаштириш жараёнида мавжуд қонунларнинг амалга оширилишини назорат қилувчи мансабдор шахс.

  • Инспекция (лот. inspectio – назорат)

    Тасарруфий идора ва шахслар ҳаракати, фаолиятини назорат қилиш тизими.

  • Интеграция (лот. integratio – тиклаш, тўлдириш, уланиш)

    Қисмларни бир бутунга бирлаштириш жараёни. Контекстга қараб, турли маъноларни англатиши мумкин. Масалан, иқтисодиётда корхоналар, тармоқлар, минтақалар, мамлакатларнинг яқинлашуви ва бирлашиши жараёни.

  • Интеллектуал (лот. intellectus – ақл–идрок, билиш; тушуниш)

    Маънавий эҳтиёжлар билан яшовчи ёки ақлий фаолиятнинг энг юксак ва мураккаб турлари билан шуғулланувчи (шахс);  интеллектга оид, ақлий, маънавий фаолият.

  • Интернатура (лот. interna – ич, ички томон)

    Врачларнинг диплом олгандан кейин клиникалар ва касалхоналарда малака орттириши.

  • Интизомий жазо

    Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёлланма ходимларга нисбатан меҳнат вазифаларини ёки сифат ва миқдор талабларини бузганлиги учун қўлланиладиган маъмурий ва моддий таъсир кўрсатиш чораларидир.

  • Инфляция (лот. inflatio – бўртиш, кўтарилиш)

    Мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.

  • Инфратузилма – (лот. infra – ости, таги ва лот. stuctura – тузилма)

    Ҳар бир ижтимоий–иқтисодий жараёнларни тизимли фаолиятига асос бўлган ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда ўзаро боғлиқ бўлган хизмат йўналишлари ва объектлари мажмуаси.

  • Истеъмол саватчаси

    Муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг енг кам тўплами. Ҳамма овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаши, зарур дори–дармонларни харид қилиши лозим ва ҳ.к. Буларнинг барчаси маҳсулотлар саватчасини бутлаш учун асос ҳисобланади. Унинг маълумотларидан, ўз навбатида, яшаш учун зарур энг кам миқдорни (истеъмол саватчасининг қиймат баҳосини) белгилаш учун фойдаланилади.

  • Ихтиёрий суғурта

    Амалдаги қонунлар асосида суғурталанувчи шахсларнинг ўз хоҳиши билан ихтиёрий равишда хоҳлаган суғурта компанияларда ўзига маъқул бўлган шартлар, миқдорлар ва таърифлар ҳамда муддатларда барча суғурта хизматларидан фойдаланиш услуби.

  • Ихтиёрий суғурта

    Суғурталанувчиларнинг хоҳиши билан  амалга ошириладиган суғурта.

  • Ички меҳнат тартиби қоидалари

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият кўрсатаётган барча ишлаб чиқариш корхоналари (муассаса, ташкилот, фирма, кластер, давлат идоралари)  жамоасида меҳнат жараёнида  иштирокчиларнинг биргаликдаги меҳнатини ташкил этувчи асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Ички меҳнат тартиби қоидаларининг асосий мақсади ходимларни меҳнатга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаш, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, иш вақтидан юқори самарали фойдаланиш, юксак иш сифатига эришиш. Меҳнат унумдорлиги ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган вазифа ва мажбуриятлатлардан иборат.

  • Ички ҳуқуқий ҳужжатлар

    Жамоа шартномалари ва меҳнат жараёни билан боғлиқ битимлар, ходим ва ишчиларнинг жамоадаги меҳнат тақсимотини белгиловчи аниқ лавозим вазифалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, иш берувчининг ходимларнинг иш ва дам олиш вақтини белгиловчи Низомлар ва қоидалар, меҳнатни ташкил этиш ва баҳолашни тартибга солувчи ҳужжатлар, юқори идоралар билан ҳат ва аҳборот ёзишмалар мажмуаси, меҳнатни тартибга солувчи ва баҳоловчи қарорлар, буйруқлар ва баённомалар.

  • Иш

    Умумий маънода инсон томонидан жамият эхтиёжи ёки ўзи учун бирон бир маҳсулотни ишлаб чиқариш,  тайёрлаш ёки хизмат кўрсатиш мақсадидаги онгли равишда амалга оширадиган фаолияти. Ишнинг турлари кўп: ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат, илмий фаолият, жисмоний куч талаб қилинадиган иш, ижодий иш ва ҳоказо.

  • Иш шароитларини ўзгартириш

    Иш ҳақи тизимидаги ўзгаришлар, иш кунлари, шу жумладан ярим кунлик иш вақтини белгилаш ёки бекор қилиш, кафолатларнинг ўзгариши, иш ҳақининг пасайиши, муддатсиз тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходим билан шартнома тузиш таклифи, шунингдек, меҳнат кодексига мувофиқ белгиланган бошқа шартлар.

  • Иш берувчи

    Ходим билан меҳнат муносабатларига кирган юридик ва жисмоний шахс.

  • Иш берувчи шахс

    Ўзбекистон меҳнат Кодексида ва меҳнатни ташкиллаштириш бўйича амалдаги қоидаларга мувофиқ жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракт) тузган юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади.

  • Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи

    Умумий суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.

  • Иш билан банд бўлганлар

    Мулк шаклидан қатъий назар корхона (муассаса, ташкилот, фирма, кластер, якка тартибда, ўзини ўзи банд қилганлар, хунармандлик ишларида, касаначилик) меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар.

  • Иш билан бандлик

    Фуқароларнинг шахсий ва жамоат эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолияти, қонунчиликка зид бўлмаган меҳнат фаолияти.

  • Иш билан бандлик даражаси

    Меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол меҳнат билан банд тоифасидаги фуқароларнинг, шу жумладан, расмий ва норасмий секторлада, хориждадаги меҳнат миграцияси шароитида ишлаётганлар, шахсий ва жамоат эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ қонунчиликка зид бўлмаган меҳнат билан банд бўлганлар ташкил етади.

  • Иш билан тўла бандлик

    Бу жамиятнинг шундай ҳолатидирки, унда ишлашни хоҳловчиларнинг ҳаммаси ҳақ тўланадиган ишга эга бўлади ҳамда циклик ишсизлик бўлмайди. Бироқ, унинг фрикцион ва тузилмавий ишсизлик билан белгиланадиган табиий даражаси сақланади.

  • Иш вақти

    1. Ходим иш берувчининг ҳужжатлари ва меҳнат шартномаси шартларига, шунингдек, Меҳнат кодекси, бошқа норматив–ҳуқуқий ҳужжатлари, жамоа шартномасига мувофиқ мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажарадиган вақт. 2. Одамнинг иш жадвали ёки меҳнат интизоми доирасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажарган ҳолда ишхонада ўтказган вақтидир.

  • Иш вақти баланси

    36 соатлик, 40 соатлик иш ҳафталари (беш кунлик, олти кунлик) билан иш кунлари (соатлари) ҳисобга олинган ҳолда, тегишли тақвим йили учун иш вақти нормасини ойларга тақсимлаш кўрсаткичлари жадвали.

  • Иш вақтидан ташқари иш

    Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари иш.

  • Иш вақтининг нормал муддати

    Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин емас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

  • Иш жойига техник хизмат кўрсатиш

    Бир нечта алоҳида функцияларнинг комбинацияси: таъмирлаш, асбоб билан таъминлаш, созлаш, материални қўллаб–қувватлаш функциялари (материаллар ва қисмларни қабул қилиш, сақлаш ва иш жойига етказиб бериш), транспорт, техник назорат функциялари, ташкилий (ижрочилар томонидан ишларни тақсимлаш) ва бошқа функциялар (масалан, инвентарларни таъмирлаш, қадоқлаш, биноларни тозалаш ишлари) киради.

  • Иш жойини изоляция қилиш

    Иш жойи ва ўтказгич қисмларини изоляциялашга асосланган ҳимоя усули.

  • Иш жойини тақсимлаш

    Икки ва ундан ортиқ ходимлар ўртасида иш билан бандликнинг бундай шаклида иш вақти, иш ҳақи, дам олиш кунлари, меҳнат таътиллари, ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар ҳам улар орасида тақсимланади.

  • Иш жойини ташкил этиш

    Бу юқори самарали меҳнат учун барча зарур шарт–шароитларни яратишга, унинг таркибини оширишга ва ходимнинг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган чора–тадбирлар тизимидир.

  • Иш жойларини квоталаш

    Давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларини (ногиронлиги бор фуқаролар, меҳрибонлик уйларида тарбияланганлар, қамоқ жазосини ўтаб чиққанлар, муддатли ҳарбий хизматдан демобилизация бўлганлар) мулк шаклидан қатъий назар иш берувчи ташкилотларига (муссаса, корхона, фирмалар) шу тоифалардагиларни фуқароларни мажбуран ишга жалб қилишга (ташкилот ходимларининг ўртача сонига нисбатан фоизда белгиланади) қаратилган маҳаллий ҳокимликларининг ташкилий тадбирлари.

  • Иш излаётган шахс

    Ишини айрим сабабларга кўра вақтинча йўқотиб қўйган ёки унинг малакавий даражасига мос келмаганлиги учун бошқа доимий иш қидириб, маҳаллий меҳнат идораларига мурожат қилган шахс.

  • Иш куни давомийлиги

    Сутканинг маълум қисмида ишчи, хизматчи, иш билан банд фуқаронинг корхонада меҳнат қиладиган, ишлаб чиқариш фаолиятида банд бўладиган вақти.

  • Иш қобилияти

    Тананинг физиологик ва ақлий функциялари имконияти билан белгиланадиган инсоннинг қобилияти, бу унинг маълум бир вақт давомида маълум бир сифатли меҳнат (иш) ҳажмини бажариш қобилиятини тавсифлайди.

  • Иш майдони

    Бу ходимларнинг доимий ёки вақтинча (доимий бўлмаган) жойлашган жой. Бу ходим иш жойида бўлиши ёки иш юзасидан кўчиши керак бўлган ва иш берувчининг бевосита ёки билвосита назорати остидаги барча жой.

  • Иш режими

    Мулк шаклидан қатъий назар ҳар бир меҳнат жамоасида ходимларнинг (ишчиларнинг) лавозим вазифаларини ва мажбуриятларини ижро этиш фаолиятини, уларнинг ишга келиш–кетиш, дам олиш, овқатланиш фаолиятининг аниқ белгиловчи тартиб.

  • Иш ташлаш

    Жамоа меҳнат низосини ҳал қилиш учун ходимлар ўзларининг меҳнат мажбуриятларини (тўлиқ ёки қисман) бажаришдан вақтинча ихтиёрий равишда рад этилиши.

  • Иш топишда қийинчиликларга дуч келган фуқаролар

    Уларнинг тоифалари: ногиронлиги бўлган шахслар; озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этувчи муассасалардан озод қилинган шахслар, ҳарбий хизматдан демобилизация бўлганлар ва уларнинг оила аъзолари, Меҳрибон уйларидан чиққанлар, ёшлар, вояга етмаган ёки ногирон боласи бор ёлғиз оналар, пенсия ёшидаги шахслар, пенсия муддатидан икки йил олдин айрим сабабларга кўра ишсиз бўлиб қолган шахслар,  хориждан келган қочқинлар ва мажбурий кўчманчилар, ўрта махсус касб–ҳунар таълими муассасини битирган ва биринчи маротаба иш қидирувчи шахслар.

  • Иш ўринларини захирага қўйиш

    Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринларини ажратиш; Ташкилот (иш берувчи) томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринлари;

  • Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси

    Меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар тизими.

  • Иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмаси

    Вақтинчалик ишсиз фуқароларни доимий ёки вақтинчалик даромад келтирувчи ишга жалб қилишга қаратилган,   худудда маълум миқдорда янги иш ўринларини ташкил этилишига қаратилган давлат идораларининг ташкилий, ҳуқуқий, технологик ва ҳуқуқий чора–тадбирлари.

  • Иш ўринларининг энг кам сони

    Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан фоизларда белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони.

  • Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш

    Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилотнинг рўйхатдаги ўртача ходимлари сонининг фоизларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан белгиланадиган иш ўринлари сони.

  • Иш ўрни паспорти

    Ҳар бир корхона ёки ишлаб чиқариш жараёнида фаолият кўрсатаётган муассасанинг ички меъёрий ҳужжати. Ушбу иш жойининг санитария–гигиена нормаларига, меҳнат шароитларининг хавфсизлиги талабларига ва ишлаб чиқариш технологиясининг ходим соғлиғига аниқ зарар етказилиши даражасини белгиловчи махсус ишчи комиссия тасдиқловчи расмий ҳужжатдир.

  • Иш ҳақи

    Ходимга унинг меҳнатидан фойдаланганлиги учун тўланадиган ҳақ. Меҳнатга пул шаклида тўланадиган ҳақ; қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи (тақдим этилган меҳнат хизмати) нинг баҳоси. Иш кучи қиймати ва нархи бевосита иш ҳақида ифодаланади. Ходим меҳнат бозорида меҳнатни эмас, ўз иш кучини сотади. Иш ҳақи меҳнатнинг пул шаклидаги баҳоси бўлиб, уни ишга ёлловчилар (корхона, муассаса, тадбиркор) меҳнат қилувчиларга маълум вақт мобайнида маълум миқдордаги ва муайян сифатли ишни бажарганликлари учун тўлайдилар.

  • Иш ҳақи тизимлари

    Ходимнинг иш ҳақи миқдорининг унинг иш натижаларига боғлиқлигини амалга ошириш, иш ҳақи элементлари: тариф қисми, қўшимча тўловлар, нафақалар, бонуслар, бошқа рағбатлантириш ва компенсация тўловлари ўртасидаги муносабатни ўрнатиш технологияси.

  • Иш ҳақи тўланмаган таътил

    Ўзбекистон меҳнат кодексида ва меҳнатни ташкиллаштириш бўйича амалдаги қоидаларга мувофиқ оилавий  ёки бошқа асосли сабабларга кўра, ходимга ёзма аризасига биноан  иш ҳақи сақланмаган меҳнат таътил берилиши кўзда тутилган.  Иш ҳақи сақланмаган меҳнат таътили давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасида келишув асосида белгиланади.

  • Иш ҳақини ташкил этиш

    Ишлаб чиқариш соҳаларида шартнома асосида меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахсларга уларнинг иш миқдори ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиқиб белгиланадиган ва тўланадиган иш ҳақи миқдори.

  • Ишга жойлашиш ҳуқуқи

    Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқи. Ҳар ким иш берувчига тўғридан–тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш эгадир.

  • Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса

    Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд–тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра).

  • Ишлаб чиқариш жараёни

    Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологик ва бошқа жараёнлар тўплами, шу жумладан меҳнат фаолияти ва ишчиларнинг меҳнат функциялари;

  • Ишлаб чиқариш жиҳози

    Ишлаб чиқариш учун харур бўлган машиналар, механизмлар, қурилмалар, аппаратлар, асбоблар ва иш, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситалардан иборат

  • Ишлаб чиқариш муҳити

    Меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий–психологик  омилларнинг йиғиндиси.

  • Ишлаб чиқариш омили

    Иш муҳити ёки иш жараёни омили.

  • Ишлаб чиқариш санитария–гигиена талаблари

    Меҳнат жараёнидаги ташкилий, санитария–гигиена ва техник ҳавфсизлиги хизмати вазифаларидан иборат бўлиб, ишчиларнинг зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирига йўл қўймасликка қаратилган талаблар мажмуаси.

  • Ишлаб чиқариш санитарияси

    Зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ишчиларга таъсирини олдини оладиган ёки камайтирадиган санитария–гигиеник, ташкилий чоралар ва техник воситалар тизими.

  • Ишлаб чиқариш соҳаси ходимлари

    Ишлаб чиқариш корхоналарнинг (фирма, кластерлар) асосий маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган муҳандис–техник ва бошқарув – маъмурият ходимлар ҳисобланади. Уларга иш ҳақи эмас, балки корхонадаги (фирма, кластерларда) ишлаб чиқариш самардорлигига қараб тааллуқли миқдорда лавозим маошлари ва қўшимча тўловлар ва мукофотлар тўлаб борилади.

