"Янги Ўзбекистон ва барқарор конституциявий тараққиёт" мавзусида тадбир бўлиб ўтди

04.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигиниинг 28 йиллиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Янги Ўзбекистон ва барқарор конституциявий тараққиёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бош бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирда меҳмон санъаткорлар – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар бош қомусимиз бўлган Конституция инсон ҳаёти, унинг манфаати, фуқаролар турмуш тарзи, аҳоли фаровонлиги йўлида хизмат қилиши, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилётган ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда муҳим омил эканлиги хусусида сўз юритишди.

Шунингдек, тадбирда вазирлик тизимида фаолият юритиб, ўз вазифасини сидқидилдан, масъулият билан бажариб келаётган бир қатор ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.