Вазирлик очиқ мустақил танлов эълон қилади

29.04.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликнинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

- Меҳнат бозори инфратузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар қабул қилиш 2021 йил 29 апрелдан 8 майгача давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги вакант лавозимлар ва уларга қўйилган минимал талаблар

Вакант лавозим

Номзодга қўйилган талаблар

Ойлик маоши

Меҳнат бозори инфратузилмасини ва ишга жойлаштиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи

Ø    Олий иқтисодий ёки ҳуқуқий маълумотга эга

Ø    Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 2 йил иш стажига эга бўлган.

Ø    Меҳнат соҳаси бўйича янгиликлар амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак.

Ø    Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;

Ø    Ўзбек, рус ва инглиз тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита оладиган, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлган шахслар.

Ø    Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)