  • Ишлаб чиқариш таълими 

    Малакали мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳамда ўрта махсус ва касб–ҳунар таълимининг таркибий қисми. Асосий вазифаси – келгусида малакали мутахассис бўлиб етишадиган ўқувчиларни муайян касб соҳасида бевосита фаолият кўрсатишга тайёрлаш, яъни билимларни амалиётга татбиқ этишга ўргатиш, зарур касб кўникмалари ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

  • Ишлаб чиқариш фаолияти

    Моддий–техник ресурслар ёрдамида хом ашёни тайёр маҳсулотга айлантириш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва воситаларидан фойдаланадиган технологик жараён. 

  • Ишлаб чиқариш хавфсизлиги

    Ишлаб чиқаришни ишлаб чиқариш жараёнига, мол–мулкига, атроф–муҳитга, ишчилар ва учинчи шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётига етказиладиган зарардан (хавфдан) ҳимоя қилишга қаратилган фаолият тури.

  • Ишлаб чиқариш ходимлари

    Ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган қўшимча маҳсулотлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган мутахассислар ҳам киради;

  • Ишсиз шахслар

    Ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

  • Ишсизлар учун нафақа

    Ишини йўқотган ва ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган шахсга бериладиган ижтимоий нафақаларнинг бир тури.

  • Ишсизлик нафақаси

    Вақтинчалик ишсиз шахсларни маҳаллий бандликка кўмаклашиш Марказларида ишсизлар рўйҳатига олинганларни вақтинчалик (3 ой давомида) пул шаклида қўллаб–қувватлаш жараёни.

  • Ишсизлик харажатлиари

    Ишсизлик оқибатида келиб чиққан ижтимоий ва иқтисодий зарарлар. Ижтимоий жиҳатлар қаторига турмуш даражасининг пасайиши ва аҳоли соғлиғининг ноқулай тендентсиялари, жамиятдаги умумий психологик муҳитнинг ёмонлашуви, жиноятчиликнинг ижтимоий базасининг кенгайиши ва бошқалар киради.

  • Ишсизлик ҳолати

    Ҳудудий меҳнат бозорида ўзининг касб ва мутахассислик меҳнат лаёқатига вақтинчалик талаб бўлмаганлиги.

  • Ишсизликнинг давомийлиги (иш қидириш давомийлиги)

    Ҳар қандай воситадан фойдаланиб, фуқаронинг иш қидираётган вақт даври.

  • Иштирок этиш даражаси (меҳнат)

    Ходимнинг жамоавий меҳнат натижасига қўшган ҳиссасини ҳисобга оладиган кўрсаткич; жамоавий даромадларни тақсимлашга хизмат қилади.

  • Ишчи ва ходимлар билим, касб–ҳунар эгаллаши

    Лавозим ва вазифаларни юқори малакали бажариш ҳамда уларнинг лавозим маошлари ҳамда иш хақини тааллуқли тарифлар асосида ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикасида профессионал ишчи – касб ва мутахассислиги бўйича таълим тизимида миллий ўқитиш стандартлари асосида ишчи–ходимлар ўқитилиши тизими шакллантирилмоқда.

  • Ишчи касб

    Ўзбекистон Республикасида миллий таълим тизимида бирламчи даражадаги профессионал ишчи–касбга эгаси бўлиб, ўқиш ва амалиёт якунига кўра жами билимлар ва кўникмаларни билувчи ва бажара олувчи шахснинг иш фаолияти тури.

  • Ишчи кучи баланси (меҳнат ресурслари баланси)

    Меҳнат ресурсларининг тақсимланиши ва шаклланиш манбаларини кўрсатувчи мувозанат. Ҳудудий даражада ишлаб чиқилади.

  • Ишчи кучи кузатувлари

    Ишчи кучининг иштироки ва шунга бoғлиқ унинг кўрсаткичлари даражасини аниқлаш учун маълумот манбаи. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) стандартлари асосида амалга оширилади.

  • Ишчи кучи ҳаракати

    Ижтимоий–иқтисодий жараён бўлиб, унинг натижасида ишчи кучининг миқдорий ва сифат хусусиятлари, шунингдек, унинг корхоналар, тармоқлар ва мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимланиши ўзгаради.

  • Ишчи кучига талаб

    Меҳнат бозорининг ўзига хос хусусияти – бу бозор иқтисодиётининг энг муҳим элементи бўлиб, у “қайта ишчи кучи” маҳсулотнинг нормал такрор ишлаб чиқарилишини ва ундан самарали фойдаланишни таъминлашга мўлжалланган ижтимоий муносабатлар тизимидир. Меҳнат бозорида намойиш этиладиган ва мос равишда меҳнатдан фойдаланиш учун ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланган меҳнатга бўлган ижтимоий эҳтиёжларнинг ҳажми ва тузилишини акс эттиради. Иш жойларининг сони ва тузилиши, ишчи кучини жалб қилиш учун сарфланадиган кунлик миқдори билан белгиланади. Меҳнатга бўлган қаттиқ чекланган талаб ишчиларнинг эркинлиги, уларнинг касбий ва малакавий даражаси, тез ўзгарувчан иқтисодий шароитда ҳаракатчанлиги учун алоҳида индивидуал жавобгарликни беради. Шахсий ташаббускорлик, қобилият, қатъиятлилик қизиқарли ва фойдали иш топишда ҳал қилувчи омилга айланади.

  • Ишчи кучини экспорт қилиш

    Ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва демографик ривожланиш ҳолатини инобатга олиб, меҳнат бозорида мавжуд вақтинчалик ишсиз фуқароларига даромад олишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва моддий имконларини шакллантириш мақсадида хорижда ишлаш ва яшаш ижтимоий кафолатларини барпо этиш сиёсати.

  • Ишчи кучининг чиқарилиши

    Ходимлар сонининг камайиши, бунинг натижасида уларнинг бир қисми ишдан бўшатилади.

  • Ишчилар

    Меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар.

  • Ишчиларга бўлган эҳтиёж

    Бу ташкилотлар томонидан бандлик хизматига эълон қилинган бўш иш жойларини (бўш лавозимларни) тўлдириш учун зарур бўлган ишчилар сони.

  • Йиллик асосий тўлаб бериладиган меҳнат таътили

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 134–моддасида белгиланган расмий меҳнат фаолиятидаги ходимларга (ишчиларга) 15 календарь кунидан кам бўлмаган меҳнат таътили ҳисобланади.

  • Кадр (лот. – quadratum ходим, ишчи)

    Малакаси ва иш тажрибаси бор, ишламоқ иштиёқи бўлган ходим, ишчи, хизматчи.

  • Кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаси

    Бозор иқтисодиёти шароитида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган реал иқтисодиёт соҳаларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш учун барча ҳудуд ва соҳаларда мавжуд ишчи профессионал касбий малакага эгаларнинг  мутахассис йўналишлари бўйича ҳолатини   таҳлил  қилиш асосида узоқ–яқин истиқболли прогноз рақамларини тайёрлаб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда, ҳудудий  касб–ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш “Ишга марҳамат” мономарказлари ва уларнинг филиалларига, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларига тўғридан–тўғри буюртма бериш тизими.

  • Кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари

    Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган реал иқтисодиёт соҳаларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида барча ҳудуд ва соҳаларда мавжуд олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни ҳамда ишчи профессионал касбий малакага эгаларнинг мутахассислик йўналишлари бўйича  эҳтиёжни    чуқур таҳлил  қилиш асосида узоқ–яқин истиқболли прогноз рақамларини тайёрлаш жараёни.

  • Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

    Ҳозирги замон талабларига хос, инновацион ва рақамли иқтисодиётга муносиб ўқув ва илмий–методик тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан юксак даражадаги билимлар, фан ва таълим тараққиётига мос тадқиқотлар ва ишланмаларда ифодаланадиган илмий–педагогик фаолият тури.

  • Кадрларни қайта тайёрлаш

    Меҳнат бозоридаги рақобатбардошлик механизмини таъсирчанлигини ошириш мақсадида олий ва ўрта махсус мутахассислик малакага эга бўлганларни ҳамда юқори профессионал ишчи   касбларга эга бўлган шахсларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш мажмуаси.

  • Кам иш ҳақи билан бандлик

    (ХМТ тавсиясига кўра) иш ҳақи паст бўлган ишчилар даражаси, барча ишларда умумий соатлик иш ҳақи мамлакатнинг ўртача соатлик иш ҳақининг учдан икки қисмидан кам бўлган, ҳақ тўланадиган ишчилар сони сифатида белгиланади.

  • Карантин

    Соғлиқни сақлаш тизимида хавфли юқумли касалликни юқтирган ёки гумон қилинаётган одам, ҳайвон, юк, товарлар, транспорт воситалари, аҳоли пунктлари, ҳудудлар, туманлар, вилоятлар ва бошқаларнинг алоқаларини чекловчи эпидемияга тарқалишига қарши қатъий чекланган режимнинг ташкилий–тиббий чоралар мажмуи. (масалан, пандемия шароитидаги карантин)

  • Карьера (итал. carriera югуриш)

    Ходимнинг малака даражасига ва истеъдодига қараб унинг меҳнат истиқболини объектив белгилаш талаблари. Ходимнинг меҳнат келажаги, ўзини намоён қилиш ва ишдан қониқишининг субъектив онгли фикр юритиши. Кенг маънода, мартаба – бу ҳаётнинг асосий соҳаларида (оила, иш, дам олиш) инсон тараққиёти босқичларининг умумий кетма–кетлиги. Ижтимоий–иқтисодий вазият динамикаси, статус–рол хусусиятлари, шахснинг ижтимоий фаоллик шакллари билан тавсифланади. Тор маънода, мартаба тушунчаси шахснинг меҳнат фаолиятидаги ўрни ва фаоллиги динамикаси билан боғлиқ.

  • Касаба уюшмаси

    Фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида, уларнинг меҳнат фаолиятининг моҳияти билан умумий ишлаб чиқариш, касбий манфаатлар билан боғлиқ бўлган ихтиёрий жамоат бирлашмаси.

  • Касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси

    Меҳнатга лаёқациз шахс мурожаат қилган ёхуд даволанган даволаш–профилактика муассасаси томонидан меҳнатга лаёқасизлик аниқланган кундан бошлаб бериладиган меҳнатга лаёқасизлик маълумотномаси.

  • Касаначи

    Тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган иш.

  • Касб

    Ҳар бир шаҳснинг касбий малакага тайёргарлик натижасида тегишли шаклда тасдиқловчи ҳужжатлар ёки махсус тайёргарлик натижасида муайян билим ва амалий маҳорат кўникмаларни ижро эта олувчи меҳнат фаолияти тур.

  • Касб билан боғлиқ хавф

    Меҳнат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарганда ёки Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексида белгиланган бошқа ҳолларда, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида касб эгаси соғлиғига зарар етказиш ҳолати.

  • Касб касаллиги

    Ходим (ишчи) зарарли ишлаб чиқариш омили ёки бошқа хавфли омиллар таъсири натижасида унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллик оқибатидаги беморлик ҳолати ҳисобланади.

  • Касб тайёргарлиги талаб қилмайдиган иш

    Махсус касб тайёргарлиги зарур бўлмаган, ҳаммабоп меҳнат фаолиятининг вақтинча (6 ойгача муддатида) бажариб туриш турларидан бири.

  • Касбга мослашиш

    Бу расмий лавозимдаги бошланғич тайёргарлик доирасида янги лавозимга тайинланган давлат хизматчиларининг ўзлаштириш жараёнини ижтимоий, ташкилий ва профессионал қўллаб–қувватлаш, шу жумладан унинг малакасини оширишга кўмаклашиш ва рағбатлантириш чоралари. мавжуд касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш, расмий интизомга риоя этилишини таъминлаш ва давлат хизматининг шартларига кўникиш.

  • Касбга оид (касбий) хавф–хатар

    Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларнинг таъсири натижасида ходимнинг соғлиғи шикастланиши ёки меҳнат қобилияти йўқотилиши ёки вафот этиши эҳтимоли.

  • Касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш

    Касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли, фоизларда ифодаланган маҳаллий тиббий–меҳнат экспертиза комиссияси томонидан аниқланадиган пасайиш даражаси.

  • Касбга ўқитиш

    Муайян меҳнат функцияларини бажариш учун ўқувчига зарур бўлган билим, маҳорат ва кўникмаларни эгаллашга қаратилган таълим тури.

  • Касбий иш қобилиятининг йўқолиши

    Маълум бир касбда ишлаш қобилиятининг йўқолиши, эришилган турмуш даражаси ва/ёки тирикчилик манбасини йўқотиши натижасида жабрланувчига зарар етказиш.

  • Касбий малака ва билимларни ривожлантириш миллий тизими

    Меҳнат бозорининг малакали ходимларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжлари ҳамда малакали ишчи кучига оид таклифлар таълим ва касбга ўқитиш тизими томонидан мақбул тарзда келишиб олинишини таъминловчи ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан тартибга солиш механизмлари йиғиндиси.

  • Касбий малакавий талаблар

    Мутахассислик (тaълим соҳаси) бўйича талаблар, мутахассислик бўйича иш тажрибаси, ўқитиш соҳаси, касбий билим ва кўникмалар фаолият доираси бўлиб, улар фаолият доирасидаги хизмат вазифаларини бажариш учун зарурдир.

  • Касбий реабилитация

    Қисман, ёки бутунлай малакасини йўқотган (масалан, ишдаги узоқ танаффусдан кейин. касаллик натижасида, бошқа сабабларга кўра) ходимнинг (ишчининг) касбий маҳоратини тиклашга қаратилган ўқитиш тадбирлари мажмуаси.

  • Касбий стандартнинг миллий рамкалари

    Меҳнат фаолияти мазмуни ва мақсадини тўлақонли бажариш учун ходимнинг (ишчининг) ўзлаштирган малака ва билимининг даражасига, меҳнат фаолиятининг мазмунига, сифатига ва шарт–шароитларига доир талабларни белгилайдиган, унинг лавозим ва касб вазифалари тавсифини ва уларни бажариш шартларини ўз ичига олган стандарт.

  • Касбий стресс

    Одамнинг функционал ҳолатларидан бири бўлиб, у касбий фаолиятда унинг мослашувчан қобилиятига бўлган талабларнинг кучайиши натижасида пайдо бўлади, бу кучли руҳий стресс, хатти–ҳаракатлар ва фаолиятнинг тартибсизлиги.

  • Касбий тайёргарлик

    Маълум бир иш турини бажариш учун зарур бўлган янги ёки ўзгартирилган касбий кўникмаларни эгаллаш учун шахсни ривожлантиришга қаратилган касбий таълим шакли.

  • Касбий танлов

    Профессионал ишчи касб эгасини мавжуд меъёрий талабларга мувофиқлик даражасини аниқловчи корхонанинг (муассаса, ташкилот, фирма, кластер) махсус комиссиянинг таркибий фаолияти.

  • Касбий фаолият тури

    Ижро этиш жараёни бўйича меҳнат кўникмалар тавсифга, меҳнат натижаларига ва шароитларига эга умумлашган меҳнат функциялари мажмуи.

  • Касб–ҳунар йўналиши

    Аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламларини ишга жалб қилиш жараёнига самарали кўмаклашиш мақсадида ҳамда профессионал ишчи касбларга ҳудудий эҳтиёжнинг ишлаб чиқариш, қурилиш, аҳолига коммунал – хўжалик соҳасидаги техник  эксплуатация хизмати учун  ҳамда хорижга кетаётган фуқаролар учун 28 йўналиш бўйича тасдиқланган рўйхат.

  • Касб–ҳунар таълими

    Турли ёшдаги шахсларнинг касбий ваколатларини эгаллашга, шу жумладан маълум бир ускуналар, технологиялар, аппарат ва дастурий таъминот ва бошқа профессионал воситалар билан ишлаш, ишчининг касби бўйича малака тоифаларини, синфларини, тоифаларини олишга қаратилган таълим тури.

  • Касб–ҳунар ўқув маркази

    Халқаро талаблар бўйича Ўзбекистонда миллий таълим тизимининг таснифи бўйича 3–даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида мактаб битирувчиларини меҳнатга жалб қилиш мақсадида ижтимоий қўллаб–қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаси ва уларнинг маҳалла ва ҳудудлардаги филиаллари.

