Вазирнинг биринчи ўринбосари Нозим Хусанов АҚШ Меҳнат вазирлигининг Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати бошқармаси бошлиғи Маргарет Юнгк билан учрашди.

23.01.2023

Вазирнинг биринчи ўринбосари Нозим Хусанов АҚШ Меҳнат вазирлигининг Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати бошқармаси бошлиғи Маргарет Юнгк билан учрашди.

Унда, хорижий меҳмонлар Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги билан қутлаб, мазкур соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар боросида музокара олиб боришди. Шунингдек, АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қиладиган "Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари" ҳамда "Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати" номли ҳисоботларида Ўзбекистон позициясини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.