  • Кафолатланган даромад

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам одам (ходим) олиши керак бўлган минимал даромаднинг кафолати. Даромад кафолатлари турли йўллар билан таъминланади, масалан, энг кам иш ҳақини белгилаш; эҳтиёжга қараб имтиёзларни жорий этиш ва бошқалар.

  • Кафолатланган тўловлар

    Иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат Кодексида ва меҳнат жараёни билан боғлик барча ҳужжатларида назарда тутилган, ишдан бўшатилган ходимларга тўланадиган тўловлар. Ишдан бўшатиш нафақаси икки (ёки уч) ойлик ўртача иш ҳақи миқдорида тўлашга қонуний кафолат беради.

  • Квалификация

    Касбий маҳорат даражаси ёки поғонаси касбий талабларнинг муайян поғонасига мувофиқлиги даражаси.

  • Квота (лот. quote – меъёр)

    Мумкин бўлган битимлар ва шартномалар бўйича рухсат этилган меъёр, улуш ёки бирор нарсанинг бир қисми.

  • Коворкинг (инг. coworking – биргаликда ишлаш)

    Кенг маънода умумий иш жойида турли хил иш билан банд бўлган одамларнинг ишини ташкил этишга ёндашув.

  • Кодекс (лот. codex – китоб)

    Фуқаролар ҳуқуқининг бир соҳаси (мас. меҳнат соҳаси) билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни бирлаштирган ягона тизимлаштирилган қонунчилик ҳужжати.

  • Коллеж

    Халқаро таснифлагичнинг 4–даражасигача мос келувчи миллий таълим дастурлари асосида ўрта махсус билим даражасида тайёрлайдиган таълим муассасалари.

  • Коллектив (лот. сollectivus – жамоавий)

    Ҳар қандай умумий фаолият, иш, ўқиш, муайян ижтимоий муаммони ҳал қилиш билан бирлаштирилган шахслар гуруҳи. Кенг маънода – умумий ғоялар, эҳтиёжлар, манфаатлар билан бирлашган одамлар.

  • Коллектив келишув

    Иш берувчилар ва ишчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича эркин ва ихтиёрий музокаралар. Коллектив келишув меҳнат шароитлари ва меҳнат шартларини белгилайди. Иш берувчилар якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб бир ёки бир нечта ходим ташкилотлари билан музокара олиб бориши мумкин. Бу савдо корхона ичида, корхона, сектор, минтақавий ёки миллий миқёсда амалга оширилиши мумкин.

  • Комбинат (лот. сombinatus – қўшилган, бирлаштирилган)

    Бир–бирига узвий боғланган, бўғинлардан иборат бўлиб, бирининг маҳсулоти иккинчисига хомашё бўладиган бир неча турли тармоқли муассаса, корхона ва бошқаларни бирлаштирувчи йирик ташкилот.

  • Коммуникация (лот. communicatio – умумлаштираман, боғлайман)

    Ҳозирги замон кибернетикасида технологияларга асосланган, рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган информация (ахборот)ларни тезкор алмашиш жараёни.

  • Компенсация (лот. compensatio – қайтариш, қоплаб бериш)

    Меҳнат қонунчилигида – ходимларга меҳнат ёки бошқа мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида белгиланган пул тўловлари. Масалан, ишдан бўшатилганда компенсация.

  • Компетенция (лот. competo – эришаяпман, муносибман, лойиқман)

    Ходимнинг меҳнат фаолиятини жараёнида юксак даражада амалга ошириш ҳамда касбий фаолиятда билимлар, кўникмалар, маҳорат ва тажрибаларини ўз амалиётда тўлақонли қўллаш қобилияти.

  • Компетенция тўғрисидаги сертификат

    Ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касб стандарти (ёки малака талаби) билан кўзда тутилган тегишли малака даражасининг берилгани ва компетенциянинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи ҳужжат.

  • Компетенцияларни баҳолаш маркази

    Ўзбекистон Республикаси соҳалар аро доимий тарзда амал қилувчи ишчи–ходимларнинг “Малакавий даражасини баҳолаш бўйича Республика Комиссияси.

  • Комплеанс (инг. compleance – розилик, мувофиқлик)

    Ички ва ташқи талабларга ёки нормаларга мувофиқлик.

  • Конвенция (лот. conventio – шартнома, битим)

    Инсон эркинлиги ҳуқуқларини, меҳнат масалаларига доир “Мажбурий меҳнатни бартараф этиш” ва “Болалар меҳнатини маън этиш” каби ва табият экологиясини химоя қилиш Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлари шартномалари.

  • Конституция (лот. constitutio – қурилма, ўрнатиш)

    Давлатнинг асосий қонуни, олий юридик кучга эга бўлган махсус норматив–ҳуқуқий ҳужжатдир. Конституция давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимларининг асосларини белгилайди. Конституция давлатнинг таъсис ҳужжати бўлиб, унда давлатни яратишнинг асосий мақсадлари белгиланади.

  • Концепция (лот. conceptio –тушуниш, тизим)

    Ўзаро боғлиқ ва ягона тизимни ташкил этувчи бирор нарсага қарашлар мажмуаси; ҳар қандай ҳодисаларни тушунишнинг маълум бир усули; асосий нуқтаи назар, уларни қамраб олиш учун этакчи ғоя; ҳодисаларга қарашлар тизими – дунёда, табиатда, жамиятда.

  • Коньюнктура (lot. conjuncture, conjungere – бириктирмоқ, қўшмоқ)

    Ижтимоий ҳаётнинг бирон–бир ўзгарувчан тенденция ҳолатлари борасидаги шарт–шароитлар вазияти.

  • Кооперация

    Агротехнология, ёки ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларидаги маблaғ ва молиявий имконларни бирлаштириш эвазига биргаликда даромад олишга қаратилган бошқарув услуби. 

  • Корпоратив бошқарув

    Менежерларнинг акциядорларга ҳисобот бериш тизими; менежерлар ва компания эгалари ўртасидаги муносабатлар.

  • Корпоратив таълим

    Меҳнат жараёнига ижобий таъсир кўрсатадиган янги иш кўникма ва маҳоратларини эгаллаш шаклида ходимларнинг ишлаш қобилиятларини яхшилаш усули.

  • Корпорация (лот. corporatio – бирлашма, уюшма, ҳамжамият) 

    Ривожланган йирик аксиядорлар жамияти, бирон бир фаолият учун ташкилий бошқарув, ҳуқуқий ва молиявий жисмоний шахслар уюшмаси.

  • Коррупция (лот. corrumpō – айниш, порага сотилиш)

    Мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни ғараз мақсадларда ўзининг, ёки яқин дўст ва қариндошларининг шахсий бойиш мақсадларида бевосита эгаллаб турган лавозим вазифаларини суиистеъмол қилишидан иборат бўлган ноқонуний қилинган ёки ноқонуний ҳолатни атайин яшириш учун қилинган ҳаракат.

  • Корхона

    Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол–мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган (хизмат кўрсатадиган) ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект.

  • Корхона меҳнат потенциали

    1. Илмий–техник тараққиёт шароитида ташкилот меҳнат жамоасига тегишли бўлган меҳнатнинг миқдор ва сифат имкониятларидир. Ташкилот меҳнат потенциали инсон фаолиятининг аниқ шаклдаги моддийлашуви ҳисобланиб, корхона кадрлар потенциалининг сифат ва миқдор хусусиятлари уйғунлигининг персоналлашган ишчи кучи кўринишида намоён бўлади. 2. Корхона кадрлар таркибининг шахсий ва профессионал имкониятларининг умумий баҳосидир.

  • Коучинг (инг. coach – устоз, мураббий)

    Янги пайдо бўлган ва тез ривожланаётган амалий психологиянинг бир бўлими бўлиб, унда меҳнат ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида маҳсулдорлик ва психологик фаровонликка эришиш учун катталарни ўқитишнинг турли хил психологик методлари ва усуллари қўлланилади. Қайсидир маънода мураббийликка яқин.

  • Краудсоурсинг (инг. crowdsourcing, crowd  – оломон, sourcing – манба)

    Ахборот технологиялари ёрдамида ихтиёрий равишда субпудрат ишининг бир тури сифатида ўз ижодий қобилиятлари, билимлари ва тажрибасидан фойдаланиш учун кенг доирадаги одамларни инновацион ишлаб чиқариш фаолиятининг айрим муаммоларини ҳал қилишга жалб қилиш.

  • Кўникмалар

    Инсоннинг муайян меҳнат функцияларини бажаришга қобилиятини ифодаловчи, таълим жараёнида ёки шахсий тажриба орқали эгалланган сифати (маҳорати).

  • Кўникмалар эгаси

    Ишчи (ходимнинг) муайян меҳнат вазифаларини сифатли ижро этиш қобилиятини ифода этувчи, ўқув жараёнида ёки меҳнат фаолияти тажрибаси орқали эгалланган лавозим вазифаларини ижро этишда маҳоратли ҳаракатларни намоён этади.

  • Кўникмаларни баҳолаш

    Ходим ёки ишга (касбга) талабгор малакасининг касб стандарти қоидаларига ёки малакавий талабларга мослигини тасдиқлаш тартиби.

  • Кўникмани баҳолашни ўтказиш учун баҳолаш воситалари

    Касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан қўлланиладиган топшириқлар, баҳолаш мезонлари мажмуйи.

  • Лавозим

    1. Ходимнинг ваколат доираси ва масъулиятини белгиловчи расмий мақоми; 2. Ходимнинг ваколатлари мазмуни ва кўламини ҳамда унинг ташкилотнинг иерархик тузилмасида эгаллаган ўрнини белгиловчи бирламчи таркибий бирлик.

  • Лавозим функционал вазифалари (лот. functio –бажариш, амалга ошириш)

    Мулк шаклидан ва тасарруфидан қатъий назар корхонада (ташкилот, муассаса, фирма, кластер) ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқланган штат бирликларидаги барча лавозимлар кўзда тутилган вазифалар, масъулиятлар ва жавобгарлик талаблари.

  • Лавозимга сайланган, тайинланган ёки тасдиқланган

    Шу жумладан ташкилот фаолиятини мулк эгаси номидан бошқарадиган раҳбарлар, диний конфессиялар, вазирлик ходимлар ҳисобланади.

  • Лидер

    Умумий бир ишни бажаришда бошқаларнинг ёрдами ва ҳаракатини бирлаштирувчи, тайинланмаган гуруҳ раҳбари.

  • Лицензия (лот. lisentia ҳуқуқ)

    Ҳудудда ва иқтисодиёт соҳасида муайян ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш махаллий хокимият томонидан ҳуқуқини берувчи маҳсус давлат намунасида тасдиқланган гувоҳнома.

  • Маблaғ

    Корхона (хўжалик)нинг хўжалик фаолиятини ҳаракатлантириш мақсадида фойдаланадиган айланма пул миқдоридаги воситалар.

  • Мавсумий ишга жалб қилиш

    Табиий ва иқлим шароитлари туфайли шахс йил давомида эмас, балки маълум бир даврда (мавсумда) олти ойдан ошмайдиган меҳнат шартномаси асосида кўнгилли равишда жалб этилиши мумкин (масалан, пахта ва мева–чеваларни йиғиш кузги кампанияси, ток ва анорларни қиш олди эрга кўмиш.)

  • Мавсумий ишлар

    Иқлим ёки бошқа табиий шароитлар туфайли маълум бир даврда (мавсумда), лекин бир йилдан кўп бўлмаган муддатда бажариладиган ишлар.

  • Мавсумий ишсизлик

    Корхона ва ташкилотларнинг иқлим мавсумийлиги сабабли вақтинчалик ишсизлик (масалан, қишлоқ хўжалигида қишги даврда, бир қатор хизмат кўрсатиш соҳаларида).

  • Магистратура (лот. magister – мураббий, ўқитувчи)

    Ўзбекистонда аниқ мутахассислик йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизидаги муддати камида 1 йил давом этадиган олий таълим ўқиш жараёни.

  • Мажбурий ишга жалб қилиш

    Шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилиш фақат суд қарорига асосан, жиноий ёки маъмурий жазо сифатида қўлланиши мумкин.

  • Мажбурий ишсизлик

    Ходимнинг ўзи томонидан исталмаган ва салбий ижтимоий оқибатларга олиб келадиган ишсизлик. Бунга, биринчи навбатда, даврий, таркибий ва технологик ишсизлик киради.

  • Мажбурий меҳнат

    Давлат бошқарув идоралари, жамоат ташкилотлари ва айниқса, иш берувчи бирон–бир маъмурий босим ўтказиш, жазони қўллаш билан таҳдид қилиб, ходимни (ишчини) белгиланган лавозим вазифаларидан ташқари, ихтиёрига хилоф равишда қўшимча миқдордаги иш ёки қўшимча хизмат йўналиши бўйича топшириқларни ижро этишини талаб қилган тарзда – бу ҳолат мажбурий меҳнат деб баҳоланади.

  • Макроиқтисодиёт

    Бозор хўжалиги умумий назариясининг бўлими, мамлакат иқтисодиёти, умуман миллий хўжаликка оид катта миқёсдаги иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганади.

  • Мақбул келадиган иш

    Шахс бажаришга қодир бўлган, унинг мутахассислиги йўналиши ва ихтисослигига, малака даражаси ва тажриба давомийлиги, касбий тайёргарлигига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини талаб қилмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган енг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган муносиб меҳнат шароитлари мавжуд иш жойи.

  • Мақсадли бандлик сиёсати

    Давлатнинг аҳоли бандлиги сиёсатини ижро этиш аҳолининг муайян хусусиятга эга гуруҳига йўналтирилган ҳаракат.

  • Малака даражаси

    Ходим ёки ишга қабул қилинаётган касб эгаси ўзининг билим даражаси, маҳорати ва ўзлаштирилган кўникмаларининг тегишли мутахассислик бўйича аниқ функцияларини юқори сифатда бажара олиш қобилияти. Ходимнинг малака даражаси бўйича унга меҳнат вазифаларини сифатли бажариш имконини берадиган тайёргарлик базавий миқдори, унинг билим доираси, маҳорати ва кўникмалар соҳиби сифатида ўлчаланади.

  • Малакали ишчи

    Махсус тайёргарлик, махсус кўникма, тажрибаси ва билимларни талаб қиладиган меҳнат фаолиятини бажара олувчи шахс.

  • Малакали меҳнат

    Муайян турдаги ишларни бажариш учун махсус тайёргарлик, кўникма, тажриба ва билимларни талаб қиладиган иш.

  • Малакали ходимлар

    Тегишли маълумот ва тажрибага эга бўлган шахслар

  • Малакани баҳолаш

    Махсус тузилган соҳа, ёки корхонанинг Малакавий комиссия (муассасада, ташкилот, идора ва фирмалар, кластерларда) ходимларнинг ёки ишчилар малакасининг касбий стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартиби.

  • Малаканинг қуйи даражаси

    Ходимнинг малакасига белгиланадиган, муайян аниқ ва мураккаблаштирилган касбий вазифаларни бажариш учун зарур бўлган мустақиллик, масъулият ва ишлаб чиқариш (ёки хизмат кўрсатиш) жараёнининг мураккаблик даражасини акс эттирувчи талаблар.

  • Малакасиз ишчи кучи

    Меҳнат жараёнининг оддий ёки нисбатан мураккаб бўлмаган операцияларини бажаришга қодир ишчилар, қоида тариқасида, ёрдамчи ёки хизмат кўрсатиш хусусиятига эга.

  • Мансабдор шахс

    Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат билан давлат ҳокимияит вакили вазифаларини бажарадиган ёки давлат органларида ташкилий–маъмурий ёки маъмурий вазифаларни бажарадиган шахс.

  • Манфаат (иқтисодий, моддий, манъавий ва психологик маъноларда)

    Шахс ўз эҳтиёжларини қондириш учун жамоанинг, иш берувчининг (одамлар гуруҳлари, ташкилотлар ва бошқалар) муайян функцияларни бажариши учун ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун амалга ошириладиган мақсадли меҳнат фаолияти. Манфаат бошқа боғлиқ тоифалар билан – сабаб, рағбат (мотив) билан сабабий алоқада бўлади. Манфаат – эҳтиёжлар занжирининг боғловчи бўғини – қизиқиш – рағбатлантирувчи (мотив). Бир томондан, манфаат – эҳтиёжларни амалга ошириш шакли, бошқа томондан – бу рағбатнинг пайдо бўлишининг сабаби.

  • Маош

    Корхона (муассаса, ташкилот, фирма, кластер) штат жадвалида маълум бир лавозим вазифаларини календар ой давомида тўлақонли бажарганлиги учун ходимга нақд (ёки электрон шаклида) тўланадиган маблағ миқдори.

  • Масофавий ишлаш услуби

    Ходим иш берувчи билан келишган ҳолда (оғзаки ёки шартномага қўшимча тарзда) асосий корхона (мауссаса, ташкилот, фирма, кластер) дан ташқари ўз вазифаларини бажариши ва ахборот–коммуникация технологиялари воситасида раҳбарият билан келишилган шартлар асосида алоқада бўлиш тушунилади.

  • Масофавий ҳимоя

    Потенциал хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омилининг ишчиларга салбий таъсирини камайтириш, бу таъсир хавфини ёки таъсирини камайтириш орқали, ишчи билан бу таъсир манбаи орасидаги масофанинг ошиши билан камаяди.

  • Мастер–класс (англ. master class, нем. meisterkurs – оригинал ўқитиш усули)

    Ижодий фаолиятнинг маълум бир соҳаси мутахассиси томонидан ушбу фаолият соҳасида етарлича касбий маҳоратга эга бўлган шахслар учун ўтказиладиган амалий кўникмаларни ошириш бўйича ўзига хос дарс ва ўзига хос дарс.

  • Махсус кийим

    Ходимни зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган кийим, пойабзал, бош кийим, қўлқоп ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари.

  • Махсус ўқитилган ходимлар

    Маълум ускуналарга техник хизмат кўрсатишга ўргатилган ходимлар.

  • Маънавий зарар

    Номоддий йўқотишлар билан боғлиқ жабрланувчи ва жамоа ўртасидаги руҳий муносабатлар ҳолатига боғлиқ бўлган зарарнинг бир тури.

  • Менежер (инг. manager – бошқарувчи)

    Корхона ёки ташкилотнинг маълум бир соҳасидаги жараёнларни ташкил қилиш билан шуғулланадиган мутахассис. У корхонанинг эгаси бўлиши мумкин, лекин кўпинча ходим сифатида ишга ёлланади.

  • Методика

    Амалда ҳар қандай мақсадли ҳаракатларни бажариш тартиби. Методика мавжуд методдан вазифаларни конкретлаштириш билан фарқ қилади холос.

  • Методология

    Айрим фанларда тадқиқотда қўлланиладиган умумий методлар мажмуаси; илмий фаолиятни ташкил этиш тамойиллари ва усуллари тизими, шунингдек, бу тамойиллар ҳақидаги таълимот; тузилиш, мантиқий ташкил этиш, фаолият усуллари ва воситалари ҳақидаги таълимот.

  • Меҳнат

    Шахснинг онгли равишда ва ўз ихтиёри билан, ўзининг ёки жамият эҳтиёжларини қондирадиган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган аниқ мақсадли фаолияти.

  • Меҳнат – қадрият сифатида

    Инсон шаклланиши ва ижтимоий–иқтисодий ривожланиши учун ҳамда ўзининг меҳнат натижасида фаровон ҳаётга интилиши, жамиятда обрў–эътиборда бўлиши ҳамда давлатни моддий–маънавий қўллаб–қувватлаш ҳақидаги ғоя ҳисобланади.

  • Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент

    Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

  • Меҳнат бозори

    Ўзининг меҳнат қилиш қобилиятини таклиф қилган шахслар билан иш беручилар ўртасидаги ўзаро муносабатни белгилаб, талаб ва таклиф механизмларининг ўзаро таъсири натижасида ишчи кучи нархларини шакллантирадиган ишлаб чиқариш омилларидан бири, жамиятда инсон ресурсларини тўхтовсиз қайта ишлаб чиқарилишини таъминлаш, самарали фойдаланишга қаратилган ижтимоий–иқтисодий, юридик муносабатлар, норма ва институтлар тизимидир.

  • Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлаб бориш аҳамияти

    Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанати – бу ёлланма ишчилар ва иш берувчиларнинг иқтисодий манфаатларини оптималлаштириб, томонларнинг манфаатини мувофиқлаштириб борувчи, фуқаролар даромадини барқарор юқори даражада сақлаб турувчи иқтисодий–ижтимоий жараён ҳисобланади.

  • Меҳнат бозорида рақобат

    Меҳнат билан банд бўлган ҳамда меҳнат бозорига иш излаб келган ишсизлар нуфузли ёки имтиёзли иш жойлари ва иш берувчиларда муносиб иш ўринларини эгаллаш учун олиб бориладиган кураш механизми. Ижтимоий ва меҳнат муносабатларининг турли иштирокчиларининг манфаатлари тўқнашуви сифатида тавсифланади ва ҳар хил йўналишларда, иш ҳақининг ишчи кучининг мувозанатли нархига яқинлашишига, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

  • Меҳнат бозоридаги кескинлик коэффициенти

    Аҳоли бандлиги давлат хизматида рўйхатдан ўтган ва маълум бир ҳудудда банд бўлмаган фуқаролар сонининг бўш иш (вакант) ўринлар сонига нисбати. Ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг нисбатларини белгилайдиган кўрсаткич бўлиб, у ишсизларни ишга жалб қилиш сонининг корхоналар томонидан эълон қилинган бўш иш ўринларига нисбати сифатида белгиланади.

  • Меҳнат бозорининг фаолиятини давлат томонидан мувофиқлаштириб бориш

    Давлат органлари томонидан меҳнат бозори субъектлари фаолиятини мониторинг қилиш, аҳолини иш билан бандлик сиёсатини амалга ошириш, малакали кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, вақтинча ишсиз қолган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш орқали амалга оширилади.

  • Меҳнат бозорининг пассив сиёсати

    Жамиятда ишсизликка маълум муносабатни шакллантириш ва унинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган. Пассив сиёсат нуқтаи назаридан, иш билан бандликни субсидиялаш – бу ўз ишини очган ишсизларни қўллаб–қувватлаш ва имтиёзли кредит беришни ўз ичига олади.

  • Меҳнат гигиенаси

    Меҳнат жараёнлари ва ишчи муҳитининг инсон организмига таъсирини ўрганади ҳамда қулай меҳнат шароитини яратиш ва касб касалликларининг олдини олиш учун гигиена меъёрлари ва тадбирларини ишлаб чиқади.

  • Меҳнат дафтарчаси (электрон шаклда)

    Ҳар бир меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимнинг эгаллаб келган лавозим тўғрисида ёзувлар асосида унинг меҳнат фаолияти давомийлиги ва иш стажи миқдори тўғрисидаги асосий ҳужжат ҳисобланади.

  • Меҳнат жамоаси

    Корхонада (муассасада, ташкилотда, фирма ва кластерда) штат бирлигида маълум даврда лавозим вазифаларини меҳнат шартномаси асосида бажариб, фаолият этаётган ходимларда ташкил топади.

  • Меҳнат жараёнига мослашув (адаптацияланиш)

    Янги қабул қилинган ходимнинг (ишчининг) меҳнат қобилиятини тўлақонли намоён этиш даражасига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни ва шароитларга босқичма–босқич кўникиб бориш натижасида ходимни меҳнат фаолияти мазмуни ва шартларига, шу жумладан меҳнат жамоасига мослаштириш даври.

  • Меҳнат жараёнининг оғирлик даражаси

    Бу меҳнат фаолиятининг ўзига хос хусусияти бўлиб, у меҳнат шароитларининг барча элементларининг одамнинг функционал ҳолатига – унинг меҳнат қобилиятига, соғлиғига ва ходим (ишчини) меҳнатга қобилиятини такрор ишлаб чиқариш жараёнига умумий таъсири даражасини белгиловчи кўрсаткич.

  • Меҳнат иқтисодиёти

    Меҳнат бозори, меҳнат ресурслари ва иш билан бандликни, меҳнат муносабатларининг узоқ муддатли таҳлили, ходимларнинг даромади ва иш ҳақини ўрганади, меҳнат самарадорлиги муаммоларини ўрганади, ходимлар сонини асослаш усулларини ишлаб чиқади ва инсон капитали тушунчаси, уларнинг ўзаро таъсирини ўрганадиган иқтисодиёт фаниннинг муайян йўналиши ҳисобланади.

  • Меҳнат инспектори

    Аҳолининг ижтимоий–меҳнат муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларинини ижро интизомини назорат қилувчи мансабдор шахс.

  • Меҳнат жамоаси интизоми

    Ҳар бир корхонада (муассаса, ташкилот, фирма, кластер) фаолият кўсатаётган барча ходимлар меҳнатини унумдорлигини ошириш ва натижадорлигини ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, меҳнатга тааллуқли бошқа қонунларга, жамоа шартномасига, жамоа шартномасидан келиб чиққан ҳолда жамоада меҳнатни ташкил этиш ички қоидаларига асосан, индивидуал шартномаларга, маҳаллий норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хатти–ҳаракатлар қоидаларига ижро этиш ва бўйсуниш тадбирлари.

  • Меҳнат интизоми

    Давлат томонидан ўрнатилган меҳнат жараёнида барчанинг амал қилиши лозим бўлган умумий тартиб. Амалдаги қонунчиликка биноан, ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол–мулкини авайлаб асраши лозим.

  • Меҳнат нормалари (меъёрлари)

    Меҳнат харажатларининг (вақт, ишлаб чиқариш, сермеҳнатлик, хизмат кўрсатиш, сон) ўлчовидир ва тегишли малакали ходим учун эришилган техника, технология, ишлаб чиқариш ва меҳнат даражасига мувофиқ белгиланади.

  • Меҳнат қобилияти

    Ходимнинг соғлиғидаги ҳолатидан келиб чиқадиган меҳнат фаолиятига бўлган қобилияти. Ходим бажариши мумкин бўлган ишларнинг хусусиятига қараб меҳнат қобилияти қуйидагича фарқланади: умумий меҳнат қобилияти, яъни одатдаги шароитларда муайян ишни бажариш қобилияти; касбга доир меҳнат қобилияти, яъни муайян касб (ихтисос) бўйича ишни бажариш қобилияти; махсус меҳнат қобилияти, яъни муайян ишлаб чиқариш ва оғир ноқулай табиий иқлим шароитларида (ерости ишларида, ноқулай меҳнат шароитидаги ишлар, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар ва ҳакозо) ишни бажариш кобилияти.

  • Меҳнат қонунчилиги

    Меҳнат ва турдош муносабатлар соҳасидаги жамоатчилик муносабатларини тартибга солувчи норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.

  • Меҳнат мослашуви

    Меҳнат талабларини қобилият ва жараёндаги шароитларга босқичма–босқич яқинлаштириш натижасида ходимни меҳнат фаолияти мазмуни ва шартларига, шу жумладан меҳнат жамоасига мослаштириш.

  • Меҳнат муносабатлари

    Ходим ва иш берувчи ўртасида ходимнинг меҳнат функциясини ҳақ эвазига бажариши, ходимнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниши тўғрисидаги келишувга асосланган муносабатлар бўлиб, иш берувчи эса меҳнат қонунчилиги нормаларини, жамоавий битимни, битимларни, маҳаллий норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасини ўз ичига олган бошқа норматив–ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган меҳнат шароитларини ижро этади.

  • Меҳнат низолари

    Амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни татбиқ етиш ёки янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларини ўзгартиришга доир масалалар бўйича юзага келадиган ва қонунда ўрнатилган тартибда ҳал этиладиган келишмовчиликлар.

  • Меҳнат низоси

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси, бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш бўйича иш берувчи ва ходим ўртасидаги келиб чиқадиган ижтимоий–меҳнат муносабатларининг зиддиятларнинг вужудга келиши.

  • Меҳнат нормалари

    Инсоннинг соғлик даражасидаги физиологик ҳамда психологик имконлари доирасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш вақт ва миқдор нормалари, сон нормативлари – ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда қўлланадиган техник–технология ютуқларига асосланган меҳнатни ташкил этиш даражасига мувофиқ белгиланади.

  • Меҳнат органлари

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (бундан буён матнда ҳудудий меҳнат органлари деб юритилади).

  • Меҳнат патенти

    Хорижий фуқаронинг меҳнат ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

  • Меҳнат потенциали

    Жамиятда меҳнат фаоллигига эга аҳолининг демографик, ижтимоий ва маънавий хусусиятларининг жамланмаси бўлиб, ана шу потенциалнинг ушбу жамиятда мавжуд бўлган меҳнат муносабатларига жалб қилинганлигини ёки жалб қилиниши мумкинлигини англатади.

  • Меҳнат предмети

    Инсон меҳнати сарфланадиган объект. Шахсий ва ишлаб чиқариш истеъмолига яроқли шаклга келтириш учун предметлар қайта ишланади. Масалан, калава тайёрлашда пахта, каноп, жун ёки газлама тўқишда калава, темир тайёрлашда темир рудаси, машиналар тайёрлашда темир меҳнат предмети ҳисобланади.

  • Меҳнат психологияси

    Инсон руҳиятига қўйиладиган талаблар ва унинг меҳнатга бўлган муносабатини ўрганиш билан боғлиқ фан.

  • Меҳнат ресурслари

    Меҳнатга лаёқатли ёшдаги, меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда банд бўлган, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар.

  • Меҳнат ресурслари баланси

    Меҳнат ресурсларининг сонини ва таркибини, шунингдек уларнинг банд бўлган, банд бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган аҳолига тақсимланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими;

  • Меҳнат ресурслари салоҳияти

    Меҳнат фаолияти билан бандлар ва мавжуд ишсизларнинг меҳнат ёки ўқув жараёнидаги узлуксиз ўзининг профессионал билимлари ва касб маҳоратини ошириш мақсадида олиб бораётган ҳаракат ҳолати.

  • Меҳнат ресурсларига бўлган талаб

    Бозор иқтисодиётида меҳнат бозорининг муҳим ижтимоий–иқтисодий механизми ҳисобланиб, иқтисодиёт ва жамиятнинг ривожланиш босқичларида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқарилиш жараёнини ҳаракатга келтирувчи асосий омил ҳисобланади.

  • Меҳнат ресурсларига кирмайдиган шахслар

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўрсатилган маълум давр мобайнида иш билан ёшига доир банд бўлмаган 16 ёшгача, айрим ногиронлиги бор ва кекса ёшдаги шахслар ташкил етади.

  • Меҳнат ресурсларининг мобиллиги

    Ходимларнинг бир минтақадан бошқасига кўчиб ўтишга, бир меҳнат фаолияти турини бошқасига алмаштиришга тайёрлиги (касблараро мобиллик) даражасидир. Улар горизонтал мобиллик ва вертикал мобиллик билан фарқланади. Горизонтал мобилликда ходимнинг мақоми ўзгармай қолади, вертикал мобилликда эса, аксинча, ўзгаради.

  • Меҳнат ресурсларининг шаклланиши

    Меҳнат ресурслари сонининг шаклланиши аҳолининг демографик ривожланиш кўрсаткичларининг доимий янгиланиб бориш жараёни ҳисобланади.

  • Меҳнат сифати

    Меҳнатнинг мураккаблиги, шартлари ва иқтисодиёт учун аҳамияти.

  • Меҳнат соҳасида давлат бошқаруви

    Меҳнат соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимининг тегишли органлари олиб боради.

  • Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик

    Ходимлар (ходимлар вакиллари), иш берувчилар (иш берувчилар вакиллари), давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатни тартибга солиш манфаатларини мувофиқлаштиришни таъминлашга қаратилган муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа муносабатлар тизими.

  • Меҳнат статистикаси

    Меҳнат ресурсларини қайта ишлаб чиқариш соҳасидаги оммавий ҳодисаларнинг миқдорий қонуниятларини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганадиган иқтисодий статистиканинг бир соҳаси.

  • Меҳнат тақсимоти

    Меҳнат фаолиятининг сифат жиҳатидан ҳар хил турларини ажратиш ва амалга ошириш, иқтисодий самарадорлик ва меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган аниқ мақсадли тадбир.

  • Меҳнат унумдорлиги

    Маълум бир вақт бирлиги мобайнида ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сони билан ўлчанган ҳодимнинг (ишчининг) меҳнат фаолияти натижадорлик кўрсаткичи.

  • Меҳнат фаолияти қиймати

    Ҳар бир ходимнинг муносиб меҳнат фаолиятини амалга ошириб бориши, унинг ўзи ва оила аъзоларининг озиқ–овқат, кийим–кечак, уй–жой, ўқиш ва ҳоказоларга бўлган эҳтиёжини қондириши учун зарур бўлган турмуш харажатлари миқдорининг умумий миқдори ҳисобланади.

  • Меҳнат фаолиятини ташкил этиш

    Жамоанинг ва ҳар бир ходимнинг (ишчининг) малака даражаси ва касб–ҳунар маҳорати, ўқув ва кўникмалар эгаллаганлик ҳолатини ҳисобга олган тарзда иш миқдорини, лавозим вазифаларини тақсимлаш ва натижасини баҳолаш жараёнларини ташкил етиш механизми.

  • Меҳнат фаолиятини бошламаган шахс

    Таълим муассасалари битирувчилари ва илгари ишламаган фуқаролар.

  • Меҳнат фаолиятининг давомийлиги 

    Қарилик пенсия миқдорини белгилашда ҳисобга олинган, иш ҳақининг оширилганлиги, меҳнат фаолиятида имтиёзлар бериш ҳуқуқини берувчи шахснинг меҳнат фаолияти фаоллигини асословчи йиллари давомийлиги.

  • Меҳнат функцияси

    Шахснинг меҳнат жараёнида, эгаллаб турган лавозим вазифалари талабларидан келиб чиқиб, техник ёки технологик жараённи ҳаракатга келтирувчи меҳнат жараёни.

  • Меҳнат хавфсизлиги муҳофазаси

    Ишчи–ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида соғлиги учун хавфсиз шароитларни муҳайё қилиш бўйича раҳбариятнинг вазифа ва бурчлари.

  • Меҳнат хавфсизлиги стандартлари

    Иш жараёнида ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган ва ижтимоий–иқтисодий, ташкилий, санитария–гигиена, даволаш–профилактика, реабилитация тадбирларини амалга оширишни тартибга солишга қаратилган қоидалар, процедуралар, мезон ва стандартлар.

  • Меҳнат ҳуқуқи

    Инсоннинг меҳнат қилиш ва касб танлаш қобилиятини эркин тарзда амалга ҳамда ишсизликдан ҳимоя қилиниш кафолати ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади.

  • Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини сертификатлаш

    Зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ва меҳнат шароитларини давлат меҳнат муҳофазаси талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора–тадбирларни амалга ошириш учун иш жойларида меҳнат шароитларини баҳолаш.

  • Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш органи

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг давлат меҳнат инспекциялари.

  • Меҳнат шароитларини таснифлаш

    Халқаро меҳнат нормаларига мувофиқ меҳнат жараёни зарарли ва (ёки) хавфли даражадаги меҳнат шароитлари тўрт синфга бўлинади – мақбул, номақбул, зарарли ва хавфли меҳнат шароитлари.

  • Меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси

    Корхонада (муассаса, ташкилот, фирма ва кластерлар) меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат норматив талабларига мувофиқлигини баҳолаш.

  • Меҳнат шартномаси

    Ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув.

  • Меҳнат ярмаркаси

    Йиғилиш шаклида ўтказиладиган ходимларни ёллаш шакли, ишга жойлашиш усули. Бу иш берувчилар ва потенциал ходимлар ўртасида тўғридан–тўғри алоқа қилиш учун ташкил этилган имкониятдир. Бунда корхона вакиллари бўш иш ўринлари тўғрисида хабар беришади ва дарҳол ишга ёллашади ёки ариза берувчиларнинг касбий лойиқлигини текшириш учун кейинги музокаралар учун вақт ва жойни белгилайдилар.

  • Меҳнатга қобилиятли фуқароларни хорижга сафарбар қилиш

    Давлатимизда меҳнатга қобилияти бор фуқароларни давлатлараро шартномалар асосида хоҳишига қараб, меҳнатини ташкилий, ҳуқуқий ва моддий имконларини яратиш бўйича кўмаклашув тадбирлари.

  • Меҳнатга лаёқатсизлик ҳолати

    Шахсларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий–курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик холати ҳисобланади.

  • Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими

    Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат фаолияти хусусиятдан келиб чиқиб, ишбай ва вақтбай шаклларига бўлинади.

  • Меҳнатда майиб бўлиш

    Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши.

  • Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш

    Фан, техника ва технология, инсон ва хайвонот физиологияси, одам психологияси ва меҳнат гигиенасини тадқиқот қилувчи мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини самарадорлигини оширишга қаратилган жараён.

  • Меҳнатни меъёрлаш

    Бу аниқ ташкилий-техник шароитларда ходимлар томонидан ишларни бажариш (маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш) учун зарур бўлган меҳнат харажатларини (вақтини) аниқлаш ва шу асосда меҳнат меъёрларини белгилаш.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш

    Меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш аудити мезонлари

    Аудит маълумотлари, меҳнатни муҳофаза қилиш сиёсати ва амалий тартиби ҳамда чора–тадбирлари билан солиштириладиган таҳлилий маълумотлар.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома

    Ишчиларнинг касблари ва айрим иш (хизматлар) турлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни ўз ичига олган ички ҳуқуқий ҳужжат.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш

    Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бажарилиши, ходимнинг функционал вазифаларига ёки иш берувчи томонидан тайинланган бошқа ишларга қаратилган хавфсиз ишлаш усуллари билан танишиб баҳо бериш жараёни.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис

    Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки қонунчиликда белгиланган ҳолатларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати вазифаларини амалга оширадиган шахс.

  • Меҳнатини муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш

    Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмаларни, касбий билимларни тизимли равишда янгилаб бориш ва чуқурлаштириш.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари

    Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш

    Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаш учун зарурий ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар ва кўникмаларни эгаллаш.

  • Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари

    Хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитларини шакллантириш ва ҳар бир ходимнинг (ишчининг) меҳнат фаолияти жараёнида бўлган хавфсиз хатти–ҳаракатлари талаблари.

  • Меҳнатни рағбатлантириш

    Меҳнат фаолиятида белгилаб қўйилган иш натижалари ва сифатидан юқорироқ кўрсаткичларга эришганлик учун ходимнинг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган механизм.

  • Меҳнат жамоас

    Ташкилотнинг тузилмасидаги мустақил бўлим бўлиб, белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ва ташкил қилиниши, уларнинг бажарилишини назорат қилади.

  • Мигрантларни мослашуви бўйича мутахассис

    Бу бирор давлатга хориждан келган ёки кўчиб ўтмоқчи бўлган чет элликларга мослашишга ёрдам берадиган профессионал шахс бўлиб, уларни маданият билан таништиради, тилни ўргатади, қизиқтирган саволларга жавоб беради.

  • Миллий малака рамкаси бўйича малака даражаси

    Ходим томонидан меҳнат вазифаларини, мажбуриятларини муваффақиятли бажарилишини таъминлайдиган билим, малака, касбий маҳорат, маълумот ва эгалланган кўникмалар мажмуаси.

  • Миллий малакавий рамкаси

    Меҳнат ва таълим соҳаларини умумийлаштириш воситаси, малака даражаларининг ва уларга эришиш йўлларининг Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган умумлаштирилган баёни.

  • Миллий малакалар тизими

    Таълим, ўқитиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими томонидан меҳнат бозорининг малакали ходимларга эҳтиёжи ва малакали ишчи кучи таклифининг бутун умр давомида мувофиқлигини таъминловчи ҳуқуқий ва институционал тартибга солиш механизмлари мажмуи.

  • Мониторинг (инг. montoring – кузатиш, назорат қилиш)

    Маълум бир ҳодиса ёки жараённинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиш, ҳисобга олиш, баҳолаш ва истиқболини белгилаш.

  • Мономарказ (грек – monos бир)

    «Ишга марҳамат» мономаркази касб–ҳунар, тадбиркорлик, хорижий тиллар, касбий малакани баҳолаш, ишга жойлаштириш ва хорижга кетишдан олдин тайёргарликдан ўтказиш ҳамда меҳнат жараёнига мослаштиришга қаратилган давлат муассасасидир.

  • Монополия (грек. μονο – бир; πωλέω – сотаман)

    Бозорда нархни ва таклиф ҳажмини назорат қилишни амалга оширадиган ташкилот. Шунинг учун таклиф ҳажми ва нархини ёки муаллифлик ҳуқуқи, патент, товар белгиси ёки сунъий маҳсулотни яратиш билан боғлиқ бўлган эксклюзив ҳуқуқни танлаш орқали даромадни кўпайтиришга қаратилган давлат тоомнидан сунъий тузилган монополия.

  • Мослашувчан иш жадвали

    Иш берувчига иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлган иш вақтини ташкил этиш ва белгиланган чэгаралар доирасида ишчини маълум бир иш куни давомида ишлаган вақт миқдорини ўзгартириш имконини беради. Айниқса, пандемия даврида иш билан бандларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилаётган болалар билан оналар, ўқувчилар; хизмат кўрсатиш соҳасидаги иш берувчига маълум вақт оралиғида юкни камайтириш ёки ошириш имконини беради.

  • Мувофиқликни баҳолаш

    Буюмга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини бевосита ёки билвосита аниқлаш.

  • Муддатли меҳнат шартномалари

    Бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда, корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин.

  • Муносиб меҳнат шароити

    Юқори маҳсулдорлик ва сифатли иш, жозибали шароитда, ходимга қониқиш ва ўз қобилият ва кўникмаларини тўлақонли намойиш этиш имкониятини берадиган, муносиб даромад келтирадиган, ходим ва ишчилар ҳуқуқларини кафолатланган даражада амалга ошира оладиган иш жойи.

  • Мутахассис

    Ишлаб чиқариш ва маъмурий жараёнларни режалаштирувчи, лойиҳалаштирувчи ва назорат қилувчи, мураккаб техникага хизмат кўрсатувчи, ҳужжатларни ишлаб чиқувчи, ходимларни бошқарувчи, ташкилот фаолияти жараёнларини, шу жумладан, уларга фармойиш берувчи ваколатлар берилмаган ҳолда тартибга солувчи, таълим берувчи ва соғломлаштирувчи, ижодий ва илмий фаолиятни, шу жумладан, бошқа ўзига хос функцияларни амалга оширувчи ходимлар.

  • Мутахассисларнинг амалиёти

    Назарий машғулотлар натижасида олинган касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва амалда мустаҳкамлаш мақсадида олиб бориладиган мутахассисларнинг қўшимча касб таълими турларидан бири. Амалиёт илгари тажрибани ўрганиш, эгаллаб турган ёки юқори лавозимдаги вазифаларни бажариш учун касбий ва ташкилий кўникмаларни эгаллаш мақсадида ҳам амалга оширилади.

  • Мутахассислик

    Маълум бир касб доирасида меҳнат фаолиятининг тор доирасини амалга ошириш учун касблар ва кўникмалар мажмуи.

  • Ноанъанавий иш билан бандлик

    Ёлланма ходимларни (ишчиларни) иш билан бандлигини технологик мазмунан сақланиб, ташкилий жиҳатидан фарқ қилувчи барча шакллари: масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида, ўзини ўзи банд қилиш, фриланс, аутсорсинг, вақтинчалик, мавсумий, уйда иш билан бандлик, касаначилик турлари киради.

  • Ногиронлиги бўлган шахс

    Давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, иқтисодий – ижтимоий ва меҳнат фаолияти давомийлигида бошқа фуқаролар билан тенг ҳуқуқли, тўлақонли ва самарали иштирок этиш учун шарт–шароитлар яратилишига муҳтож жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари ТМЭК томонидан расмийлаштирилган гувоҳномага эга бўлган шахс.

  • Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш

    Ҳаёт ва меҳнат фаолиятига доир мавжуд жисмоний ва физиологик чекловларни бартараф қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб–қувватлаш, тенг ва муносиб шарт–шароитлар барпо қилиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиш жараёнида тенг имкониятларини яратишга қаратилган, давлат томонидан кафолатланган иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий чора–тадбирлар тизими.

  • Номенклатура (лот. nomenclature – номлар, исмлар рўйхати)

    1. Давлат бошқаруви тизимида, ишлаб чиқариш, фан, техника, санъат ва шу каби иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида расмий қўлланадиган номлар, атамалар, терминларнинг амалдаги мавжуд рўйхати. 2. Саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик тармоқларидаги маҳсулотларнинг махсус талабларига муқофиқ таснифланган рўйхати.

  • Номинал иш ҳақининг ўсиш динамикаси

    Ҳар бир ходимнинг (ишчининг) номинал иш ҳақи миқдорининг ўзгариши, одатда корхонанинг иш ҳави жамғармаси миқдори даражасида иш ҳақи миқдори кенгайтирилган поғонали чизиқ билан белгиланиши иш ҳақининг номинал ўсиш динамикаси ҳисобланади.

  • Норасмий меҳнат билан бандлик

    Мулк шакли туридан қатъий назар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари штат бирликларида ҳисобда турмаган, меҳнат муносабатлари расман шаклланмаган, солиқ органлари ҳисобига олинмаган ва меҳнат бозори ва яширин иқтисодиётнинг таркибий қисми бўлган ижтимоий–иқтисодий ва ижтимоий–меҳнат муносабатлар ҳисобланади.

  • Нормал иш вақти давомийлиги

    Ҳафтада 40 соатдан ошмайдиган иш вақти ҳисобланади.

  • Нострификация (нем. nostrifikation, лат. noster – бизники ва лот. facere – қилмоқ)

    Чет давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тартиби, яъни тегишли давлат органларининг ушбу ҳужжатларнинг маълум бир давлат ҳудудида ҳақиқийлигига розилиги.

  • Оғир меҳнат

    Мунтазам шахснинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олмай, бетон қориш, ер қазиш, оғирликларни ташиш ва ҳоказо қўл меҳнатига асосланган жисмоний меҳнат шакли.

  • Огоҳлантириш

    Иш берувчи расмий меҳнат фаолиятидаги ходимни (ишчини) штат қисқартилиши ёки технология ўзгариши, расман икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Янги ишга қабул қилинган шахсга дастлабки синов муддати тугагунга қадар натижаси қониқарсиз бўлганлиги сабаб иш берувчи уч кун олдин, ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бекор қилиши мумкин.

  • Одам савдоси

    Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор ташкил этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.

  • Одам савдоси қурбони

    Норасмий меҳнат сектори тури ҳисобланиб, мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш ноқонуний меҳнат муносабатлари, шахснинг ихтиёрисиз ва жисмоний заифлигидан фойдаланиб, уни фоҳишабозликка ёки бир шахснинг бошқа шахсга нисбатан шаҳвоний ҳаракатларининг шаклларида моддий ёки психологик оғир ҳолатидан фойдаланиб, ғараз мақсадида инсоннинг тан органлари ва тўқималарини олиб қўйишлигидан жабрланган шахс.

  • Оиланинг ялпи даромади

    Оиланинг нақд ва натура шаклида олган даромадларининг умумий миқдори

  • Олий маълумот

    Олий маълумот ўрта умумий ёки касб–ҳунар таълимидан кейинги таълими даражаси. Бу фан, техника ва маданиятнинг замонавий ютуқларидан фойдаланган ҳолда ва ижодий ривожлантиришга, касбий йўналишдаги назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишга имкон берадиган тизимлаштирилган билим ва амалий кўникмалар мажмуасини ўз ичига олади. Олий таълим атамаси ҳар хил турдаги олий ўқув юртларида иқтисодиёт, фан, техника ва маданият соҳалари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам англатади.

  • Олим

    Илмий даража (ёки илмий унвонга) эга, ўзининг илмий–тадқиқот фаолиятида илмий унвонга (илмий даражага) интилган, мақсадли илмий муаммо (лойиҳа) устида ишлашда мунтазам иштирок этадиган ҳамда ўзининг эришган натижаларини тадқиқот қилиб, фан илмий –оммавий нашрларда нашр этадиган етук мутахассиси.

  • Оммавий тарзда ишдан бўшатиш

    Маълум бир вақт ичида корхона (муассаса, ташкилот, фирма, кластер) ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) технологик фаолият йўналишининг ўзгариши, табиий–техноген фалокат юз бериши сабаб маълум миқдордаги ходимлар билан меҳнат муносабатларини тугатиш жараёни.

  • Ординатура, интернатура

    Тиббиёт олий ўқув юртлари, малака ошириш институтлари ва институт муассасаларида врачлар ихтисосини чуқурроқ билим ва малакасини оширишнинг олий таълим босқичлари.

  • Параметр (юн. parametron – миқдор ўлчови)

    Математик формула ва ифодаларда қўлланиладиган ўлчов услуби. Миллий иқтисодиётда технологик ривожланиш, инвестицион жараёнларни прогноз параметрларини ҳисоблаб чиқиш.

  • Пенсия (лот. рensio – тўлов)

    Пенсия таъминот тизими, фуқароларга маълум ёшга тўлганида, ногиронлиги сабабли, боқувчисини йўқотганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда мунтазам равишда бериладиган нақд (ёки электрон шаклидаги) тўловлар.

  • Пенсия олди ёши

    Меҳнат фаолиятидаги шахснинг давлат томонидан белгиланган пенсияга чиқиш ёшидан икки йил олдинги ёшга тўлиши.

  • Персонал (лот. personalis –шахсий таркиб)

    Корхона (муассаса, ташкилот, фирма, кластер) штат бирлигида расмий лавозимни эгаллаб, белгиланган вазифа ва масъулиятини ижро этиб турган ходимлар миқдори.

  • Президиум (лот. presidium –раислик қилиш)

    Мажлиснинг кун тартибини белгиловчи ва уни бамаслаҳат олиб бориш учун сайланган обрў–эътиборли шахслар гуруҳи. Айрим жамоат ташкилотлари, илмий муассасалада сайланадиган доимий раҳбар органи.

  • Прогнозлаштириш

    Муайян жараёнларнинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини уларнинг ўтмиш ва ҳозирги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида прогнозлаш. Кўздан кечиришдан фарқли ўлароқ, илмий башорат, одатда, торроқ амалий масалаларни ҳал қилади. вазифалар. Прогнозлашнинг энг кенг тарқалган усули бу динамик экстраполяция. ўзаро боғлиқ жараёнлар церийаси ва уларнинг баланси таҳлили келажакда маълум бир вақтга тўғри келади. Масалан, демография, прогнозлар туғилиш ва ўлим, иммиграция ва эмиграция динамикасини экстраполяция қилиш ва келгуси йиллар ёки ўн йиллар давомида уларнинг мувозанатини баҳолаш орқали аҳоли ҳаракатининг тенденцияларини аниқлайди. Прогноз режалаштиришдан олдин, таърифга эришиш йўллари ва усулларини аниқлаш муаммосини ҳал қилади. прогноз натижаларига асосланган мақсадлар.

  • Профессионал (касбий) гуруҳ

    Бу умумий интеграцион асосга эга бўлган (ўхшаш ёки ўхшаш мақсад, объектлар, технологиялар, шу жумладан меҳнат асбоблари) ва шунга ўхшаш меҳнат функциялари ва уларни амалга ошириш бўйича кўникмаларини амалга оширувчи кичик касбий гуруҳлардан иборат.

  • Профессионал даража

    Таълим, тажриба, билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги, шу жумладан муайян ишга кириш учун ариза берувчининг хатти–ҳаракатларида намоён бўладиган касбий ва шахсий фазилатлар.

  • Профессионал маслаҳат

    Шахснинг билим доираси, унинг психологик хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва инновацион параметрларини ривожланиши жараёнида ўзининг фикри, мулохазалари ва таклифлари билан ёрдам бериш услуби.

  • Профессионал стандарт

    Маълум бир касбий фаолият рамкалари доирасида амалга ошириш учун зарур бўлган малакавий шаклланиш хусусиятлари, ҳамда шу рамкалар доирасида ишлаб чиқилган ўқув двстурлари, шу жумладан маълум бир профессионал меҳнат вазифаларини ҳамда функцияларини бажариш бўйича ўрнатилган умумий талаблар.

  • Профессионал таълим

    Малака тавсифлари ва талабларига мувофиқ, касбий билим, кўникма, малакаларни эгаллашга қаратилган ва шахсни мутахассис сифатида шакллантирадиган, вужудга келтирадиган ва ривожлантирадиган тартибли (уюшган) жараён.

  • Профессионал таълим йўналишлари,

    Ўзбекистон Республикасида профессионал таълимни стандартлаштириш бўйича ҳужжат ҳисобланиб, классификатор профессионал таълимнинг таълим стандартлари, малака талаблари ва ўқув режалари ҳамда бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун мўлжалланган.

  • мутахассисликлари ва касблари классификатори (Ўзбекистон Республикаси)

    Классификатор иш берувчилар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, республика ва маҳаллий таълимни бошқариш органлари мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилари, ўқувчилар ва уланнинг ота-оналари томонидан қўлланилади.

  • Пудрат шартномаси

    Бу келишув бўлиб, унга кўра, бир томон иккинчи томоннинг кўрсатмаси бўйича маълум бир ишни бажаришга ва унинг натижасини буюртмачига топширишга, иккинчиси эса иш натижасини қабул қилишга ва унга ҳақ тўлашга мажбурдир. Пудрат шартномаси энг қадимги фуқаролик–ҳуқуқий шартномаларидан биридир.

  • Рағбатлантириш

    Инсонни самарали меҳнатга чорлаш механизми, рағбатлантириш шахсни ишлашга ундайдиган ижтимоий, иқтисодий ва маънавий омиллардан иборат. Рағбатлантиришнинг асосий вазифаси – шахснинг ўз қобилияти ва билимларига ишонч, жамиятдаги ўзининг ижтимоий мавқеини ва ўрнини эгаллашга мадад бериш.

  • Рақамли иқтисодиёт

    АКТ технологияларга асосланган иқтисодий бошқарув тизими. Электрон бизнес ва электрон тижорат, ишлаб чиқарадиган ва сотадиган рақамли товарлар ва хизматларни рақамли технологиялар орқали мониторинг қилиш, соҳавий жараёнларни аниқ, ҳаққоний рақамларда, тезкор узатиш, қабул қилиш таҳлил этиш ҳамда қўшиб ёзиш, ғараз мақсадларда бузиш ёки ўзгартиришни олдини олади, коррупцияга қарши ишончли омил сифатида хизмат қилади.

  • Рақамли платформа (инг. digital platforms)

    Бу бозор иштирокчиларининг кўп қисми ўртасидаги битта ахборот муҳити билан бирлаштирилган алгоритмик муносабатлар тизими бўлиб, рақамли технологиялар тўплами ёрдамида трансакция харажатларининг пасайишига ва меҳнат тақсимоти тизимининг ўзгаришига олиб келади.

  • Рақобат

    Бозор субъектларининг иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.

  • Раҳбар

    Бу идора учун стратегик қарорларни қабул қилишга ва бошқаришга масъул, шунингдек, ходимларни ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс.

  • Ратификация (лот. ratificatio – қарор қилинган, тасдиқланган)

    Халқаро шартноманинг давлат ҳокимияти олий органи томонидан тан олиб тасдиқланиши. Одатда, энг муҳим халқаро шартномаларгина Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ратификация қилинади.

  • Реабилитация (лот. rehabilitatio – тиклаш) (тиббиётда)

    Организмнинг бузилган функциясини ва беморлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қобилиятини тиклашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий чора–тадбирлар мажмуи. Оғир касалликлар (миокард инфаркти, инсульт, орқа мия шикастланишлари, умуртқа поғонаси ва бўғимларнинг шакли ўзгариши билан кечадиган касалликлари); марказий нерв системасининг жиддий зарарланишлари, руҳий касалликлар ва бошқаларга учраган беморлар реабилитацияга кўпроқ муҳтож бўладилар.

  • Реал иш ҳақи динамикаси

    Якка ишчи ва жамоанинг айрим гуруҳи учун, давлатнинг иқтисодий ривожланиши жараёнида номинал иш ҳақи динамикаси ва яшаш харажатлари индексининг нисбатига қараб ўзгариб бориши мумкин.

  • Реал мавжуд даромад

    Бирламчи истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар нархлари даражасига тўғри келадиган номинал шахсий даромад миқдори.

  • Реинтеграция

    Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.

  • Рейтинг (инг. rating – баҳо)

    Маълум бир объект ёки ҳодисанинг аҳамиятини ёки аҳамиятини тавсифловчи рақамли ёки тартибли кўрсаткич.

  • Рўйхатдан ўтган ишсизлик даражаси

    Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган ишсизлар сонининг меҳнатда фаол банд бўлганлар сонига нисбати, фоизда.

  • Рўйхатдан ўтган ишсизликнинг давомийлиги

    Фуқарони ишсиз сифатида рўйхатга олиш кунидан бошлаб унинг яшаш жойидаги ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан чиқариш ўртасидаги давр давомийлиги.

  • Самарадорлик

    Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги иқтисодий самарадорлик ўлчови. Бу кўрсаткич амалга оширилган инвестицион ва инновацион жараёнларига сарфланган маблағлар ҳажми билан натижада олинган соф даромад миқдорларининг таққослаш ўлчов кўрсаткичлари ҳисобланади.

  • Самарали бандликка кўмаклашув жараёни

    Аҳолининг иш билан бандликка кўмаклашув жараёнида ишсиз фуқароларни касб–хунарга, юқори профессионал даражали ишчи касбларга ўқитиш, малака даражасига ҳозирги замон техник–технологик жиҳозланган муносиб иш ўринларини ташкил этиш, жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муносиб даромад, мустаҳкам соғлиқ, таълим ва касбий даражасининг ўсишига ташкилий, ҳуқуқий ва моддий имконларни барпо этиш давлат тадбирларидан иборат.

  • Санкция ( лот. sanctio – қатъий қарор)

    Қонун нормасининг элементи, бундай қоидада бузилган шахс учун салбий оқибатларга олиб келади.

  • Саноат хавфсизлиги

    Корхонада (муассасада, ташкилотда, фирмада, кластерда) ишлаб чиқариш воситалари ва шароитларининг меъёрий–техник ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги хусусиятини белгиловчи ташкилий, технологик ва молиявий шартлар мажмуаси.

  • Саноат ҳудуди

    Қурилаётган ёки амалдаги фаолият кўрсатаётган саноат соҳасига тааллуқли бино ва иншоотлар жойлашган ҳудуд;

  • Саноатда амалиёт ўтиш

    Касб–хунарга ва профессионал ишчи касблари бўйича ўқув марказлари ўқувчилар томонидан корхоналарда (завод, фабрика, ишлаб чиқариш цехларида, фирмалар, кластерларда) ўқув жараёнида олган назарий билимларни амалиётда қўлланилиш ва мустаҳкамланиш жараёни.

  • Сиёсат (қадимги грек. πολιτική – бошқарув фаолияти)

    Миллий иқтисодиёт соҳаларини самарали бошқариш, жамиятда иқтисодий стратегик йўналишларни кўзда тутиб, маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоат институтлари ёрдамида давлат ва жамият олдида ривожланиш ҳаракатлар стратегиясини ижро этишга қаратилган ташкилий, иқтисодий ва молиявий тадбирлар мажмуаси.

  • Синов муддати

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 85, 86 моддаларига биноан ёлланма ходим (ишчи) ва иш берувчи ўртасида расмийлаштирилган меҳнат шартномасида кўрсатилган муддат, унинг давомийлигида ишга ёлланган шахс унинг яроқлилигини аниқлаш, ходимнинг унга топширилган ишига мувофиқлигини аниқлаш учун синовдан ўтказилиш муддати. Одатда янги ишга олинган ходимнинг (ишчи) синов муддати уч ойдан ошмаслиги керак.

  • Смена (рус. смениться –алмашинмоқ, бошқасининг ўрнига келмоқ)

    Узлуксиз технологик жараённи ташкил этиш бўйича алмашиниб ишловчи ва дам олувчилар гуруҳлар давом этадиган вақт муддати.

  • Солиқ

    Аҳоли ва корхоналардан олинадиган давлат божи. Давлат фаолиятини молиявий қўллаб–қувватлаш мақсадида ташкилотлар ва жисмоний шахслардан олинадиган мажбурий, индивидуал равишда тўлов мажбуриятлар тизими.

  • Стагфляция

    Иқтисодий инфляция ва ишсизлик даражасининг бир вақтнинг ўзида ўсиб борадиган иқтисодиётдаги кескинликни ифода этувчи холат.

  • Стратегия (қадимги грек στρατηγία – қўмондонлик санъати)

    Узоқ вақтни қамраб оладиган умумий тарзда, жамиятнинг ва иқтисодиётнинг истиқболли фаолиятида ривожланиб бориш йўлини белгилаб бериш механизми.

  • Субсидия (лот. субсидиум – ёрдам, қўллаб–қувватлаш)

    Давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар маблағлари ёки махсус жамғармалардан жисмоний ва юридик шахсларга, маҳаллаларга беғараз пул маблағи ёки натура шаклидаги бериладиган ёрдам.

  • Суғурта полиси

    Мажбурий ёки кўнгилли суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи расмий қимматбаҳо қоғозда белгиланган шаклдаги ҳужжат.

  • Суғурталовчи

    Ходимни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган иш берувчи.

  • Суҳбат

    Иш берувчи томонидан янги тайинланган ёлланма ишчи ўртасида махсус уюштирилган мулоқот бўлиб, унинг давомида мутахассиснинг касбий маҳорати даражаси ва психологик ҳолати баҳоланади.

  • Табиий ишсизлик

    Мавжуд таркибий ва мавсумий ишсизлик миқдорлардан шаклланган ишсизлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонига бўлган нисбати ҳисобланади.

  • Тажриба

    Меҳнат фаолияти жараёнида маълум даражадаги билимларга асосланган маҳоратли (профессионал) амалий ҳаракат соҳиби бўлиш .

  • Тариф даражаси

    Ходимларнинг (ишчиларнинг) меҳнатига маош (иш ҳақи) тўлашни меҳнатнинг мураккаблиги бўйича фарқлашга имкон берадиган тариф тоифалари ва тегишли тариф коэффициентлари жадвали.

  • Тариф разряди кўрсаткичи

    Тариф жадвалининг асосий элементларидан бири бўлиб, ходимнинг малака даражасига мувофиқ белгиланади.

  • Тариф ставкаси

    Ходим (ишчиларнинг) иш фаолиятининг бир соат ёки бир кунлик меҳнати учун тўланадиган маоши (иш ҳақини) ҳажмини бошланғич ҳажми. Ходимларга иш ҳақи тўлашда мустақил тариф тизимининг асосий элементи бўлиб, 1–разряд тариф ставкаси ҳисобланади, яъни у вақт бирлигида оддий меҳнатга тўланадиган минимал ҳақни билдиради.

  • Тариф тизими

    Ҳар хил мураккабликдаги маош (иш ҳақи) фарқлашувига имкон берувчи меъёрий талаблар мажмуаси.

  • Тариф–малака маълумотномаси

    Муайян тармоқда бажариладиган ишлар рўйхатини, бу ишларнинг квалификация хусусиятларини, ходимнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маҳорати, усуллари ва бошқаларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат.

  • Тарифсиз иш ҳақи тизими

    Ходимнинг иш унумдорлигини тавсифловчи малака даражасига асосланган шунингдек, ходимнинг ишлаган иш соати ва меҳнатга қўшган ҳиссасини ҳам ҳисобга олувчи меҳнатга ҳақ тўлаш тури. Айрим пайтлари шошилинч ва фавқулоддаги вазиятларда вақтинча ёки мунтазам равишда қўлланадиган тўлов усули.

  • Таркибий ишсизлик

    Айрим вазиятларда ва ҳудудларда мавжуд иш ўринлари таркиби меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибига мос келмаслиги сабабли келиб чиқадиган ишсизлик. Таркибий ишсизлик ҳолатидан чиқиб кетиш мақсадида мавжуд ишсизларни дастлабки ўқитиш, қайта тайёрлаш ёки бошқа жойга кўчириш ташкилий тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади

  • Тармоқ

    Миллий иқтисодиётнинг таркибий қисми ҳисобланиб, фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида соҳаси шаклида амал қилади.

  • Тармоқнинг малакавий рамкалари

    Касблар (лавозимлар) ва тармокда талаб килинадиган кадрларни тайёрлаш йўналишлари, давлатнинг миллий малака тизими талабларига мувофиқ малакалар даражаларини таркиблаштирилган мажмуаси.

  • Тафтиш

    1) Бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқалар юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув. 2) Корхона, компания, ташкилот, муассасалар молияхўжалик фаолиятини, мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш; назорат қилиш омилларидан бири.

  • Ташкил этилган янги иш ўрни

    Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳажмини кенгайтириш, шунингдек ишлаб чиқаришни инновацион талабларига мувофиқ қайта жиҳозлаш жараёнида иш берувчи томонидан барпо этилган янги ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тубдан янгилаб ташкил этилган иш ўрни.

  • Ташкилот

    Мулк шакли ва тасарруфидан қатъий назар корхона, муассаса ёки бошқа юридик шахс мақомидаги жамоа.

  • Ташкилот персоналини бошқариш

    Корхона (ташкилот) бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг лавозим вазифаларини мақсадли тарзда малакасига қараб тақсимлаш, меҳнатини баҳолаш, ротация қилиш ва истиқболли инновацион технологик жараёнларга мувофиқ уларни қайта тайёрлаш.

  • Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг аудити

    Мулк шаклидан, фаолият туридан ва тасарруфидан қатъий назар корхона (ташкилот)да меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник ҳолати жиҳатидан ташкилий–ҳуқуқий тадбирларни ижро этиш жараёнларини мувофиқлаштириш тизими.

  • Ташқи меҳнат бозори

    Дунё меҳнат бозорида давлатлардаги мавжуд меҳнат ресурсларининг таклифи ва талабларини шакллантирувчи иқтисодий–ижтимоий институт.

  • Ташқи меҳнат миграцияси

    Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириши.

  • Таълим йўналиши

    Таълим муассасасида битирувчи томонидан тегишли даражадаги таълим дастури бўйича эгалланган ва улар томонидан касбий ёки лавозим фаолиятининг муайян тури бажарилишини таъминлайдиган базавий ва фундаментал билимлар, ўқув ва кўникмалар йиғиндиси.

  • Таъсисчи

    Фуқаролик ҳуқуқида – ташкилот, юридик шахсни яратган юридик ёки жисмоний шахс. Аксарият ҳолларда таъсисчилар (муассис) ҳуқуқ лаёқатига ва (ёки) муомалага лаёқатсиз шахслар бўла олмайди (масалан, вояга етмаганлар, руҳий хасталикка чалинган ва бошқалар). Ягона таъсисчи ўз қарорига биноан юридик шахсни ёзма равишда тузади, икки ёки ундан ортиқ таъсисчилар таъсис шартномасини тузадилар, унда тузилиш тўғрисидаги қарорга қўшимча равишда иштирокчиларнинг мақоми ҳам белгиланади.

  • Техник ходимлар

    Бошқарув ва раҳбар тизимлардаги ходимлар фаолиятига ҳар томонлама техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш (нашр этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига сифатли хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни ижро этадиган ходимлар.

  • Тизимли ишсизлик

    Миллий иқтисолиёт соҳаларида мавжуд меҳнат ресурслари миқдори билан барпо этиладиган янги иш ўринлар миқдори ўртасидаги номутаносибликни ифода этувчи меҳнат бозоридаги вазият.

  • Тренинг (инг. training – train – ўқитмоқ, тарбияламоқ)

    Билим, кўникма ва малакаларни, шунингдек, ижтимоий муносабатни ривожлантиришга қаратилган фаол таълим усули.

  • Трипартизм (лот. tripartitus – уч қисмдан иборат)

    Ҳар бир давлатда Халқаро меҳнат ташкилоти низомларига мувофиқ, жамиятда ижтимоий–меҳнат муносабатларни тўлақонли ҳал этиш жараёнида уч томонлама вакиллар (давлат, ходимлар ва иш берувчилар) ўртасидаги ҳамкорлик битими. Трипартизм муносабатлари иш берувчи, ёлланма ишчилар ўртасида, давлатнинг кафолатли назоратида меҳнат жараёнидаги ижтимоий шериклик асосида муносиб меҳнат шароитларини барпо этиш, меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб адолатли маош (иш ҳақи), меҳнатнинг эркин тарзда ташкил этилиши ва меҳнат жараёнини инсон соғлигига ҳавфсиз шароит талабларига риоя қилиш ҳисобланади.

  • Тўлиқ бўлмаган иш вақти

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган меъёрий вақтдан кам бўлган вақт, шу жумладан ярим кунлик иш (кундалик иш давомийлиги нормасини камайтириш; иш сменаси), бир вақтнинг ўзида кундалик иш (иш сменаси) давомийлиги ва иш ҳафтасидаги иш кунлари сонининг қисқаришидир.

  • Тўлиқ иш билан бандлик

    Иқтисодиётнинг ривожланиш босқичида, меҳнатга лаёқатли барча шахслар малакасига ва истагига мақбул иш топиш имкони бор вазият. Халқаро меҳнат ташкилотининг талабларига мувофиқ жамиятда ишсизлик даражаси 5% ошмаган ҳолатдир.

  • Узлуксиз таълим

    Шахснинг ҳаёти давомида ўз билимлари ва малакавий даражасини ошириш мақсадида давлат ва нодавлат олийгоҳларида, ўқув масканларида (шу жумладан хорижда) шахсий билим салоҳиятин ривожлантириш жараёни.

  • Уй меҳнати

    Оиланинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган меҳнат фаолиятининг шакли. Уй иши – бу мамлакатнинг инсоний ва ижтимоий салоҳиятига асос соладиган ижтимоий фойдали ва самарали меҳнат турларидан бири.

  • Уй хўжалиги

    Мустақил хўжалик юритаётган бир киши ёки кўпинча биргаликда яшайдиган ва умумий уй хўжалигини бошқарадиган бир кишидан иборат бўлган хўжалик субъекти. Одатда, бундай шахслар гуруҳини қариндошлик ёки оилавий алоқалар бирлаштиради.

  • Умумий ишсизлик ҳолатининг даражаси

    Ишга лаёқатли аҳолининг маълум бир ёшдаги гуруҳ ишсизлар сонининг (ХМТ стандартларига мувофиқ) тегишли ёш гуруҳидаги ишчи кучи (иш билан банд ва ишсиз) сонига нисбати, фоизда.

  • Унификация (лот. uni, unus – бир ва facere – қилмоқ)

    Ягона тизимга, шаклга, бир хилликка келтирилган, уйғунлашган шаклда фаолият кўрсатаётган корхона, муассаса, фирма, кластер.

  • Устав

    Муносабатларнинг ҳар қандай муайян соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш тартиби ёки ҳар қандай давлат органи, ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва бошқаларни тартибга солувчи қоидалар тўплами.

  • Устама тўлов

    Ходим (ишчи)ларга оғир меҳнат шароитлари ёки юқори сифатли иш ёки бўлмаса қўшимча меҳнат вазифаларини юкланганлиги учун ходимлар маошига (иш ҳақига) белгиланган қўшимча тўловлар.

  • Ўзини ўзи иш билан банд қилиш

    Якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва шахсий меҳнатга доир иштирокига асосланган, иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятни мустақил равишда амалга оширадиган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган, мунтазам равишда мажбрий тўловларни амалга ошириб меҳнат қилвётган фуқаролар.

  • Ўриндошлик

    Асосий лавозим билан бир вақтнинг ўзида бошқа маошли (иш ҳақи) лавозимни эгаллаб туриш, шунингдек, асосий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа ишни мунтазам бажариш холати.

  • Ўртача иш ҳақи

    Иш берувчи томонидан ҳисоблаб чиқилган ва ходимга ўз даромадларининг сақланиши кафолатланган давр учун тўланадиган пул миқдори.

  • Фан

    Инсонларнинг табиат, жамият, инсон, ақл–идрок, шунингдек, сун'ий яратилган объектлар ҳодисалари, хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини англаб этиш, билиш, воқелик тўғрисида объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий жиратдан тизимлаштиришга қаратилган интеллектуал, ижодий фаолияти соҳаси.

  • Фан доктори

    Муайян илмий мутахассислик бўйича фан доктори илмий даражаси ва илмий ишларга эга, илмий кадрларни тайёрлайдиган, илмий тадқиқотларни бажаришга раҳбарлик қиладиган ёки иштирок этадиган олим.

  • Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD)

    Муайян илмий мутахассислик бўйича фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва илмий ишларга эга, илмий кадрларни тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишда иштирок этадиган олим.

  • Фаол бандлик сиёсати

    Бандликни ошириш, унинг сифат хусусиятларини яхшилаш ва ишсизликнинг олдини олишга қаратилган сиёсатдир. Бу сиёсат чоралари орасида иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, ишсизларни қайта тайёрлаш, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, жамоат ишларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлиши керак.

  • Фаровонлик

    Умуман аҳолининг, ижтимоий гуруҳларнинг, оилавий фермер xo‘жаликларининг ва шахсларнинг моддий аҳволи. У даромад ҳажми ва турлари, истеъмол таркиби билан тавсифланади. У қуйидагилар билан белгиланади: а) оилалар ихтиёрида қолган даромадлар (бирламчи даромад, мулкдан тушган даромад, ижтимоий суғурта нафақалари, пенсиялар, суғурта квитанциялари, пенсия жамғармаларига бадаллар ва ижтимоий суғурта); б) тўпланган мулкнинг ҳажми; в) товарлар ва хизматларни эркин қабул қилиш кўлами.

  • Фонд (lot. fundus – асос)

    1. Давлат, муассаса ва идораларнинг муайян мақсад учун ажратилган пули, маблағи, моддий бойликлари мажмуи; жамғарма. 2. Барқарор даромад келтирувчи қимматбаҳо қогозлар. 3. Эҳтиётлаб қўйилган захира, бойлик. 4. Бирон–бир ижтимоий қатлам, аҳоли гуруҳига (болалалар, ногиронлиги бўлган шахслар, бадиий–ижодий уюшмаларнинг аъзоларига) моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган муассаса, ташкилот. 

  • Фрикцион ишсизлик

    Ўз ихтиёри билан ишдан бўшаганлар орасидаги ишсизлик, бу вақтинчалик, қисқа муддатли характерга эга: ушбу тоифадаги ишсизлар иложи борича тезроқ ишга олинади деб тахмин қилинади.

  • Фрилансер (инг. freelancer –эркин, штатсиз ишчи, хусусий мутахассис)

    Интернет, босма эълонлар ёки шахсий алоқа каналлари орқали ўз хизматларини таклиф қилувчи турли соҳа мутахассислари.

  • Фуқаролиги бўлмаган шахс

    Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ва хорижий давлатнинг айрим сабабларга кўра ҳудудимизда яшаб турган шахсларнинг фуқаролиги мавжудлигига асословчи ҳужжати бўлмаган шахс.

  • Фундаментал илмий тадқиқотлар

    Табиат, жамият, инсон, ақл–идрок тузилиши, фаолият юритиши ва ривожланиши, улар ўртасидаги муносабатларнинг асосий қонуниятлари, шунингдек сунъий яратилган объектлар ҳақида янги билимлар олишга қаратилган назарий ёки экспериментал тадқиқотлар тизими.

  • Функционал вазифалар (лот. functio – бажариш, амалга ошириш)

    Муайян идора, ташкилот ёки муассаса амалга ошириши кўзда тутилган ишлар мажмуи.

  • Хавф ва хатарлар

    Зарар етказиш эҳтимоли бўлган барча манбалар ва уларнинг салбий таъсири.

  • Хавф ва хатарлар тўғрисида огоҳлантириш

    Визуал (хавфсизлик белгилари, хавфсизлик ранглари, ёруғлик сигналлари) ва овозли сигналлар ёрдамида амалга ошириладиган хавф–хатарлар тўғрисида, шунингдек, хатти–ҳаракатларнинг тўғрилиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш асосида ишчини ҳимоя қилишга қаратилган чора –тадбирлар.

  • Хавфли меҳнат шароитлари

    Бу ходимга иш куни ёки смена давомида (ишчига) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсир этадиган ва унинг ҳаётига таҳдид солиши ва касаллик оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган жараён.

  • Хавфли ҳудуд

    Шахс хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омилига дуч келиши мумкин бўлган ҳудуд.

  • Хавфни баҳолаш

    Ишда мавжуд бўлган хавф–хатарларни аниқлаш, ушбу хавфларнинг кўламини ва уларнинг мумкин бўлган оқибатларини аниқлаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва меҳнат хавфсизлигини яхшилаш усуллари.

  • Хавфсиз иш шароитлари

    Ишчиларнинг зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларига таъсир қилиши ёки уларнинг ишчиларга таъсири даражаси белгиланган меъёрлардан ошмайдиган иш шароитлари;

  • Хавфсиз масофа

    Ходим (ишчи) билан хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг салбий таъсирининг эҳтимоли бўлмаган, ходим (ишчи) ва хавф зарар манбаи ўртасидаги энг кичик масофа, яъни ишчи хавфли ҳудуддан ташқарида бўлган масофа ҳисобланади.

  • Хавфсизлик нормалари

    Бу ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёнининг шартларини тавсифловчи ташкилий, техник, санитария–гигиена, биологик ва бошқа меъёрлар, қоидалар, тартиб ва ​​мезонларни таъминлаш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга қаратилган сифат ва миқдорий кўрсаткичлар. уларнинг меҳнат жараёни, фаолиятидир.

  • Халқаро меҳнат ташкилоти (The International Labour Organization)

    Дунё давлатларида ижтимоий–меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, инсонга муносиб халқаро меҳнат стандартларини ишлаб чиқиш ва назорат этиш вазифаларини ўз зиммасига олган ихтисослаштирилган халқаро ташкилот. ХМТ 1919 йилда ташкил этилган, унинг штаб–квартираси Женевада жойлашган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотинг ихтисослаштирилган бўлинмаси (1946 йилдан бошлаб) ҳисобланади.

  • Халқаро меҳнат ташкилоти декларациялари

    ХМТ Уставида ўз аксини топган меъёрий ҳужжатлари бўлиб, улар давлатларда меҳнат муносабатлари соҳасидаги муҳим ташкилий, ҳуқуқий ва техник муаммолари ва узоқ муддатли вазифаларни белгилайди.

  • Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари

    Халқаро меҳнат стандартлари ҳисобланиб, улар ратификация қилинмайди ва мамлакатларга маълум бир соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Одатда уларда меҳнат муаммолари Конвенцияларга қараганда батафсилроқ ёритади.

  • Халқаро миграция ташкилоти (The International Organization for Migration)

    1951 йилда ташкил этилган ва унинг яратилишининг асосий сабаб иккинчи жаҳон уруши натижасида Европада катта кўламдаги мигрантлар оқимини тартибга солиш бўлди.

  • Халқаро стандартлар

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг қадимги ва энг муҳим вазифаларидан бири кенг кўламли амал қилиш доираси учун халқаро стандартларни белгилайдиган конвенцияларни қабул қилишдир. Халқаро Меҳнат Ташкилоти меҳнатга оид халқаро стандартларни белгилайди. Улар ҳар йили Москвада бўлиб ўтадиган Халқаро меҳнат конференциясида қабул қилинади. ХМТ конвенциялари шартномалар каби ишлайди, агар улар ратификация қилинса, ХМТга аъзо давлатларга конвенцияларни бажариш мажбуриятларини юклайди.

  • Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2020)-

    Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун мўлжалланган.

  • Хизматчи лавозими

    Ходимнинг функционал вазифалари, лавозим ҳуқуқлари ва жавобгарлик хусусияти билан белгиланадиган унинг хизмат мавқеи.

  • Хизматчилар

    Ташкилотда ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган лавозимни эгаллаган мутахассислар;

  • Хизмат кўрсатувчи ходимлар

    Функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради.

  • Хизмат сафари

    Бу ходимнинг иш берувчининг буйруғи билан маълум бир муддатга доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун сафари. Доимий иши йўлда амалга ошириладиган ёки сафар хусусиятига эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарлари хизмат сафарлари деб ҳисобланмйди.

  • Ходим, хизматчи лавозими

    Корхонада иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган (ташкилот, муассаса, фирма, кластер) штат бирлигида меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг эгаллаб турган лавозим функционал вазифалари, лавозим ҳуқуқлари ва жавобгарлик хусусияти билан белгиланадиган хизмат мавқеи;

  • Ходим маълумотининг энг паст даражасига қўйиладиган талаблар

    «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот йўналишига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин.

  • Ходимлар тоифаси

    Ходим (хизматчи)нинг меҳнат фаолияти ва мазмунининг тавсифларини қамраб олувчи кўрсаткичлар тизими. Корхонада (ташкилотда) маълум турдаги функцияларни бажарадиган ходимлар гуруҳи ва қоидага кўра: ишчилар, хизматчилар, мутахассислар, менежерларга ажратилади

  • Ходимлар, хизматчилар

    Корхонада иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган (ташкилотда, муассаса, фирмада, кластер) ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек молия–хўжалик ишларини амалга оширадиган штат бирлигидаги лавозим эгалари.

  • Ходимларни танлаш

    Бу мурожаат етувчиларнинг умумий сонида профессионал даражага эга бўлган ва давлат хизматига кириш учун зарур бўлган қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган шахсларни аниқлаш, шунингдек, синовдан ўтгандан кейин уларнинг давлат хизматлари лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича чора–тадбирлар мажмуи.

  • Ходимларни шакллантириш тизими

    Бу кадрларни режалаштириш, ишга қабул қилиш ва танлаш бўйича ўзаро боғлиқ ҳаракатлар мажмуи.

  • Ходимларнинг мавқеи

    Ходимлар лавозимларининг ягона малака маълумотномаси ёки бошқа қонун ҳужжатлари асосида аниқланадиган расмий лавозимга, лавозим вазифаларига мувофиқ малакавий даражаси мақбул меҳнат фаолияти.

  • Ходимни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш

    Меҳнат (хизмат) вазифаларини бажаришда ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ходимнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муносабатлар мажмуи.

  • Ходимнинг меҳнат салоҳияти

    Унинг ижтимоий фойдали фаолиятида иштирок этиш имкониятини белгилайдиган малака ва меҳнат қобилиятининг йиғиндиси.

  • Хорижий иш берувчи

    Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мигрантларини ёллаш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси.

  • Хронометраж

    Ҳар бир ишлаб чиқариш бирлигини ишлаб чиқариш билан кўп марта такрорланадиган операциянинг алоҳида элементларини бажариш учун иш вақтининг сарфланишини кузатиш орқали операцияларни ўрганиш усули.

  • Хусусий бандлик агентлиги

    Иш қидираётган шахсларга иш топиш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат шаклидаги хусусий принципда фаолият кўрсатувчи ташкилотидир.

  • Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари

    Иш берувчилар – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган, дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган, ижтимоий фойдали йўналишга эга бўлган ҳамда иш қидираётган ва ишсиз шахсларнинг (биринчи навбатта Темир дафтар, Аёллар дафтари ва Ёшлар дафтарида ҳисобда турганларни вақтинчалик ишга 15 кундан 6 ойгача муддатга) жалб қилиш учун бериладиган буюртма шаклида маҳаллий меҳнат органлари томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар бўйича бажариладиган вақтинчалик меҳнат фаолияти тури.

  • Ҳақиқий иш ҳақининг динамикаси

    Якка ишчи учун ҳам, уларнинг гуруҳи учун ҳам, номинал иш ҳақи динамикаси ва яшаш харажатлари индексининг нисбатига қараб ўзгариши мумкин.

  • Ҳалокат

    Ускуналар, техник қурилмалар ва транспорт воситаларини, бино ва иншоотларни тўсатдан вайрон бўлиши, портлаш ёки хавфли моддаларни чиқариб юбориш, технологик ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари, шу жумладан транспорт воситалари, сузиш мосламалари, самолётлар, темир йўл ҳаракатланувчи таркибининг ҳаракатини бузилиши.

  • Ҳамкорлик

    Умумий мақсадга эришиш учун айрим шахслар ёки меҳнат жамоаларининг биргаликда ҳаракат қилиш услуби.

  • Ҳимоя қобиғи

    Электр жиҳозларининг ички қисмларини ўраб турган ва хавфли оқим қисмларига ҳар қандай томондан киришни олдини олувчи электр муҳофазаси.

  • Ҳимоя қурилмаси

    Ускунанинг ғайритабиий ишлаши шароитида ишга туширишда хавфли вазиятни олдини олувчи қурилма (ўрнатиш, қурилма ва бошқалар).

  • Ҳимоя чоралари

    Ходимга хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омилларининг та'сирини олдини олиш ва (ёки) камайтириш учун мўлжалланган ташкилий тадбирлар ва (ёки) техник воситалар.

  • Ҳисоб–китоб ишлари

    Ҳар бир корхонада (муассаса, ташкилот, фирма, кластер)да ходим (ишчи) томонидан бажарилган меҳнат фаолиятини ва хизмат учун қилинган сарф–харажат ва тўланадиган маош (иш ҳақнин) миқдорини белгиловчи ҳисоби.

  • Ҳудуд

    Маълум чек–чэгарасига эга бўлган, шундай чэгара билан ўралган (ажралган) ер; маълум давлат, вилоят ва шунга тегишли бўлган эр, майдон. Давлатда қонун билан белгиланган маълум чэгараланган вилоят, туман, шаҳар маъмурий чэгарасига эга бўлган майдон.

  • Ҳудуд (минтақа) меҳнат потенциали

    Маълум ҳудудга тегишли бўлган ва унда истиқомат қилувчи жами меҳнат потенциали тушунилади

  • Ҳудудий ишсизлик

    Маълум бир ҳудуйи ижтимоий–иқтисодий аҳвол бўлиб, унда фаол, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ишсиз бир қисми.

  • Ҳунармандчилик

    Кичик ҳажмдаги, асосан қўлда товарларни ишлаб чиқариш, муҳим маҳорат талаб этилади; айрим турдаги буюмларни ясаш санъатига эгалик қилиш, тегишли касб, малака борлиги.

  • Қабул қилинадиган меҳнат шароитлари

    Ташкил этилган ва амалда мавжуд иш ўринларини қабул қилиш ёки аттестациялаш мақсадида корхона раҳбарияти томонидан махсус тузиладиган Комиссия белгиланган гигиена меъёрларига жавоб бермайдиган зарарли ишлаб чиқариш, ишчилар тана аъзоларига салбий таъсир кўрсатадиган номутонасиб иш ўринларни бартараф этиш мақсадида нормал ҳолатга келтириладиган жараёндир.

  • Қайта тайёрлаш жараёни

    Ходимларнинг (ишчиларнинг) меҳнат фаолиятидаги техник–технологик, ишчи профессионал талаблари, касбий–ҳунар фаолиятидаги ўзгаришлар натижасида меҳнатга лаёқати ва бошқа ўзгариши сабабли мутахассисликни ўзгартириш зарурати билан боғлиқ ўқиш жараёни.

  • Қарз

    Шартнома асосида мол, техник воситаларни харид қилиб, етказиб берувчиларга ўз вақтида тўловларни амалга оширилмаганлик, кредит тўловларини банк бўлинмаларига, молия органларига, ходимларга ўз вақтида иш ҳақи, пенсионерларга пенсия тўланмаганлик ҳолати.

  • Қиймат

    Иқтисодий ҳодиса бўлиб, унинг концепцияси бир неча хил таърифларга эга. Иқтисодиёт назариясидаги қиймат – мулкдорлар ўртасида ихтиёрий равишда товар алмашишдаги миқдорий муносабатларнинг асосидир.

  • Қисман ишсизлик

    Бу меҳнат бозоридаги ҳодиса бўлиб, унда бир қатор иш изловчилар учун иш ўринларига бўлган талаб айрим техник ва молиявий сабабларга кўра қисман қондирилиш даражаси.

  • Қонун

    Давлат ҳокимиятининг вакиллик органи томонидан махсус тартибда қабул қилинадиган, муайян ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва давлат мажбурлов чораларини қўллаш имконияти билан таъминланган норматив –ҳуқуқий ҳужжат.

  • Қоплов суммаси

    Аннуитетлар шартномаси муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига тўланадиган пул маблағлари суммаси.

  • Қўшимча иш

    Худди шу ташкилотда ишлайдиган ходим, унинг асосий иши билан бир қаторда, меҳнат шартномасидан келиб чиққан ҳолда ва асосий ишдан озод қилинмаган ҳолда (лавозимларни бирлаштириш, хизмат кўрсатиш майдонларини кенгайтириш, вақтинча йўқ ходимнинг вазифаларини бажариш) амалга ошириладиган иш. Қўшимча иш учун қўшимча ҳақ тўланади.

  • Қўшимча касб

    Янги билим, кўникма ва қобилиятларни олиш учун ташкилий ва барқарор жараён бўлиб, имкон қадар кўпроқ касбга эга бўлиш жараёни. Қўшимча профессионал дастурларни ижро этиш орқали амалга оширилади: малака ошириш ва касбий қайта тайёрлаш жараёнининг бир тури. Қўшимча касбий таълим, таълим ва касб–ҳунар эҳтиёжларини қондириш, инсоннинг касбий ривожланиши, унинг малакасини ўзгарувчан профессионал фаолият ва ижтимоий муҳит шароитларига мослигига қаратилган жараён.

  • Қўшимча меҳнат таътили

    Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериладиган қўшимча меҳнат таътили муддати.

  • Циклик (даврий) ишсизлик

    Ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайиши ҳамда ялпи харажатлар ҳажмининг етарли бўлмаслиги оқибатида вужудга келади.

  • Чет эл фуқароси

    Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ва хорижий давлатнинг фуқароси бўлган шахс.

  • Чет эл фуқаросининг меҳнат фаолияти

    Чет эл фуқаросининг иш (хизматлар кўрсатиш) учун меҳнат шартномаси ёки фуқаролик–ҳуқуқий шартномаси асосида қабул қилувчи мамлакатда ишлаши.

  • Чет эллик ходим

    Чет эл фуқароси бўлиб, вақтинча мамлакатда бўлиб, белгиланган шартнома талабларига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга оширади.

  • Шартнома

    Амалдаги қонунларга асосан фуқаролик ҳуқуқида икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини расмий амалга ошириш ёки ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги битимнииг туридан келиб чиқувчи фуқаролик ҳуқуқий ҳолати, шунингдек, огзаки ёки ёзма равишда тузилган шартнома мазмунини ифодаловчи ҳуқуқий ҳужжат сифатида амал қилади.

  • Шахсий томорқа хўжалиги

    Фуқаронинг қишлоқ ва шаҳар атрофидаги ер участкасида ўз эҳтиёжларини қондириш бўйича фаолият тури.

  • Шахсий ҳимоя воситалари

    Ходимни зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари, шу жумладан махсус кийимлар таъсиридан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган воситалар

  • Шахснинг касбий деформацияси

    Бу шахсларнинг айрим профессионал фаолиятини кўп йиллар давомида амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган физиологик ёки психологик ҳодиса. Бу шахснинг меҳнат маҳсулдорлигига салбий таъсир қилади, касбий жиҳатдан номақбул фазилатларни вужудга келтиради ва инсоннинг касбий хулқ–атворини ўзгартиради.

  • Шикоят (арзнома)

    Шахснинг меҳнат шароитларидан, раҳбарлар ёки жамоадаги носоғлом мухитдан, маош (иш ҳақи) миқдоридан норозилик ва маълум талаб билан оғзаки ёки ёзма тарзда билдирилган фикр. Ходимнинг (ёки ходимлар гуруҳининг) ҳар қандай даражадаги ёки меҳнат шароитидаги раҳбариятнинг ҳаракатлари билан ёзма ёки оғзаки келишмовчилиги. Ходимларни шикоят қилиш тартиби меҳнат муносабатлари тизимини тартибга солишнинг муҳим элементи ҳисобланади.

  • Ширкат

    Жамоа мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари.

  • Штат бирликларини қисқариши

    Бир ёки бир қанча корхоналарда, (ташкилотларда, муассасаларда, фирма ва кластерларда) ходимлар (ишчилар) сонининг ҳар хил сабабларга кўра (технология ўзгариши, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тури ва миқдори камайиши, иқтисодий инқироз таъсирида корхонанинг штат жадвали ва бирликларининг қисқартирилиши оқибатида вужудга келадиган вазият.

  • Эквивалент (лот. aequivalens – тенг аҳамиятли, тенг қимматли)

    Бирор нарсанинг хусусиятига эга бўлиб, унинг ўрнини боса оладиган ёки унинг ифодаси бўлиб хизмат қиладиган тенг баҳоли, тенг қимматли товар ёки миқдор.

  • Экспорт (лот. exporto – портдан чиқиш)

    Халқаро савдода бошқа мамлакатларга товарлар ёки хизматлар сотишни англатадиган тушунча.

  • Электрон давлат хизмати

    Ахборот–коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.

  • Электрон давлат хизматининг регламенти

    Электрон давлат хизмати кўрсатишга доир тартибни ва талабларни белгиловчи норматив–ҳуқуқий ҳужжат.

  • Электрон ҳукумат

    Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот–коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий–ҳуқуқий чора–тадбирлар ва техник воситалар тизими.

  • Энг кам иш ҳақи

    1. Давлат томонидан расмий равишда белгиланадиган ҳар қандай мулк шаклидаги корхоналарда энг кам ойлик ставка ёки соатлик тўлов шаклида энг кам иш ҳақи даражаси. Ҳар бир даврда давлатнинг молиявий имкониятлари билан белгиланади, вақти–вақти билан ўзгаради. Давлат солиқлари, тўловлар, жарималар миқдорини ҳисоблаш учун ишлатилади. 2. Иш берувчи ўз ходимига соат, кун, ҳафта ёки ой (йил) учун тўлаши керак бўлган белгиланган энг кам иш ҳақи.

  • Эрта меҳнат пенсияси

    Олдиндан белгиланган пенсия ёшига эришиш учун тайинланган кекса ёшдаги меҳнат пенсиясининг тури. Эрта пенсияга чиқиш, биринчи навбатда, ишсизлар розилиги билан ишга жойлашиш имконияти бўлмаса, лекин пенсия ёши бошланишидан камида икки йил олдин бўлиши мумкин.

  • Эҳтиётсизлик

    Шахснинг меҳнат шароитидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш жараёни омилларининг салбий таъсири, хавфини оширадиган кутилмаган ҳаракатлар.

  • Юридик жавобгарлик

    Давлат жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан қўллайдиган чоралар. Юридик жавобгарликнинг мақсади ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, тартибга солиш ва қонунни муҳофаза этишдир. Юридик жавобгарликнинг қуйидаги турлари мавжуд: жиноий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик, интизомий жавобгарлик, моддий жавобгарлик.

  • Юридик шахс

    Фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг субъектлари ҳисобланувчи корхона, муассаса, ташкилотлар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигига кўра, юридик шахс ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол–мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол–мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотдир. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.

  • «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий–аппарат комплекси

    Меҳнат бозори ва бандлик, меҳнат ресурслари баланси, ташкил этилаётган иш ўринлари ҳақидаги холис, мунтазам янгилаб бориладиган маълумотлар базасини ўз ичига олган, иш берувчилар ва ходимларга меҳнат муносабатларини электрон шаклда расмийлаштириш, ишга жойлашишнинг шахсга доир тарихи, бўш (вакант) иш ўринлари, ходимларнинг сон ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда сақлаш учун майдонча тақдим этадиган электрон ахборот тизими.

  • Якка тартибдаги тадбиркор

    Юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс, деҳқон (фермер) хўжалипи раҳбари.

  • Яширин иқтисодиёт

    Бу ноқонуний ва норасмий расмий равишда рўйхатдан ўтказилмаган иқтисодий соҳа.

  • Яширин ишсизлик

    Бу ишсизликнинг бир тури бўлиб, у иш берувчи билан меҳнат муносабатларининг расмий сақланиши билан ҳақиқатда бандликнинг йўқлиги билан тавсифланади.

фикр алмашиш: